1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда мувофиқлиги текшириладиган стандартлар рўйхатини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий техник кўрикдан ўтказишда улар асосида транспорт воситаларининг техник ҳолати текшириладиган ишлаб чиқариш-техника базасига қўйиладиган талабларни ҳамда транспорт воситаларини техник диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари технологиясига қўйиладиган талабларни икки ой муддатда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида транспорт воситаларининг барча эгаларига, автомобилларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларга мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини етказишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 31 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Асосий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни, шунингдек шаҳар электр транспортини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда «ДЙҲХХ» деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар (кейинги ўринларда матнда «транспорт воситалари» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси — юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДЙҲХХнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси республика бюджетига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Транспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва ўтказиш учун вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек хусусий эгаликдаги зарур шароитлар ва ускуналарга эга бўлган техника хизмати кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда матнда «ТХС» деб юритилади), мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. ТХСда транспорт воситасининг техник ҳолатини текшириш транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. ТХС транспорт воситаларининг эгалари билан белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида техник ҳолатни текширади, техник носозликларни бартараф этади, транспорт воситаларини таъмирлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Текширишдан ўтган ва соз деб эътироф этилган ҳар бир транспорт воситасига ТХС техник ҳолат тўғрисидаги маълумотномани (2-илова) расмийлаштиради ва беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. ТХСнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида (бироқ мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган муддатлардан кеч бўлмаган муддатда) амал қилади ва транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширмасдан уларни техник кўрикдан ўтказиш натижалари ДЙҲХХ органларида расмийлаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Техник кўрикни ташкил этиш жадвал тузиш билан режалаштирилади, жадвалда техник кўрик ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвал юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво-иқлим, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан тузилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЙҲХХ ҳудудий органининг (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда — ДЙҲХХ ходими) комиссия раиси ҳисобланади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади, унга транспорт воситалари гуруҳлари (3-илова) ёки алоҳида транспорт воситаси (4-илова) техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари бланклари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХнинг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Троллейбуслар ва трамвайларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Троллейбуслар ва трамвайлар техник ҳолатининг Трамвай ва троллейбусдан техник фойдаланиш қоидалари, нормативлар ва стандартларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми талабларига мувофиқлиги троллейбуслар ва трамвайларни давлат техник кўригидан ўтказишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслар фойдаланиш учун қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва транспорт воситалари эгаларига транспорт воситаларини техник кўрикка қўйишнинг аниқ саналари (ойлари)ни тавсия этишлари мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган техник назорат постларида;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Транспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланади. Транспорт воситаларининг техник кўриги иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларининг бирида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Техник кўрикдан ўтказиш учун транспорт воситаси эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари – тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар – ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси;
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник кўрикдан ўтиш учун белгиланган йиғим суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси — шундай маълумотнома бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда унинг эгаси белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза ва ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно). Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга) носозлик тўғрисида «NOSOZ» ёзувини қайд қилади ва шахсий имзо ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда техник кўрикка қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Эгасининг йўқлиги ёки касаллиги оқибатида техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган транспорт воситалари эгаси қайтиб келгандан ёки соғайгандан кейин 10 кун мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник ҳолати ҳам автопоезд таркибида, ҳам алоҳида турган ҳолатида текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЙҲХХ ходими техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талоннинг йил ойлари рим рақамлари билан кўрсатилган ўнг ёки чап қисмидаги квадратлардан биттасини қирқиб олади (компостёр қилади, ўчиради). Қирқиб олинган квадрат транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйилиши керак бўлган муддатни белгилайди.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс — транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг рўйхатдан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказилган жойдаги органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрикдан ўтганлиги факти тасдиқланганда ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар кўрсатилганда талон дубликати расмийлаштирилади ва берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Махсус ва тезкор хизматлар транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек транспорт воситасининг ранг–график бўяш схемаларининг стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда транспорт воситасини ғилдиракларини чиқариш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлай олиши текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Техник кўрик натижалари транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳудудий органларининг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Жисмоний шахс томонидан транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа узрли сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказишга қўйиш имконияти бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки (битта транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини албатта тақдим этиш талаб қилинадиган) бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими томонидан у жойлашган жойда, битта транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин. Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси ҳам носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади;
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай транспорт воситасини такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйичагина ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штампларни тайёрлаш, шунингдек улар билан ДЙҲХХнинг ҳудудий органларини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон тавсифи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда ДЙҲХХ органлари томонидан, амалга оширилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талон бланкаларини тайёрлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
______________________________________________________ техник кўрикдан ўтказиш шохобчасида (техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг номи)
________________________________________________________га қарашли (эгасининг Ф.И.О. ёки корхонанинг номи)
_________________________________ маркали, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами _____________________ бўлган
__________________________________________________________________________ нинг техник ҳолати (транспорт воситасининг тури)
текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда стандарт талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: ушбу маълумотнома берилган кунидан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини ДЙҲХХ органларида уларнинг техник ҳолатини текширувсиз расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Тузилган санаси: 20____ йил «____»_______________
20____ йил «____»______________дан 20___ йил «___»____________гача __________________
(юридик шахснинг номи)
_________________________________________га қарашли транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди
Т/р
Транспорт воситасининг тури
Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами
Маркаси
Ишлаб чиқарилган йили
Агрегатлар рақами
Техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари ечиб олинганлиги тўғрисидаги белги
Изоҳ. Бензин, дизель ёнилғиси, сиқилган табиий газда ёки суюлтирилган нефть газида ишлайди
двигатель
кузов
шасси (рама)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1.
2.
......
Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:
Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ РЭО (МРЭО, РЭП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган
Корхона раҳбари ___________________________
РЭО (МРЭО, РЭП) ходими __________________
__________________________________________
_________________________________________
(имзо, Ф.И.О)
(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О)
Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни юритувчи шахс)______________________________________
м.ў.
______________________________________
______________________________________
(имзо, ФИО)
м.ў.
Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.
___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.
Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.
Шу жумладан:
__ та транспорт воситасининг тормоз системасида;
__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;
__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;
__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;
__ та транспорт воситасининг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.
Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газ билан ишлайди.
Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___си ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __дан __ таси носоз деб топилди.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 февралдаги 49-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА