Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ФАНЛАРИ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги ПФ-1693-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Илмий кучларни жамлаш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш, деҳқончилик-саноат мажмуининг илмий-техникавий имкониятлари самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини яхшилаш мақсадида:
1. 1991 йилнинг 1 июлдан В.И.Ленин номидаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик академияси Ўрта Осиё бўлими ҳамда республикада жойлашган деҳқончилик йўналишидаги илмий-тадқиқот муассасалари негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академияси ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И.Ҳ.Жўрабеков) мазкур Фармонни бажаришга оид ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарорни тайёрласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 11 июнь,
ПФ-218-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 7-сон, 138-модда)