11.12.2013 йилдаги 20-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 11.12.2013 йилдаги 20-сон
Дата вступления в силу
11.12.2013
Ҳужжат 11.12.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини, барча мулк шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва баб-баравар ҳуқуқий муҳофаза этилишини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-бобида назарда тутилган кафолатларни бузишда айбдор бўлган шахслар, бундай ҳаракатлар хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга боғлиқ равишда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — МЖтК) 2411-моддасида қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бунда қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш деганда — қуйидагилар тушунилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судлар қонуний асосларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятини қонунга хилоф равишда, яъни Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тадбиркорлик фаолияти асослари ва тартибига риоя этмаган ҳолда даромад (фойда) олишга қаратилган ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган тадбиркорлик фаолияти юритишдан фарқлай олишлари лозим.
Махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш деганда, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ лицензияловчи органнинг махсус рухсатномаси олиниши талаб этиладиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан бундай рухсатномага эга бўлмаган ҳолда шуғулланиш тушунилади. Лицензия, унда кўрсатилган фаолият турини белгиланган муддат мобайнида амалга оширишга рухсат берадиган, шунингдек мазкур фаолиятни амалга ошириш шароитларини белгилайдиган расмий ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган ҳолда анча миқдоргача (МЖтК 176-моддаси иккинчи қисми), шу жумладан такроран анча миқдорда (МЖтК 176-моддаси учинчи қисми), савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш учун ҳар доим маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда — ЖК) 188-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик, башарти, рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб анча миқдорда савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида (МЖтК 37-моддаси) шундай қилмишни яна анча миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 188-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, шахс муқаддам рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш учун маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигидан қатъий назар, жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Рухсатнома олиниши мажбурий бўлган ҳолларда (МЖтК 165, 1763-моддалари, ЖК 190-моддаси), шахснинг ҳаракатларида махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш белгилари мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар, фаолиятнинг айрим турлари (уларнинг рўйхати қонунда белгиланади) фақат махсус рухсатнома (лицензия) орқали амалга оширилиши мумкинлигидан келиб чиқишлари лозим.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва лицензия берувчи органлар (вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари) амалга оширадилар. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга оширувчи лицензия берувчи органлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Тадбиркорлик фаолиятининг махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан амалга оширилиши, агар айбдор илгари (бир йил мобайнида) МЖтК 165 ёки 1763-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, ЖК 190-моддаси биринчи қисми билан жавобгарликни келтириб чиқаради.
ЖК 190-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, шахс тадбиркорлик фаолиятини махсус рухсатнома (лицензия) олмасдан амалга оширганлиги учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъий назар, жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қонун мазмунига кўра, МЖтК 165, 176, 1763-моддалари, ЖК 188, 190-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар субъекти, нафақат якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлган шахс, балки тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга ошираётган шахс ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ЖК 189, 190-моддалари билан судланган шахслардан судланганлик ҳолати муддатидан илгари ЖК 78-моддасида судланганлик ҳолати тугалланиши учун назарда тутилган умумий муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганда олиб ташланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.