02.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2511
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 02.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2511
Дата вступления в силу
07.10.2013
Ҳужжат 07.10.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2511]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ХАИТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 30 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 30 августдаги 66 Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидалар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ҳамда 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ, ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидалар ички ишлаб чиқариш транспортидан фойдаланиш билан шуғулланувчи ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқитилиши, билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади. Ходимларни ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат ташкилотлари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитларини аттестация қилиш орқали аниқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини жорий қилишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ташкилот раҳбари касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда, ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Даврий тиббий кўрикларнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III боб. Ички ишлаб чиқариш транспортларини хавфсиз ҳаракатини ташкиллаштиришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари, ташкилотнинг ишлаб чиқариш майдончалари, бинодан ташқаридаги ишлаш жойлари КМК 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Проектлаш меъёрлари» бўйича ёритилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларида таъмирлаш ишларини ўтказиш жойларида, траншеяларда ва чуқурларда ГОСТ 10807-78 «Йўл белгилари. Умумий техник шартлар» ва ГОСТ ССБТ 12.4.026-76 «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» талабларига мувофиқ, йўл белгилари, сигнализация ва тўсиқлар мавжуд бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари текис ҳамда қор, муз ва ахлатлардан тозаланган бўлиши керак. Қиш мавсумида ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларига қум, шағал ва улар ўрнига ишлатиладиган материаллар сепиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ташкилотда ички ишлаб чиқариш транспорти йўлларининг ҳолатига жавобгар шахс тайинланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Темир йўллар билан бошқа ер усти ички ишлаб чиқариш транспорти йўллари кесишган жойларда шлагбаумлар, огоҳлантирувчи товушли ва ёруғлик сигнализацияси ўрнатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ички ишлаб чиқариш транспорт йўлларида эркин ҳаракатга тўсқинлик қиладиган буюмлар бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ички ишлаб чиқариш транспортининг тормоз йўли 12 км/с тезликда 1,5 м, 6 км/с тезликда 1 м, 3 км/с тезликда 0,5 м бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Кўпи билан 200 қияликдаги йўлларда ғилдиракли рельссиз ички ишлаб чиқариш транспортнинг ҳаракатланишига рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV боб. Электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларни ишлатишда хавфсизлик талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлардан фойдаланиш чоғида ҳайдовчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар куни бошқариш ричаги ва тормоз системасини текшириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вақти-вақти билан рул бошқаруви механизми, назорат қурилмасининг ёйиладиган қисми, тормоз ричаглари ва рессорларини кўздан кечириши ва мойлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
беш кунда бир маротаба назорат қурилмасини текшириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
едирилган тормоз колодкаларини ўз вақтида алмаштириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Кўтарма платформали электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлардан фойдаланганда, ҳайдовчи кўтариш механизми тузилишини билиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Иш тугаганидан сўнг, танаффус пайтида ёки ҳайдовчи йўқлигида электрокара ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичлар мотори ўчирилган бўлиши ва асосий ёқиш мосламаси ҳамда назорат қурилмаси қулфланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларда одамларни ташиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларнинг олд томонга ағдарилишининг олдини олиши мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меъёридан ортиқ юкларни ташиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юк олиб кетилаётган электрокарани тезда тўхтатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Электрокаралар ва аккумуляторли электродвигателли автоюклагичларнинг ён томонга ағдарилишининг олдини олиш мақсадида кичик радиусда катта тезлик билан бурилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V боб. Тортма органли кўтарма-транспортлардан (конвейерлар) фойдаланишда хавфсизлик талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Тортма органли кўтарма-транспортлардан (конвеерлар) фойдаланиш ГОСТ ССБТ «Ишлаб чиқариш конвейерлари» талаблари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвеерлар) қурилмалари ва ёрдамчи мосламаларини иш бошланишидан олдин бўш йўлда синаб кўриш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Электрдастгоҳи ва электр қурилмаларининг ток ўтказувчи қисмлари мустаҳкам изоляция қилинган ва ўралган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Иш шароитига боғлиқ равишда тортма органли кўтарма-транспортлар (конвеерлар) чироқли ёки овозли сигнализацияга эга бўлиши ҳамда уларнинг сигналлари яхши кўриниши ва эшитилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Тезкор тўхташ учун тортма органли кўтарма-транспортларда (конвеерлар) ҳар бирининг оралиғи 20 м бўлган қизил рангли тезкор тўхтатиш тугмаси ўрнатилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Бир вақтнинг ўзида бир неча тортма органли кўтарма-транспортлар (конвеерлар) ишлаганда, уларни бошқариш марказлаштирилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвеерлар) ўқли айланалари ва ўқли қурилмалари мустаҳкам ўралган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвеерлар) тортувчи занжирлари бутун узунлиги бўйича ғилофга солинган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Тортма органли кўтарма-транспортларнинг (конвеерлар) юкларни ташишга мўлжалланган аравачаларида тормоз бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ички ишлаб чиқариш транспортларини меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари ва техник йўриқномалари талабларига мослигини таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ташкилот томонидан ички ишлаб чиқариш транспортларининг зарур техник ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши, режали-профилактик таъмирлаш қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишлари сифатининг яхшиланиши бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Ички ишлаб чиқариш транспортларини капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Таъмирлаш ишларини ўтказишда ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомлар турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъмирланган ички ишлаб чиқариш транспортлари ва улар қисмларининг техник талабларга жавоб бериши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари ишлаш учун қулай жойлаштирилиши ва иш ҳолатида осон ўрнатилиб ечилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Дастгоҳлар, столлар ва стеллажлар мустаҳкам ўрнатилиши ва ишлаш учун қулай баландликка эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Дастгоҳлар сирти силлиқ материал (пўлатли ва алюминли лист, линолеум) билан қопланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Дастгоҳдаги исканжалар орасидаги масофа 1 м бўлиши ва дастгоҳнинг эни 0,75 м дан кам бўлмаслиги ҳамда дастгоҳлар оралиғига 1 м дан кам бўлмаган ҳимоя тўри ўрнатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Қўл асбоблари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёғоч соплар ёғочнинг қаттиқ ва қайишқоқ навларидан қилиниши ҳамда силлиқланган ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инструментнинг иш қисмида ёриқлар, ғадир-будурлар ва синган жойлари бўлмаслиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Қўл омбури ва қайчиларининг силлиқ ва ички томонида қўлни сиқиб қўйишдан ҳимоялайдиган таянчи бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Қўл асбоблари ҳимоя қопламаси билан қопланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Электр таъминоти тўхтатилган ёки танаффус вақтида электр дастгоҳ электр токидан узилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Электр дастгоҳда носозликлар аниқланган тақдирда, иш дарҳол тўхтатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Сиқилган ҳаво билан ишлайдиган электр дастгоҳлари билан ишлашда уларни чанг, нам ва нефть маҳсулотлари таъсиридан сақлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Дастгоҳларни йиғиш, қайд этиш, бириктириш элементларини қисиш, қотишма, флюс қоплаш ва бошқа йиғма деталларни ўрнатиш махсус қўлланма асосида технологик ҳужжатларда кўрсатилган тартибда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Электр ускуналари ва жиҳозларини таъмирлашдан сўнг, асбоб-ускунани ишга туширишга, ташкилот бош механиги, меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раиси А. АБДУВАЛИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 27 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 534-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.05.2026 й., 10/26/2511-1/0462-сон)