Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармойиши
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия таркибига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Каньязов Есемурат Султамуратович — Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси;
Рустамбеков Нозимбек Мансурбекович — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича хизматининг фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича шуъбаси етакчи инспектори, мазкур комиссиянинг масъул котиби этиб тайинлансинлар.
Комиссия раисининг ўринбосари К. Тогаев, комиссия аъзоси А.А. Аҳмедов, масъул котиби И.А. Нурматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан комиссия таркибидан чиқарилсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 4 август,
Ф-3691-сон