Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2003 йил Жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорларини валюта билан тақдирлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спортчиларни тақдирлаш тўғрисида» 1992 йил 28 августдаги ПФ-465-сон ва 1994 йил 12 апрелдаги ПФ-821-сон фармонларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда кўрсатган хизматлари ва 2003 йилги жаҳон чемпионатида самарали иштирок этганлиги учун қуйидаги ғолиб ва совриндор спортчилар:
Оксана Чусовитина спорт гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олганлиги учун 10000 АҚШ доллари;
Дилшод Мансуров эркин кураш бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олганлиги учун 10000 АҚШ доллари;
Артур Таймазов эркин кураши бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олганлиги учун 10000 АҚШ доллари;
Сергей Лагутин велоспорт бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олганлиги учун 10000 АҚШ доллари;
Абдулло Тангриев дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олганлиги учун 3000 АҚШ доллари;
Антон Ряхов байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олганлиги учун 3000 АҚШ доллари миқдорида мукофотлансинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида номлари кўрсатилган спортчиларни тақдирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитасига давлат бюджетидан маблағ ажратилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тақдирланадиган спортчиларга белгиланган тартибда валюта айирбошланишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки белгиланган тартибда молиялаштиришни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 24 февраль,
84-сон