Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.10.1992 йилдаги 487-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.1992 йилдаги 487-сон
Дата вступления в силу
21.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика халқ хўжалигини 1992/93 йилнинг куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича ишларни тугаллаш (Фарғона вилояти мисолида), иситиш қозонхоналарининг тайёрлиги, ёқилғи захираларини яратиш ва резерв идишларни мазут билан тўлдириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд этадики, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий Кенгашлар тасдиқланган дастурларга мувофиқ хўжаликларни қиш шароитида ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширмоқдалар. Бироқ халқ хўжалигининг бир қанча тармоқларида мўлжалланган тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Объектларни моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи билан таъминлашда аҳвол мураккаблашган ва кўп жиҳатдан стихияли равишда асбоб-ускуналар, ёқилғи, материалларнинг нархи ошиб кетиши жараёнлари пайдо бўлган бир пайтда, хўжалик юритишнинг янги усулларига ўтиш шароитида турли даражалардаги раҳбарларнинг ўз вақтида қарорлар қабул қилишда йўл қўйган камчиликлари айрим тадбирларнинг ва Вазирлар Маҳкамаси протокол топшириқларининг бажарилиш муддатлари барбод бўлишига олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фарғона вилоятида қишга тайёргарлик кўриш юзасидан мақсадга қаратилган ишлар етарли даражада амалга оширилмаяпти, маҳаллий бошқарув органларининг, вазирликлар ва идоралар вилоят бўлинмаларининг ана шу йўналишдаги ташкилотчилик фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд. Уй-жойларни, ижтимоий-маданий-маиший объектларни, иситиш тизимларини тузатиш ишлари анча орқада қолмоқда. Уй-жой фондини капитал тузатиш, иссиқлик шохобчаларини, буғ қозонларини тузатиш тугалланмаган. Қиргули посёлкасининг Тургенев кўчасидаги насос станцияси, Марғилон шаҳридаги «Комсомольская» посёлкасидаги иссиқлик пунктлари қурилиши графиклари бузилмоқда. Фарғона шаҳридаги 6-мактабнинг буғ қозонхонасини қайта реконструкциялаш ишлари орқада қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят, шаҳар, ноҳия ўт ўчириш кўнгилли жамиятлари газ печкаларининг мўрилари ва вентиляция каналларини текшириб чиқишни тўла қамраб олишни таъминламаяптилар. Мактаблар, болалар боғчаларининг буғ қозонларини, иситиш тизимларини ва муҳандислик коммуникацияларини тайёрлаш ишлари тугалланмаган. Бугунги кунда бозор фонди бўйича 77 минг тонна кўмир етказиб берилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа вилоятларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ҳам қиш олди тадбирларини бажаришда ана шундай камчиликлар мавжуд. Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Бухоро, Жиззах, Тошкент вилоятларида уй-жой фондини, иссиқлик трассаларини, буғ қозонхонаси агрегатларини тузатиш ишлари сусткашлик билан олиб борилмоқда. Андижон шаҳрида ресурслар йўқлиги туфайли бройлер қурилмаси қурилиши тўхтатиб кўйилган. Қорақалпоғистонда 43 та мактабда маблағ йўқлиги сабабли капитал тузатиш ўрнига жорий тузатиш қилинган ва қишдан чиқиш учун энг оз шароитлар яратилган. Тошкент шаҳрида мактабгача болалар муассасаларини тузатиш анча орқада қолган ҳолда олиб борилмоқда. Навоий, Наманган вилоятларида ҳунар-техника билим юртларида тузатиш ишлари тугалланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги энергетика объектлари қурилишини сусткашлик билан амалга оширмоқда, буғ қозонлари агрегатларини тузатишни, «Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси эса Муборак газни қайта ишлаш заводида объектлар қурилишини ва магистрал газ қувурлари ётқизишни графикдан орқада қолган ҳолда олиб бормоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда деҳқончилик саноати комплексининг бошқа ташкилотлари хўжаликларни қишга тайёрлаш масалаларига етарли эътибор бермаётирлар. Чорвачилик ва озуқа етиштириш иншоотларини тузатиш тугалланмаган. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларини қишга тайёрлаш бўйича йўл қўйилган қолоқлик бартараф этилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ хўжалиги ва аҳолини қаттиқ ёқилғи билан таъминлашдаги аҳвол ҳам қониқарли эмас. Шу йилнинг IV чорагида кўмирнинг энг оз зарур миқдори 2777 минг тоннани ташкил этади, бу ҳажмни етказиб бериш ниҳоятда тиғиз ҳал этилмоқда. Айрим вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мавжуд идишларни ёқилғи мазути билан тўлиқ тўлдиришни таъминламадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир қанча саноат корхоналари, қурилиш, транспорт ташкилотларининг хўжаликларида қишга тайёргарлик кўришда камчиликлар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фарғона вилояти ҳокимлигининг Вазирлар Маҳкамасининг халқ хўжалигини 1992/93 йил куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш ҳақида 1992 йил 18 майдаги 10-17-16-сон топшириғини бажариш бўйича ишлари етарли эмас, деб ҳисоблансин. Ҳокимлик раҳбарияти вилоят корхоналари ва ташкилотларини, айниқса иссиқлик, газ, сув манбаларини, электр таъминотини, уй-жой фондини, коммунал хўжалигини, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасаларини, деҳқончилик саноати комплексини, транспортни қишга тайёрлаш бўйича белгиланган дастурларни тўла амалга оширишни таъминлашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ташкилий чора-тадбирларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар, идоралар, давлат ва тадбиркорлик хўжалик тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ хўжалиги барча тармоқларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги қандай бораётганлигини пухта таҳлил қилсинлар, хўжаликларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс тадбирларни ўз вақтида бажариш чораларини кўрсинлар. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиш даври шароитларида моддий-техника ресурсларини, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва молиявий ресурсларни қидириб топишга алоҳида эътибор берсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат, қишлоқ хўжалиги ва уй-жой-коммунал секторида ёнилғи, электр ва иссиқлик энергиясини тежаш ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига эътиборни кучайтирсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзшартномасавдо», Молия вазирлиги, банкларнинг ҳудудий ташкилотлари, республиканинг тегишли ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий имкониятлардан, ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган битимлардан фойдаланиб, шу йилнинг октябрь ойида объектларни қиш даврининг нормал ўтиши билан боғлиқ бўлган зарур ресурслар ва маблағлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шу йилнинг 25 октябригача қаттиқ ва суюқ ёнилғи захираларини тўплаш, ички темир йўл шохобчаларини тузатиш ишларини тугалласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзшартномасавдо», «Ўрта Осиё кўмир» ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзбексавдо», Ўзбекбирлашув, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳияларнинг ҳокимликлари аҳолини зарур миқдордаги кўмир билан таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой-коммунал хўжалиги вазири ўртоқ В.К. Михайлов, республика ўт ўчириш кўнгилли жамиятининг раиси ўртоқ В.М. Золотухин ва ҳокимликлар раҳбарларининг қиш даври бошлангунга қадар республика газ билан иситиш тизимларининг мўрилари ва вентиляция каналларини тўла текшириб чиқиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши, ўртоқ В.К. Михайловнинг шу йил октябрь ойида Нукус шаҳридаги 1-ноҳия буғ қозонхонасида битта, декабрь ойида иккинчи буғ қозонхонаси ишга туширилиши ҳақидаги ахбороти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергетика ва электрлаштириш вазири ўртоқ М.С. Тошпўлатовнинг ва Ўзбекистон нефть маҳсулотлари давлат-акционерлик бирлашмасининг бош директори ўртоқ А.Ю. Ҳусаиновнинг бугунги кунда республика бўйича 1 млн тонна, шу жумладан, энергетика тизимида 800 минг тонна мазут тўпланганлиги, 1993 йилнинг биринчи январига қадар Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги бўйича унинг захиралари 600 минг тонна миқдорида сақланиши ҳақидаги ахбороти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори вазифасини бажарувчи ўртоқ А.Ҳ. Ғуломов ва «Ўзбекнефтьгазқурилиш» ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмасининг бошлиғи ўртоқ В.М. Товаровскийнинг шу йилнинг декабрь ойида Муборак газни қайта ишлаш заводида 12-олтингугурт тозалаш блокининг ишга туширилиши таъминланиши ҳақидаги ахбороти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
совуқ тушгунга қадар энергетика асбоб-ускуналарини тузатиш ишларини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада ишлаб чиқариладиган энергияни ҳамда давлатлараро электр энергияси ва қувватлар етказиб беришнинг келишилган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда энг кўп оғирлик тушган соатларда истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва қувватларни истеъмол қилишнинг энергия тизими бўйича лимитларини ойларга бўлиб 1992 йилнинг IV чораги учун ва 1993 йилнинг I чораги учун белгилаш тўғрисида шу йилнинг 1 ноябригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар билан биргаликда шу йилнинг октябрь ойида республика энергия тизими бўйича ва ҳар бир шаҳар, ноҳия, корхона, ташкилот бўйича авария билан боғлиқ чеклашлар ва истеъмолчиларни электр билан таъминлашни тўхтатиш графигини тузсин ва тасдиқласин, аварияларга қарши чораларнинг аниқ тизимини ва уларни амалга ошириш механизмини келишсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эрталаб ва кечқурун энг кўп оғирлик тушишини камайтириш мақсадида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган электр ёрдамида ишлайдиган буғ қозон ва бошқа иситиш қурилмаларининг ишлаш графикларини ҳокимликлар иштирокида ишлаб чиқсин ва истеъмолчилар билан келишсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси, Ўзбекистон давлат металлургия концерни, Ўзбекистон давлат кимё концерни, Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, республиканинг бошқа вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналари энг кўп оғирлик тушадиган даврда электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишни камайтириш мақсадида энергия кўп ишлатиладигаи асбоб-ускуналарни тузатишни шу даврга кўчирсинлар, саноат корхоналарида тунги сменалардан, шунингдек шанба кунларидан белгиланган тартибда янада тўлароқ фойдалансинлар, зарур ҳолларда корхоналар ишининг ўзгарувчан графикларини тузиб чиқсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекнефтьгаз» давлат концерни газни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича қувватларни ўз вақтида ишга туширишни таъминласин. Бугунгача ерости омборларида 3,5 млрд кубометр фаол газ захираларининг тўпланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, бу қиш даврида истеъмолчиларга бир маромда газ етказиб беришга имкон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда газ истеъмолчилари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда шу йилнинг октябрь ойида 1992-1993 йилнинг куз-қиш давридаги совуқ кунларда электр станциялари ва саноат корхоналарини табиий газ билан ишлашдан ёқилғининг захира турлари билан ишлашга ўтказиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уларда ёқилғининг ана шу мақсадлар учун камаймайдиган зарур захиралари ташкил этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси шу йилнинг 25 октябригача халқ хўжалиги юклари ва йўловчиларни қиш даврида узлуксиз ташиш мақсадида ҳаракат қилувчи составни, йўл ва тасарруфидаги бошқа хўжаликларни тузатиш ва қишга тайёрлаш ишларини тугалласин. Ишлов берилмаган нефть, кўмир, ёнадиган мазут, бошқа нефть маҳсулотларини ташиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини доимий назорат остига олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари вагонлар ва цистерналарнинг бўш туриб қолишини қисқартириш, ортиш-тушириш аъмолларининг узлуксизлигини ошириш, тунги соатларда, дам олиш ва байрам кунларида вагонларга юк ортиш ва тушириш ишларини ташкил этишни яхшилаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов шу йилнинг IV чорагида ажратилган квоталарга мувофиқ Россиядан нефть ва нефть маҳсулотлари олишни таъминласин ҳамда Канск-Ачинскдан кўмир келтиришни алоҳида назоратга олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Оммавий ахборот воситалари халқ хўжалигини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мунтазам ёритиб борсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар халқ хўжалиги тармоқларининг қишга тайёрлиги ҳақида шу йилнинг 25 октябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш Бош вазир ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 21 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
487-сон