24.03.2014 йилдаги ПҚ-2155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.11.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро стандартлар даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек илғор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инха Университети (Корея Республикаси)нинг Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг асосий фаолият йўналиши этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро стандартларга мос юқори малакали мутахассисларни, биринчи навбатда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида узлуксиз таълим ва малака ошириш тизимини шакллантиришга кўмаклашиш, илмий тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчилар, ишлаб чиқариш корхоналари, саноат ва инфратузилма тармоқлари ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари истеъмолчилари ўртасида ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг аниқ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни назарда тутувчи халқаро стандартларга мос мақсадли таълим дастурларини ташкил этиш учун шароит яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.

3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университети алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлган, ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маблағлари ва мулки билан жавоб берувчи олий таълим муассасаси — юридик шахс кўринишидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университети нотижорат ташкилот сифатида 1-иловага мувофиқ таркибдаги таъсисчилар томонидан тузилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-услубий раҳбарлик ва таълим жараёнини амалга ошириш Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан илғор педагогик ва ахборот технологиялари қўлланган ҳолда тузиладиган битимлар асосида таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни ўқитиш инглиз тилида кундузги шаклда, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ олиб борилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университети битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Инха Университети (Корея Республикаси)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университетига абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Инха Университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг юқори бошқарув органи этиб 2-иловага мувофиқ таркибдаги Васийлик кенгаши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар икки ой муддатда Инха Университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тошкент шаҳридаги Инха Университетини ташкил этиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун 3-иловага мувофиқ Идоралараро комиссия ташкил этилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор идоралар ва ташкилотларнинг университетни тузиш ва фаолиятини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш, ўқув мажмуасини сифатли реконструкция қилиш ва 2014 йил 1 октябридан ўқув жараёни бошланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ажратилган биноларни реконструкция қилиш ва ўқув мажмуасини замонавий ўқув ва лаборатория анжомлари, жиҳозлар, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан таъминлаш учун зарур молиявий маблағларни сафарбар этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университетига 2014/2015 ўқув йилида ва кейинги йилларда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қабул квоталарини белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳридаги Инха Университетида мутахассисларини ўқитиш ва тайёрлашнинг асосий йўналиш (мутахассислик) лари 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университети учун биноларни олиш ва реконструкция қилиш, қуриш, зарурат бўлганда янги бинолар қуриш, шунингдек бинолар, ўқув аудиториялари, электрон кутубхона, тадқиқот лабораториялари ва университетнинг бошқа иншоотларини замонавий ўқув-лаборатория анжоми, жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув техника воситалари билан жиҳозлаш харажатлари таъсисчилар ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, етмаган қисми эса Инвестицион дастурда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг жорий фаолияти харажатлари талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9 Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент шаҳридаги Инха Университетига баҳолаш қиймати бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 13а-уй манзилида жойлашган тугалланмаган қурилиш объектини, туташ ҳудуд ва муҳандислик коммуникациялари билан биргаликда реализация қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Тошкент шаҳридаги Инха Университети таъсисчиларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонаси биносидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган объектларни 2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар реализация қилинган биноларни реконструкция қилиш ва университетни замонавий талабларга мувофиқ зарур мебеллар, инвентарлар, ўқув ва лаборатория анжомлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозлаш ишларини тугатишни таъминлаш шарти билан сотишни назарда тутадиган Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш бўйича қарор қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Асосий кутубхонасини замонавий ускуналар билан қайта жиҳозлаш ва биргаликда фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек унда университетнинг электрон кутубхонасини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 2019 йилнинг 1 январигача:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университети барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 590-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университетини қуриш ва реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган асбоб-ускуна, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедия маҳсулоти, қурилиш материаллари, инвентар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети буюртманомалари бўйича университетни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишида иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 24 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2155-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
1-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги Инха Университети муассислари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ

1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Ўзбекнефтгаз» МХК

3. «Ўзбекэнерго» АЖ

4. «Ўзкимёсаноат» АЖ

5. «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК

6. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

8. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

9. «Ўзбектелеком» АЖ

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Тошкент шаҳридаги Инха Университетининг Васийлик кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

Х.М. Мирзоҳидов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р.Ж. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокими

А.С. Султонов

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси

Ф.И. Саломов

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

Н.С. Ибрагимов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

К.С. Санақулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори

А.Қ. Фармонов

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори

В.Н. Тян

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

А.Ж. Раматов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

Ш.М. Қодиров

«Ўзбектелеком» АК бош директори

С.Б. Раҳимов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганларида уларнинг лавозимларига тайинланган ёки уларнинг зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар кенгаш таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
3-ИЛОВА

Тошкент шаҳридаги Инха Университетини ташкил этиш бўйича идоралараро комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркиби

Р.С. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, ташкилий комиссия раиси

Х.М. Мирзоҳидов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, ташкилий комиссия раиси ўринбосари

Б.Ю. Ҳодиев

олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раиси ўринбосари

Г.К. Саидова

иқтисодиёт вазири

Ш.И. Салихов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Р.Ж. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокими

А.А. Абдуҳакимов

Хусусийлаштириш, монополияга қарши курашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

А.А. Ҳаитов

меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири

Ж.А. Қўчқоров

молия вазири ўринбосари

Ш.Х. Шерматов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

С.Б. Рахимов

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси

Ш.Н. Файзуллаев

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув раиси

И.С. Басидов

«Ўзбекэнерго» ДАК бошқарув раиси

Х.А. Шерматов

«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқарув раиси

К.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

А.К. Фармонов

«Олмалиқ КМК» ОАЖ бош директори

В.Н. Тян

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори

А.Ж. Раматов

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарув раиси

А.А. Абдумўминов

«Ўзбектелеком» АК бош директори

Пак Чун Бэ

Инха Университети ректори, Корея Республикаси (келишувга кўра)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги Инха Университетида мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлашнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий йўналиш (мутахассислик)лари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1. Компьютер инжиниринг

2. Дастурий инжиниринг

3. Компьютер тармоқлари инжиниринги

Кейинги таҳрирга қаранг.