Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 02.08.2013 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.08.2013 йилдаги 217-сон
Дата вступления в силу
12.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази фаолиятини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ курорт дам олиш зонасида «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 январдаги 10-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолининг Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасида фаол дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказининг фаолиятини янада яхшилаш ва мажмуавий яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази ва «Ипотека-банк» АТИБ ўртасида 2004 йил 3 декабрда тузилган кредит шартномасига асосан 2013 йил 11 апрелгача хорижий валютада қайтариш шарти билан 3 553 043,48 евро миқдорида Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» кредит линияси орқали кредит ажратилганлиги ҳамда ушбу кредит шартномасига асосан «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази томонидан тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли кредитнинг асосий қарзи ва фоизларидан муддати ўтган қарздорлик мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу кредит бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасидаги 1 ва 2-корпуслар гаровга расмийлаштирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» фойдасига белгиланган муддатларда «Ипотека-банк» АТИБнинг ўз маблағлари ҳисобидан 3 553 043,48 евро миқдорида кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўлиқ қайтарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказига Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» кредит линияси орқали хорижий валютада ажратилган кредитнинг қолган қисмини миллий валютага айлантириш ҳамда кредит мажбуриятлари бўйича тўловларни сўмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитнинг қайтариш муддатини 2020 йил 31 декабргача узайтириш ва кредит бўйича фоиз миқдорини кредит шартномасини қайта расмийлаштирилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ипотека-банк» АТИБга «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказига хорижий валютада ажратилган кредитни миллий валюта (сўм)га қайта расмийлаштирилган ҳолда, кредит бўйича фоиз миқдорини кредит шартномаси қайта расмийлаштирилган кундаги Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда белгилаб, кредитни қайтариш муддатини 2020 йил 31 декабргача узайтириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази ва «Ипотека-банк» АТИБ билан биргаликда бир ой муддатда кредит ва гаров шартномалари қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази билан биргаликда бир ой муддатда «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказининг хўжалик фаолиятини молиявий барқарор даражага олиб чиқадиган ҳамда кредит ва бошқа мажбуриятларини ўз вақтида қоплаш истиқболларини ўз ичига қамраб олган бизнес-режа ишлаб чиқсин ва унга қатъий амал қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 2 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
217-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 428-модда)