LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳридаги халқ хўжалиги тармоқлари объектларини, маъмурий, уй-жой ва бошқа биноларни ёнғиндан сақлашни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг умумий сони Тошкент шаҳрининг ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш хизматига қўшимча равишда 70 нафар ходим қўшган ҳолда кўпайтирилсин.
Қўшимча равишда қўшилган ходимларнинг жорий йилдаги таъминоти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 1994 йил учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш хизматини қўшимча равишда маблағ билан таъминлаш мақсадида мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик органлари билан биргаликда уларга қарашли объектлар ва ҳудудларни ёнғиндан сақлаш юзасидан шартномалар тузиш бўйича ишларни кучайтирсинлар.