«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биржа фаолиятини (валюта биржалари фаолияти бундан мустасно) тартибга солувчи ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси биржа фаолиятини амалга ошираётган ташкилотларни 2003 йил 1 апрелгача мазкур қарор талабларига мувофиқ лицензияласин.
Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 апрелгача тегишли лицензия олмаган биржалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия тўғрисидаги низомни ҳамда эксперт комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида ходимларининг чекланган сони 3 нафардан иборат Биржа фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бўлими ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:
лицензия талабгорларининг аризаларини қабул қилиш, лицензияларни расмийлаштириш ва бериш, лицензия битимлари тузиш;
биржалар томонидан биржа фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, биржа савдолари қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)