11.12.2013 йилдаги 20-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 11.12.2013 йилдаги 20-сон
Дата вступления в силу
11.12.2013
Ҳужжат 14.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини, барча мулк шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва баб-баравар ҳуқуқий муҳофаза этилишини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-бобида назарда тутилган кафолатларни бузишда айбдор бўлган шахслар, бундай ҳаракатлар хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга боғлиқ равишда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — МЖтК) XVII-бобида тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунда тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш деганда қуйидагилар тушунилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Судлар қонуний асосларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятини қонунга хилоф равишда, яъни Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тадбиркорлик фаолияти асослари ва тартибига риоя этмаган ҳолда даромад (фойда) олишга қаратилган ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган тадбиркорлик фаолияти юритишдан фарқлай олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва лицензия берувчи органлар (вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қонун мазмунига кўра, МЖтК 165, 176, 1763-моддалари, ЖК 188, 190-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар субъекти, нафақат якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлган шахс, балки тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга ошираётган шахс ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ЖК 189, 190-моддалари билан судланган шахслардан судланганлик ҳолати муддатидан илгари ЖК 78-моддасида судланганлик ҳолати тугалланиши учун назарда тутилган умумий муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганда олиб ташланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
133. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
134. Қонун кучга киргунга қадар Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этган, ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция инстанцияларида) бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатларга риоя этган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жазо ўтаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, жавобгарликдан умуман озод қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
135. Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича судланган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмлари билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда, бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо тури ва миқдорини қайта муҳокама қилишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.