04.03.2003 йилдаги 119-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2003 йилдаги 119-сон
Дата вступления в силу
04.03.2003
Ҳужжат 11.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом талаблари сифатли ва самарали бажарилишини, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатга олиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласинлар;
2003 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий ҳисобга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва йўриқнома билан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органларига рўйхатга олиш учун берилаётган ҳарбий хизматга мажбурларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва фавқулодда вазиятлар вазирининг, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғининг, Миллий гвардияси қўмондонининг, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ва Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғидан кўчирма асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 09/21/363/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
офицернинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, контракт бўйича ҳарбий хизматчи гувоҳномаси бланкалари, ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси, қайд этиш гувоҳномаси ва муқобил хизмат хизматчиси гувоҳномаси, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларнинг махсус ҳарбий рўйхатдаги ҳолатини белгиловчи гувоҳномалар ва билдиришномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари ҳисобланади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналарида қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликлар (идоралар)га ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.