Республиканинг нуфус хусусиятларига алоқадор муаммоларни ҳал этишга, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолини кўпроқ иш билан банд қилиш ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашга ниҳоятда муҳим аҳамият бериб:
1. Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон ССР Меҳнат вазирлигига айлантирилсин, унинг зиммасига республика ҳудудида юқорида кўрсатилган фаолият билан боғлиқ масалаларни рўёбга чиқариш вазифаси юклатилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети (ўртоқ Б.С.Ҳамидов) бир ойлик муддатда мазкур вазирликнинг тузилиши тўғрисидаги низом ва таклифни тайёрласин.