Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор кучга киргунга қадар автовокзал (автостанция) паспортини олган тадбиркорлик субъектларига 2014 йил 1 ноябргача бўлган муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортини берсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ҳафта муддатда амалдаги паспортларни янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортига алмаштириш жадвалини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги намунадаги автовокзал (автостанция) паспортини беришда бюрократизм, сансалорлик ҳолатларига йўл қўйилмаслигига ва уларни бериш муддатлари чўзиб юборилмаслигига эътибор берсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилишини ва амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарор кучга киргунга қадар олинган автовокзал (автостанция) паспортида назарда тутилган фаолияти мазкур қарор талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор 2-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган муддат тугагандан кейин мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган автовокзал (автостанция) паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин. .
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 5 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
320-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом автовокзал (автостанция) фаолиятини амалга ошириш учун автовокзал (автостанция) паспортини (кейинги ўринларда паспорт деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автовокзал (автостанция) — транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширадиган ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатадиган ташкилот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари — кафе, буфет, сартарошхона, пойабзал таъмирлаш пункти, пардоз хоналари, душхоналар, дам олиш учун мебеллар билан жиҳозланган хоналар ва шу кабилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия карточкаси — йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган муайян автотранспорт воситасига белгиланган тартибда лицензиялаш органи томонидан бериладиган автотранспорт воситалари билан йўловчилар ташишни амалга ошириш (ҳуқуқи) учун рухсатнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш хоналари — диспетчерлик хоналари, йўловчиларни кўрикдан ўтказиш хоналари, кассалар зали (чипта кассалари), қўл юкини сақлаш камералари, йўловчилар хавфсизлигини таъминлашни мониторлар орқали кузатиш учун технологик анжомларга эга бўлган хоналар, тиббиёт ва ички ишлар органлари ходимларининг хизмат хоналари ва шу кабилар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш режими — автовокзал (автостанция)лар учун автобуслар ҳаракати жадвалидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган иш кунининг бошланиш ва тугаш вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автовокзал (автостанция) ишларининг технологик жараёни — автовокзал (автостанция) хизматлари ишларини ташкил этиш жараёни, автобусларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳар суткада бажариладиган операцияларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мунтазамлилиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Паспорт тадбиркорлик субъектига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шаҳар йўналишларидаги йўловчилар станциялари ва тўхтаб ўтиш пунктлари фаолиятини амалга ошириш учун паспорт олиш талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Паспорт тадбиркорлик субъектига — юридик шахсга (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъекти деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Паспорт амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Автовокзал (автостанция) фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари талабларига, ишларнинг белгиланган режимига ва технологик жараёнига, автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларнинг экипировкаси бўйича экология талабларига тадбиркорлик субъекти томонидан мажбурий риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспортда назарда тутилган йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғимини, автотранспорт воситаларини бир суткадаги жўнаб кетишлари сонини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автовокзал (автостанция)нинг тегишли мезонларига мувофиқ бўлган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш хоналари ва ер участкалари, перронлар, технологик анжомларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчилар ва автовокзал (автостанция) ишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиладиган махсус техника воситалари билан жиҳозланганлик, шу жумладан йўловчилар учун кутиш залларида, чипта кассаларида ҳамда йўловчилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда видеокузатиш камераларининг ўрнатилганлиги, автовокзал (автостанция) периметри бўйича тўсиқларнинг, автовокзал (автостанция)га кириш-чиқиш жойларида шлагбаумларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автовокзалларга кириш жойларида йўловчиларни ва уларнинг багажини текшириш учун турғун металл детекторлар билан жиҳозланган текшириш постларининг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташувлар ва ёнғин хавфсизлиги, автотранспорт воситаларининг сақланиши, техника хавфсизлигига риоя этиш, рейсга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўриги бўйича талабларни бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фақат лицензия карточкалари билан таъминланган автотранспортларга хизмат кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ариза берувчи паспорт олиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт бериш тўғрисидаги ариза, унда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий бинонинг, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналарининг, иншоотлар ва ер участкаларининг жойлашиш схемаси билан бирга автовокзал (автостанция) кадастр режасининг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Паспорт олиш зарур бўлган ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Паспорт олиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол тадбиркорлик субъектига берилади (юборилади).
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Аризани кўриб чиқиш ва паспортни бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда паспортни беради ёки уни беришни рад этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади. Тадбиркорлик субъекти паспорт бериш тўғрисида тақдим этилган аризани рад этган тақдирда, йиғим қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилиши муддати мобайнида паспортни бермаса ёки паспорт беришни рад этмаса, у ҳолда ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач, тадбиркорлик субъекти амалга ошириш учун паспорт олишни мўлжаллаган автовокзал (автостанция) фаолиятини бошлаш ҳуқуқига эга бўлади ва бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига ёзма равишда хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга паспорт беради. Паспорт олингунгача қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасига юборилган ёзма билдиришнома паспортга тенглаштирилади ва автовокзал (автостанция)нинг фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Паспорт бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси автовокзал (автостанция) фаолият кўрсатиши хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари, техник кўрикдан ўтказиш постлари, йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан тушириш учун перронлар мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини, турғун металл детекторлар билан жиҳозланганлигини, тўсиқлар, шлагбаумлар мавжудлигини ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган муддатда ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади, у Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг мансабдор ходими ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари томонидан имзоланади, далолатнома паспорт бериш ёхуд паспорт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослардан бири ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси тадбиркорлик субъектига паспортни беради (юборади) ёки паспорт беришни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ёзма шаклда уни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паспорт берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва паспортларнинг бланкаларини тайёрлаш, автовокзал (автостанция)нинг фаолият кўрсатиш хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган хизмат, маданий-маиший ва санитария-гигиена иншоотлари, техник кўрикдан ўтказиш постлари, йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан тушириш учун перронлар мавжудлигини ва уларнинг ҳолатини, турғун металл детекторлар билан жиҳозланганлигини, тўсиқлар, шлагбаумлар мавжудлигини ўрганиш бўйича харажатларни молиялаштиришда фойдаланилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Паспортларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, ҳисобга олиш тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, Транспорт вазирлигининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Паспортларнинг бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари жавоб беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Паспорт бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганишлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паспорт беришни бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Паспорт беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат паспорт беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Паспорт беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, паспорт бериш ёки уни беришни рад этиш тадбиркорлик субъектининг рад этиш сабабларини бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Паспорт беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тадбиркорлик субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва у Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ёхуд жойлашган жойи ўзгарганда тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда бериши шарт.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида паспортга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, паспортни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паспортдаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, паспорт тадбиркорлик субъектининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан бирга, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Паспортни қайта расмийлаштиришда Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси берилган паспортлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Паспортни қайта расмийлаштириш ва бериш паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси паспорт қайта расмийлаштирилгунгача унда кўрсатилган фаолиятни, ариза қабул қилинган сана ҳақидаги Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси белгиси қўйилган паспортни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза асосида амалга оширади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Паспортни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғим суммасининг ярми миқдорида ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси паспорт дубликатини тадбиркорлик субъектининг аризаси, шунингдек, паспорт яроқсиз ҳолга келганда — паспортнинг асл нусхаси ҳамда паспортнинг дубликатини бериш учун йиғимнинг тадбиркорлик субъекти томонидан тўланганини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паспорт дубликати берилганлиги учун йиғим тадбиркорлик субъектининг паспорт бериш тўғрисидаги аризаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қуйидагилар паспортнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишлардан бош тортиш;
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг учун паспорт берилган фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёки бундай зарар етказилишининг реал хавфини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия карточкалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларнинг ва автовокзал (автостанция) ишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиладиган махсус техника воситаларининг, шунингдек автовокзал (автостанция)да тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Берилган паспортлар реестри
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Транспорт вазирлиги берилган паспортлар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилган паспортлар реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспортнинг берилган санаси ва рақами, автовокзал (автостанция)нинг тоифаси ёки класси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспортни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспортнинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспортни бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паспорт дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Паспортлар реестридаги ахборот унинг билан юридик ва жисмоний шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1- ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Avtostansiyadan bir sutkada joʻnatiladigan avtotransport vositalari soni — ________ Количество отправлений автотранспортных единиц в сутки с автостанции
Turgun metall detektor ramkasi yoki qoʻl metall detektor mavjudligi ________________
Наличие стационарного или ручного металлодетектора
(mavjud, имеется)
Video kuzatuv kameralarning mavjudligi
________________
Наличие камер видеонаблюдения
(mavjud, имеется)
Avtovokzal (avtostansiya I klassi) haydovchilar uzoq vaqt dam olish honasi (mehmonhona) ______ oʻrin. Комната длительного отдыха водителей автовокзала ( I класса автостанции) (гостиница) на мест.
Avtovokzal (avtostansiya I klassi) ona va bola honasi:_________ kv.m Комната матери и ребенка автовокзала (I класса автостанции)
Yoʻlovchilar uchun kutish zali:________ kv.m Зал ожидания для пассажиров
Yoʻlovchilarni avtobuslarga oʻtkazish va tushirish uchun perronlar soni — ______ Количество перронов для посадки и высадки пассажиров
Нaydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish honasi __________ kv.m Медицинский пункт для проведения медосмотра водителей
Avtovokzal (avtostansiya) ishlash tartibi: _______ dan soat ______ gacha.
Режим работы автовокзала
с
до
Sanitariya-gigiena va madaniy-maishiy honasi mavjudligi
______________
Наличие культурно-бытовых и санитарно-гигиенической комнат (mavjud, имеется)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автовокзал (автостанция) паспортини бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
схемаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризага маъмурий бино, хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, иншоотлар ва ер участкалари жойлашиши схемаси билан биргаликда автовокзал (автостанция)нинг кадастр плани нусхаси илова қилинади.
Раҳбар:________________________________________
(Ф.И.О.)
____________________________
(имзо)
М.Ў.
Сана: 20___ й. «____» _________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)