Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013 13.02.2003 йилдаги 76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.02.2003 йилдаги 76-сон
Дата вступления в силу
13.02.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013
Ҳужжат 13.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМҒАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1997 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ 486-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини тўлароқ шакллантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартиби 5-бандининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғи жами суммасини битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс ҳисобланадиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ер солиғини фермер хўжаликлари каби, маблағларни битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс ҳисобланмайдиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун ер солиғини ва Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан, махсус транзит ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ёзиладиган тўлов билдиришномалари асосида тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушган ер солиғи ва ягона ер солиғи суммасининг бир қисми (ер солиғининг 5 фоизи ва ягона ер солиғининг 2,5 фоизи) белгиланган нормаларга мувофиқ Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тегишли равишда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ер ва ягона ер солиқларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига тааллуқли норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 13 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
13 февралдаги 76-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашдаги ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармони 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва деҳқон хўжаликларидан (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) ундириладиган ер солиғи тушумларидан ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ажратмаларни амалга ошириш тартибини тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ер ва ягона ер солиғини (тўловчилар томонидан) ҳисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари томонидан тўланадиган ер солиғини ўтказиш ва тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) томонидан тўланган ер солиғи ҳисоблаб чиқарилган суммада (100%) «Ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджети даромадлари»нинг 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига ушбу солиқлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги ерлари учун (юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун) ва жисмоний шахслардан (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари учун) ер солиғи тўлаш учун Давлат бюджети даромадлари бюджет классификациясига мувофиқ алоҳида белгиланадиган тегишли бўлимлар ва параграфларга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақамлари билан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) томонидан ер солиғи тўловидан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига (тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан) тушган маблағнинг 5% миқдоридаги қисми дастурли йўл билан автоматик равишда Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сумманинг ажратилгандан кейин қолган қисми (95 фоизи — ҳисоблашда 100 фоиз деб қабул қилинади) дастурли йўл билан автоматик режимда бўлинади ва 23402-сон баланс ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар учун ундирилган ер солиғи тушумларини ҳисоблаш учун жорий этилган бўлим ва параграфга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан ёзиб қўйиш ва кейинчалик ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар нормативларига биноан тегишли бюджетлар ҳисоб рақамларига ажратиш учун ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган ягона ер солиғини ўтказиш ва тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Фермер хўжаликлари томонидан тўланган ягона ер солиғи ҳисоблаб чиқарилган суммада (100%) «Ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджети даромадлари»нинг 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги ерлари учун ундириладиган ягона ер солиғи тушумларини ҳисобга олиш учун жорий этилган Давлат бюджети даромадлари бюджет классификацияси бўлими ва параграфига мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Фермер хўжаликлари томонидан ягона ер солиғи тўловидан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига (тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан) тушган маблағнинг 2,5% миқдоридаги қисми дастурли йўл билан автоматик режимда Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фермер хўжаликларига уларнинг ягона ер солиғини траншлар бўйича тўлаши учун маблағлар суммасини йўналтириш ҳам худди шундай тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сумманинг ажратилгандан кейин қолган қисми (97,5 фоизи — ҳисоблашда 100 фоиз деб қабул қилинади) дастурли йўл билан автоматик режимда бўлинади ва 23402-сон баланс ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар учун ундирилган ягона ер солиғи тушумларини ҳисоблаш учун жорий этилган бўлим ва параграфга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан, ёзиб қўйиш ва кейинчалик ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар нормативларига биноан тегишли бюджетлар ҳисоб рақамларига ажратиш учун ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ҳисобга олиш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Республика бюджети даромадига тўланган ер ва ягона ер солиқлари суммасининг тўғри тақсимланиши ва Жамғармага ажратмаларнинг тўғрилигини назорат қилиш жойлардаги тижорат банкларининг тегишли муассасаларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жойлардаги солиқ органлари деҳқон хўжаликлари томонидан тўланадиган ер солиғидан Жамғармага маблағни тўғри ажратиш мақсадида ер солиғи тўлови бўйича тўлов билдиришномалари ва квитанцияларига «деҳқон хўжалиги» деб ёзиб қўйишади. Ер солиғи суммаси участка инспекторлари томонидан олинган тақдирда деҳқон хўжаликлари томонидан тўланган ер солиғи суммаси банк муассасасига алоҳида ведомость бўйича топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Солиқ органларининг «1-Н» шакли бўйича ҳар ойдаги ҳисоботларида фақат ер ва ягона ер солиқларининг бўлиниш натижасида 23402-сон баланс ҳисоб рақамига ҳақиқий тушган суммаси акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Жойлардаги молия органлари бухгалтериялари ойлик (шифрли), чораклик ва йиллик ҳисоботларда фақат маҳаллий бюджетлар ҳисоб рақамларига 23402-сон баланс ҳисоб рақамлари орқали ҳақиқий тушган суммани акс эттиришади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига тушган ер ва ягона ер солиғи суммаси Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жамғарма тегишли равишда деҳқон ва фермер хўжаликларидан ундириладиган (5% ва 2,5%) ер солиғи ва ягона ер солиғи тушумларини, кейинчалик ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш учун, автоном режимда бўлиш имконини берадиган тижорат банклари учун махсус дастур харажатларини қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ер ва ягона ер солиқлари белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда солиқ органлари томонидан инкасса топшириқномалари юборилади. Бунда ундириладиган солиқлар (деҳқон хўжаликларидан 5 фоизни ва фермер хўжаликларидан 2,5 фоизни қўшган ҳолда) жами суммасига ёзилган пеня ҳисобга олинади, ушбу суммалар дастурли йўл билан автоматик режимда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун, сўнгра эса тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан дастурли йўл билан автоматик режимда 23402-сон ҳисоб рақамига бўлиш учун тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 28-модда)