11.12.2013 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 11.12.2013 йилдаги 20-сон
Дата вступления в силу
11.12.2013
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишларни кўришда суд амалиётида келиб чиққан масалалар муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декбрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур конституциявий норма маъносидан келиб чиқиб, ҳар ким тадбиркорлик фаолияти ва қонун билан тақиқланмаган бошқа иқтисодий фаолиятда ўз қобилияти ва мулкидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолияти субъектларига белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор) киради («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги тадбиркорлик деганда, қонунга кўра, жисмоний шахс томонидан мустақил равишда, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шахснинг у ёки бу фаолиятини тадбиркорлик деб топиш учун иккита ҳолат мавжуд бўлиши — даромад топишга қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши ва бундай фаолият асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шундан келиб чиқиб, бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий мазмундаги битимлар (масалан, уй-жой ёки кўчмас мулкни ижарага бериш, шахсий буюмларни сотиш, пудрат ёки топшириқ шартномасига кура, онда-сонда турли майда ишларни ҳақ эвазига бажариш, ва ҳ. к) тузадиган шахсларни, ҳаттоки бундай битимлар бир неча марта амалга оширилган тақдирда ҳам, тадбиркорлар деб топиш ва бундай сифатда давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилиш мумкин эмас. Мажбуриятларни меҳнат шартномаси (контракт) асосида бажариш ҳам тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчиликка мувофиқ касбий фаолият (хусусий амалиёт)нинг айрим турлари ҳам тадбиркорлик сифатида қаралмайди. Чунончи, адвокатлар тадбиркор деб тан олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти йўналишларини, товарлар етказиб берувчиларни ва ўз товарлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз товарларини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча ишлаб чиқариш харажатлари ўрни қопланиб, солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташки иқтисодий фаолиятни амалга оширишга;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва бошқа мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-бобида назарда тутилган кафолатларни бузишда айбдор бўлган шахслар, бундай ҳаракатлар хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга боғлиқ равишда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда — МЖтК) XVII-бобида тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунда тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш деганда қуйидагилар тушунилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш (МЖтК 2411-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (МЖтК 2414-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш (МЖтК 2415-моддаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (МЖтК 2416-моддаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш (МЖтК 2419-моддаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш (МЖтК 24111);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик субъектлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга (хўжалик субъектлар фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш; хўжалик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш; қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда хўжалик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш) йўл қўйган мансабдор шахслар МЖтК XVII-бобининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашишга қаратилган шундай ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилишлари лозим (ЖК 1921 — 1928-моддалари).
(5-банднинг иккинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Судлар қонуний асосларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятини қонунга хилоф равишда, яъни Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тадбиркорлик фаолияти асослари ва тартибига риоя этмаган ҳолда даромад (фойда) олишга қаратилган ҳамда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган тадбиркорлик фаолияти юритишдан фарқлай олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қонунга хилоф равишдаги тадбиркорлик фаолияти, одатда, тадбиркорлик фаолиятини қуйидаги кўринишларда амалга оширишда ифодаланиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтмасдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмаган, ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаб ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки ишончсиз маълумот тақдим этган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия шартларини бузган ҳолда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтмасдан қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш деганда, юридик шахслар давлат реестрида ва якка тадбиркорлар давлат реестрида бундай юридик шахс тузилганлиги ёки жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор мақоми олинганлиги ҳақида ёзув мавжуд бўлмаган ёхуд юридик шахс ёки жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тугатилганлиги ҳақида ёзув мавжуд бўлган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиялаш шартларини бузган ҳолда қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш деганда, жумладан, ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга қўйиладиган талабларга риоя этмаслик (масалан, маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган санасини кўрсатиш мажбурийлиги тўғрисидаги шартлар), лицензияланаётган фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйилган техник талабларга риоя қилмаслик (масалан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган санитария-гигиена шароитларининг мавжуд эмаслиги), фаолиятни лицензияда кўрсатилган ҳудуддан ташқарида амалга ошириш тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар «лицензия», «рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат», «ваколатли органни хабардор қилиш» тушунчаларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига амал қилишлари лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жавобгарлик турини қонун бундай фаолият натижасида олинаётган назорат қилинмайдиган даромад (фойда) миқдори билан боғлайди. Бунда даромад (фойда) деганда, қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш даврида товар (иш, хизмат)лар реализациясидан мазкур фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланган ҳолда олинган пул тушуми тушунилиши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тушунтирилсинки, лицензия олиниши лозим бўлган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензия олинган пайтдан ёки унда кўрсатилган муддатдан бошлаб вужудга келади ва унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, агар лицензияда бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, шунингдек, лицензия тўхтатилган, муддатидан илгари тугатилган ёки бекор қилинган ҳолларда тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва лицензия берувчи органлар (вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) амалга оширадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қонун мазмунига кўра, МЖтК 165, 176, 1763-моддалари, ЖК 188, 190-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар субъекти, нафақат якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлган шахс, балки тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга ошираётган шахс ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилот томонидан (мулкчилик шаклидан қатъии назар) қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда, жавобгарликка хизмат мавқеига кўра ташкилотга доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича раҳбарлик қилиш мажбурияти бевосита юклатилган шахс (масалан, юридик шахс ижроия органи раҳбари ёки юридик шахс номидан ишончномасиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс), шунингдек, амалда ташкилот раҳбарининг мажбурияти ёки вазифаларини бажараётган шахс тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агар шахс (ташкилот раҳбари ёки ташкилотга доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича раҳбарлик қилиш мажбурияти юклатилган шахсдан ташқари) ўз фаолиятини рўйхатдан ўтказмасдан ёки лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланаётган ташкилот билан меҳнат муносабатларида бўлса, бундай шахс томонидан меҳнат шартномасидан келиб чиқаётган мажбуриятларнинг бажарилиши МЖтК 165, 176, 1763-моддалари ва ЖК 188, 190-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланган шахс айни пайтда рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товласа унинг ҳаракатлари ЖК 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганликда ва бундай фаолият натижасида олинган даромаддан солиқлар ёки йиғимларни тўламаганликда айбдор деб топилган шахснинг ҳаракатлари ЖК 188 ёки 190-моддаси билан тўлиқ қамраб олинади ва ЖК 184-моддаси билан қўшимча равишда квалификация қилинишини талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахс даромад олиш мақсади бўла туриб, ЖК бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилган ноқонуний фаолият билан (масалан, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи ускуналар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) шуғулланган ҳолларда, унинг қилмиши ЖК 188-моддаси билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
131. Тушунтирилсинки, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар жиноят оқибатида етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаган, айбига иқрорлик ва чин кўнгилдан пушаймонлик билдирган ҳолларда, дастлабки тергов органлари ва судлар, ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига асосан уларни тегишлича жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
132. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ЖК 189, 190-моддалари билан судланган шахслардан судланганлик ҳолати муддатидан илгари ЖК 78-моддасида судланганлик ҳолати тугалланиши учун назарда тутилган умумий муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганда олиб ташланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
133. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.
(133-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда — Қонун) 5-моддаси қуйидаги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида) бўлган;
(133-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
134. Қонун кучга киргунга қадар Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этган, ишлари суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг иш юритувида (биринчи, апелляция инстанцияларида) бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатларга риоя этган ҳолда маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим.
(134-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун жазо ўтаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилиши, мазкур шахслар эса, жавобгарликдан умуман озод қилиниши лозим.
(134-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, бироқ жазони ўтаб бўлмаган шахсларга нисбатан, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштириш масаласи Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда юқори инстанция суди томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
135. Бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича судланган шахсларга нисбатан суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 188, 189-моддалари биринчи қисмлари билан ҳукм қилинган шахслар жавобгарликдан озод қилинган ҳолларда, бир неча жиноят ёки бир неча ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо тури ва миқдорини қайта муҳокама қилишлари керак.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Судлар тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча ишларни кўришда, бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт- шароитларни аниқлашлари ва уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятига оид ишлар бўйича суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштиришлари ва йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби в.б., Олий суд судьяси Ғ. ХИДОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 11 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-сон