Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011 23.05.2003 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.05.2003 йилдаги 230-сон
Дата вступления в силу
23.05.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат-касса машиналарининг техник ҳолати ва уларнинг тўғри қўлланилиши учун жавобгарликни ошириш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, назорат-касса машиналарини мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар, уларни етказиб берувчилар ва улардан фойдаланувчилар, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш корхоналари фойдаланилаётган назорат-касса машиналарининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, машинанинг даромад яширилишига кўмаклашувчи фискаль хотирасига хизмат кўрсатувчи дастурнинг ноқонуний ўзгартирилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни амалга оширувчи корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар уларни таъмирлаш ҳамда пломбалаш бўйича талабларга қатъий риоя этилиши учун жавоб берадилар, фискаль хотирага хизмат кўрсатиш дастурларининг ноқонуний ўзгартирилиши ҳоллари тўғрисида солиқ органларига дарҳол хабар қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги янги низомни ушбу қарорга мувофиқ ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси назорат-касса машиналарини қўллаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 23 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
230-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 78-модда; 2006 й., 27-сон, 250-модда; 46-47-сон, 458-модда)