22.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2482
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори , 22.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2482
Дата вступления в силу
29.07.2013
Ҳужжат 07.05.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2482]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат–намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис Ж. КАДИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 25 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўриқнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимига кирувчи ташкилотлар ва Қўмита билан шартнома асосида биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Моддий бойликларни узоқ муддат сақлашда уларнинг сифатини асраш ва табиий йўқотишларни камайтириш учун ҳарорат-намлик даражасини мунтазам таъминлаш, омборхоналарда санитария талабларига риоя қилиш ва белгиланган муддатда маҳсулотлар сифатини назорат қилиб туриш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Моддий бойликлар келгунига қадар омборхоналар, музлатгичлар ва резервуарлар маҳсулотни қабул қилишга техник жиҳатдан тайёр туриши шарт. Уларнинг санитария талабларига мос келиши, герметиклиги, табиий ҳодисалар рўй берганда чидамлилиги, ёнғинга қарши ҳимояланганлиги, ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганлиги комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қабул қилиб олишда ҳар бир турдаги моддий бойлик учун белгиланган сифат кўрсаткичларини аниқлаш қоидаларига қатъий риоя қилинади. Биринчи гуруҳ моддий бойликларига узоқ муддат сақлашга яроқсиз бўлган маҳсулотларни аралаштирмаслик, шунингдек уларнинг асоссиз тарзда яроқсиз ҳолга келишига йўл қўймаслик зарур. Моддий бойликларни сақлаш бўйича ягона технологик хариталарда ва уларни жойлаштириш чизмаларида сақлаш объектларидан максимал тарзда фойдаланиш ва сақлаш жараёнини кузатиш имкониятлари назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сақлаш жараёнида моддий бойликлар ва улар сақланаётган идишларнинг сифати доимий равишда кузатиб борилади, органолептик баҳолаш ва лаборатория текширувлари ўтказилганда моддий бойликлар харжи белгиланган меъёрларга асосан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сақлаш муддати давомида шамоллатиб туриш лозим бўлган ва сақланишга кам мойил бўлган моддий бойликларнинг биринчи навбатда бериб юборилишини таъминлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Лаборатория мудири омборларда санитария талабларига риоя этилишига тўлиқ масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз вақтида таҳлиллар ўтказиш ва моддий бойликлар сифатига тўғри баҳо бериш вазифаси лаборатория ходимлари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш участкаси ходимлари моддий бойликлар ва идишларнинг ташқи ҳолати сифатининг органолептик кўрсаткичларини текширишда иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Омборхоналарда технологик ускуналардан (иситиш ва совутиш жиҳозлари, шамоллатиш ва бошқалар) оқилона фойдаланиш орқали ҳарорат ва ҳаво намлиги меъёрда ушлаб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий бойликларни иситилмайдиган омборхоналарда ҳарорат-намлик даражасида сақлашда умумий шамоллатиш ва омборхоналарни герметизациялаш, совуқ ўтмайдиган қилиш бўйича комплекс чоралар қўлланилади. Омборхоналарни шамоллатишда ҳаводаги намликни бир хилда сақлаш жараёни бузилмаслигини таъминлаш, ҳавонинг табиий ва иссиқлик алмашув хусусиятларини эътиборга олиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II боб. Маҳсулотларнинг сифати устидан назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қўмита томонидан белгиланган номенклатурадаги, норматив ҳужжатлар талабларига мос келувчи ва узоқ муддат сақлашга яроқли озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш учун қабул қилишга яроқли деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш, чиқариб юборишда намуна олиш ва текшириш усуллари норматив ҳужжатлар талабларига асосан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа сифат кўрсаткичлари (табиий-кимёвий, бактериологик ва шу каби) бўйича таҳлиллар маҳсулот ва идишлар ташқи кўрик ва текширув кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос келмайдиган ҳолатлардагина ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қабул қилишда маҳсулотлар ва идишларнинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжатларга ва етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатларга мос келиши текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларнинг сифати ҳақида етказиб берувчилар тақдим этган ҳужжатлар лаборатория ишида маҳсулот турлари бўйича алоҳида-алоҳида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Моддий бойликларни сақлашда ва бериб юборишда ташкилот лабораторияси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Маҳсулотни сақлаш ва бериб юборишда лаборатория таҳлиллари турлари ҳамда харж меъёрлари кўрсаткичлари бўйича сифатни аниқлаш ишлари амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ташкилотларда сақлаш шароитлари ва маҳсулотларнинг бус-бутунлиги қуйидагича назорат қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий-жавобгар шахслар томонидан — ҳар куни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лаборатория ходимлари томонидан — ташкилот раҳбари тасдиқлаган текшириш жадвали бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари, ташкилот бош муҳандиси бошчилигидаги комиссия томонидан лаборатория ва сақлаш участкаси ходимлари иштирокида — ҳар ойда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Текширувлар ўтказилганда омборхоналарнинг томига, иситиш тизимларининг техник ҳолатига, маҳсулотлар ва идишларнинг намланиш аломатларига, яшик ва қопларга шикаст етмаганлигига, маҳсулотларнинг қотиб қолишига, штабелларнинг қийшайишига, белгиланган ҳарорат-намлик режими ва санитария қоидаларига риоя этилишига эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Музлаткичларни текширишда комиссия таркибига ветеринар врач ва муҳандис-технолог ҳам киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Музхоналарда музлаткич экранлари, музнинг эриш даражаси, штабел бостирмаларининг бутунлиги ва ташқи ҳолати, совутиш батареяларининг ҳолати, эшикларнинг зич бекилиши текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Резервуарли паркларда маҳсулотларни сақлаш жараёнида резервуарларнинг герметиклиги, насос, ўлчагич бўлимларининг техник ҳолати, туби, пайвандланган жойлари, қопқоғи, иситиш тизими, қувурлари ва бошқа технологик ускуналари текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Текшириш натижалари, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича уларни бажариш муддати кўрсатилган таклифлар ҳамда масъул ижрочилар рўйхати омборхона (бўлимлар), музлаткичлар, резервуар паркларда юритиладиган журналга киритилади. Журнал ип ўтказиб тикилган ҳамда раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан муҳрланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қанд-шакар маҳсулотлари сифати, идиши, органолептик кўрсаткичлари (таъми, ранги), сочилувчанлиги, эрувчанлиги ва намликнинг масса улуши бўйича текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шакарнинг сифатини текшириш йилда бир марта амалга оширилади. Иситиладиган омборхоналарда сақланганда органолептик кўрсаткичлар иситиш тўхтатилгач, иситилмайдиган омборхоналарда эса органолептик кўрсаткичлар ва намликнинг масса улуши ёзги сақлашга ўтиш даврида аниқланади. Намланиш аломатлари пайдо бўладиган бўлса, шакардаги намликнинг масса улуши аниқланади ва зарурат бўлса, штабеллар қайта тахланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шакар сифатини текшириш ва намуна олиш учун лаборатория ходимлари томонидан сақлаш участкаси ходимлари билан биргаликда иситилмайдиган омборхоналар (бўлмалар)да умумий штабеллар сонининг 10 фоизи доирасида ва иситиладиган омборхоналар (бўлмалар)да битта назорат штабели аниқлаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шакардан намуна назорат штабелларининг пастки қаторида турган 8 та қопнинг ҳар биридан махсус ускуна ёрдамида 15–20 граммдан олинади. Олинадиган намунанинг умумий массаси — 150 грамм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Чой маҳсулотининг ва идишларнинг ташқи ҳолати, органолептик кўрсаткичлари (таъми, ҳиди, дамламаси, ёйилган баргининг рангига) бўйича текширилади, намликнинг масса улуши аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иситиладиган омборхоналарда сақланаётган чойнинг сифатини текшириш ташқи кўрик давомида сифати ёмонлашгани аниқланган ҳоллардагина амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иситилмайдиган омборхоналарда сақланаётган чойнинг сифатини текшириш ёзги мавсумга ўтиш даврида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки йил сақлашда чой сифати омборхонанинг қандай турдалигидан қатъи назар, 12 ва 18 ой ўтгандан кейин текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лаборатория таҳлиллари учун намуна олиш қабул қилиб олишда шакллантирилган ҳар бир навга тегишли назорат пакетидан (ҳар бир қутидан бир пачка) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сариёғнинг органолептик кўрсаткичлари (таъми, ҳиди, ранги, табиий ҳолати, консистенцияси) чоракда камида бир марта, сифатнинг пасайиш аломатлари аниқланган ҳолатларда эса ҳар ойда текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Йодланган ош тузининг органолептик кўрсаткичлари (таъми, ранги, ҳиди) ва намлигининг масса улуши текширилади. Органолептик текшириш ва намликнинг масса улушини аниқлаш ҳар олти ойда, инвентаризация ўтказиш вақтида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўсимлик ёғи намунаси ҳар бир резервуардан олинади. Бошланғич намунани тузиш учун резервуардан 5 та намуна олинади, жумладан, биттадан юқори ва пастки қатламдан ҳамда 3 та намуна ўрта қатламдан олинади. Бошланғич намунадан лаборатория текширувлари учун 500 см3 ўртача намуна ажратиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар чоракда ҳар бир резервуардаги ўсимлик ёғининг органолептик кўрсаткичлари (таъми, ҳиди, ранги) ва табиий-кимёвий кўрсаткичлари (рангдорлиги таркиби, кислота миқдори, намликнинг масса улуши ва сочилувчан моддалари таркиби, йод миқдори, ёғсиз аралашмаларнинг масса улуши, совун, совун моддаларнинг масса улуши, софлик миқдори, эритгичларнинг мавжудлиги) текширилади. Ёғ қотиб қоладиган манфий ҳароратларда сифат текшируви амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юклаб юборишдан олдин ўртача намунадаги органолептик кўрсаткичлар ва табиий-кимёвий кўрсаткичлар текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Спиртнинг ҳар бир резервуар бўйича органолептик ва табиий-кимёвий кўрсаткичлари текширилади. Текширув резервуарга тўкиш ниҳоясига етгач ва йилда бир марта 1 июль санаси ҳолатига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлил учун намуна ҳар бир резервуардан 0,5 дм3 (500 мл) миқдорда юқори, ўрта ва пастки қатламлардан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Совун бўйича маҳсулот ва идишларнинг сиртқи ҳолати, органолептик кўрсаткичлари (консистенцияси, ранги, ҳиди) текширилади. Текширув қишки мавсумда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Омборхонадаги совун сифатини текшириш учун бир чорак давомида келиб тушган умумий совун миқдорининг 10 фоизи миқдорида назорат штабели белгилаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Совунни органолептик текшириш штабелнинг пастки, ўрта ва юқори қаторлардан белгилаб олинган қутиларда амалга оширилади. Текшириш совуннинг назорат штабелларини қисман қайта тахлаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Сутли консервалар сифатини аниқлашда банкаларнинг ташқи кўриниши, органолептик кўрсаткичлари (сутнинг консистенцияси, ранги, ҳиди, таъми) ҳар уч ойда бир марта текширилади. Штабелдаги қутиларнинг камида 0,5 фоизи ташқи кўрикдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш давомида сутли маҳсулотларнинг кислоталилигини аниқлаш қабул қилиб олишда кислоталилик 45 Т дан юқори бўлган ҳоллардагина амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Органолептик текширув ва лаборатория таҳлиллари учун намуна назорат пакетидаги ҳар бир штабелдан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Музлатилган гўштнинг ташқи кўринишини текшириш сақлаш муддати давомида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш ҳарорати меъёрининг бузилиши ёки қисман эриш билан боғлиқ сифат ҳолати бўйича шубҳалар пайдо бўлганда музлатилган гўштнинг норматив ҳужжатлар талабларига мос келувчи софлигини аниқлаш учун органолептик таҳлил амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Гўшт ва балиқ консерваларининг сиртқи ҳолати ҳар олти ойда текширилади. Танлаб олинган штабелларнинг юқори ва пастки қаторларида турган яшикларнинг камида 0,2 фоизи текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Музлатилган ва совутилган ҳолда қабул қилиб олинган консерва банкаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўраб боғланган консерваларнинг сифати устидан ташқи назорат ўрамлар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилиш ва сақлаш давомида қалай миқдорини аниқлаш қалай қатлами ёки лак қопламасининг кўчиши аломатлари топилган ҳолларда, шунингдек бериб юборишдан олдин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сифатига органолептик баҳо беришда таъми, ҳиди, ранги, гўшт ёки балиқнинг консистенцияси, бульон ёки қуймалар сифати, банкалар ички юзасининг ҳолати текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Гўшт ва балиқ консервалари сифатига органолептик баҳо бериш ва лаборатория таҳлиллари учун ҳар бир штабелдан 2 та банка (1 партияга 2 та банкадан кўп эмас) танлаб олинади. Намуна қабул қилиб олишда очилган яшиклардан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўшт ва балиқ консервалари сифатига органолептик баҳо бериш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гўшт консервалари сақлаш муддати 4 йил бўлганда, сақлашга 2 йил тўлганда ва шундан сўнг ҳар олти ойда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
балиқ консервалари сақлаш муддати 2 йил бўлганда, сақлашга бир йил тўлганда ва шундан сўнг ҳар олти ойда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қишги-баҳорги мавсумдан баҳор-ёз мавсумига ўтиш даври озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун, айниқса улар иситилмайдиган омборхоналарда сақланганда, бирмунча ноқулай ҳисобланиши сабабли маҳсулотлар сифатини назорат қилиш кучайтирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қабул қилиб олишда ва сақлашда сифат бўйича стандарт талабларига бир оз мос келмайдиган алоҳида маҳсулотлар партияси бўлган ҳолатлар аниқланганда лаборатория мудири раҳбарлиги ва назоратида комиссия ташкил этган ҳолда уларни қайта ишлаш, саралаш ва зарур бўлса, алмаштириш ёки биринчи навбатда бериб юбориш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Гўшт ва балиқ консерваларини қабул қилиб олиш ва яроқсизга чиқариш натижалари бўйича етказиб берувчи ташкилот вакиллари иштирокида олинган маҳсулотнинг фактик (аниқ) сифати ҳақида далолатнома тузилади. Далолатномада нуқсонли консервалар миқдори, шунингдек биринчи гуруҳга қабул қилишга яроқсиз бўлган ва етказиб берувчига қайтарилиши зарур бўлган консервалар миқдори кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нуқсонли (фаол сизувчан бомбажли, перфорацияли банкалардаги) гўшт ва балиқ консервалари ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ташкилот, қабул қилувчи ташкилот лабораторияси ва бухгалтерияси ходимлари ҳам кирадиган комиссия иштирокида йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўқ қилиш жараёнида банкалар очилади, хлорли оҳак ёки карбол кислота билан ишланади ва ерга кўмилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Нуқсонли консерва банкаларини йўқ қилиш тўғрисида далолатнома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
далолатнома тузилган сана ва жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилиб олувчи ташкилот номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ташкилот номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия аъзоларининг фамилияси, исми ва лавозими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яроқсизга чиқариш сабаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўқ қилинган консерваларнинг номи ва миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўқ қилиш усули.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нуқсонли консерва банкаларининг йўқ қилиниши ҳақидаги далолатнома яроқсизга чиқариш ҳақидаги далолатномага тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Бериб юборилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари маҳсулотнинг ва идишлар сифатини белгилаш учун ташқи кўрик ва лаборатория текширувларидан ўтказилади ҳамда улар тўлиқ бериб юборилгунга қадар лаборатория ходимларининг доимий назоратида бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ташкилотнинг лаборатория ходимлари маҳсулотни қабул қилишда, сақлашда ва бериб юборишда маҳсулот сифати бўйича тўғри ва ўз вақтида таҳлиллар ўтказишга, сифат бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришга, маҳсулотни чиқариб юбориш устидан назорат олиб боришга масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Лабораторияларда сифат бўйича ҳисобот юритиш ҳужжатларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Лаборатория журнали (Z-27-сонли шакл);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ветеринария гувоҳномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, лабораторияда маҳсулотлар дегустацияси ва ўтказилган таҳлилларнинг бошланғич натижалари ёзиб бориладиган дафтар юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Лаборатория журнали (Z-27-сонли шакл) ҳар бир партия маҳсулотнинг келиб тушишидан тортиб, то чиқариб юборилгунча бўлган давр давомида сифат даражаси бўйича назорат олиб боришга мўлжалланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Лаборатория журнали ҳар бир омборхона (бўлинма), резервуар гуруҳлари бўйича юритилади ёки журналда ҳар бир омборхона (бўлинма), резервуар учун етарлича варақ ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битта омборхонада (бўлинмада) рухсат этилган гуруҳ доирасидаги турли хил маҳсулотлар сақланганда, журналда ҳар бир маҳсулот учун етарлича варақ ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Турли партиядаги маҳсулотларни штабелга тахлаганда қабул қилиб олиш жараёнида Лаборатория журналига ҳар бир партиянинг сифати етказиб берувчи ҳужжатлари ва лаборатория таҳлили натижалари бўйича ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот сифатининг органолептик баҳолари ва лаборатория таҳлиллари фақат назорат штабеллари бўйича киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Лаборатория журналига ўтказилган барча таҳлил ва текширишлар натижалари, жумладан ушбу маҳсулот сифатини белгиловчи мустақил лабораторияларда ўтказилган таҳлил маълумотлари ҳам хронологик тартибда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Штабелда норматив ҳужжатлар талабларидан сифати оғишган (намликдаги масса улушининг ортиши, банкаларда занг пайдо бўлиши ва бошқалар) маҳсулот аниқланганда, текширилаётган партияга (шакар — штабел бўйича, консервалар — аниқ текширилган банкалар сонига) нисбатан стандарт талабларидан сифат оғишган маҳсулот фоизи лаборатория журналида қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Танлаб олинган текшириш маълумотлари омборхонада, бўлинмаларда, секцияларда сақланаётган барча миқдордаги маҳсулотларга татбиқ этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Лаборатория журнали лаборатория ходимлари томонидан тўлдирилади. Уни тўлдиришнинг тўғрилиги лаборатория мудири томонидан мунтазам назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Лаборатория журнали ташкилотнинг махсус бўлими томонидан рўйхатга олиниши, варақлари рақамланиши, ип ўтказиб тикилиши ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III боб. Мақбул ҳарорат-намлик даражасини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Омборхоналарда маҳсулотни сақлашнинг ҳарорат-намлик даражасини таъминлаш ташкилот раҳбари ва биринчи гуруҳ моддий бойликларни сақлаш бўлимининг моддий-жавобгар ходимлари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ташқаридаги ҳаво ва омборхона ичидаги ҳаво ҳарорати Цельсий (°С) градусларида ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Моддий бойликларни сақлашда ҳарорат-намлик даражасини назорат қилиш учун омборхоналар ва музхоналар ҳароратни ва ҳавонинг нисбий намлигини ўлчовчи асбоблар билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ташқаридаги ҳавонинг ҳарорати ва нисбий ҳаво намлиги маълумотларни бошқарув пултига дистанцион етказиб берувчи автоматик метеостанция ёки метеорологик асбоблар ёрдамида ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Омборхоналарда ҳаво ҳароратини ўлчаш учун шкаласи минус 50 °С дан плюс 50 °С гача бўлган термометрлар ва ҳафталик термографлардан (ҳарорат ўзгаришини автоматик равишда узлуксиз ёзиб борадиган асбоблар) фойдаланиш тавсия этилади. Музлатиш хоналари ҳароратини ўлчашда шкала учун махсус ёғоч ёки металлдан иборат бўлган ҳимоя ғилофига эга спиртли термометрлардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ташқаридаги ва омборхоналар ичидаги ҳавонинг нисбий намлигини ўлчаш гигрометрлар ва психрометрлар ёрдамида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Ўлчаш асбобларидан фойдаланганда олдиндан тузатишларни киритиш зарур. Тузатиш деганда, ўлчаш кўрсаткичининг ҳақиқий катталигини олиш учун асбоб кўрсаткичларига киритиладиган катталик тушунилади. Метеоасбоблар кўрсаткичларининг тўғрилиги уларни намуна асбобларига солиштириб кўриш орқали аниқланилади. Текширилаётган асбобнинг намунавийси билан солиштиришда бир хил катталик ҳам намунавий, ҳам текширилаётган асбобда ўлчаб кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Омборхоналарда ўлчов асбоблари штабелларнинг пастки қатори билан тенг даражада, омборхоналарнинг ва бўлинмаларнинг ўртасида эшик ҳамда туйнуклардан узоқроқда кўчма тагликларга ўрнатилган бўлиши керак. Музлатиш ва сақлаш камераларида ўлчов асбоблари ер сатҳидан 1,5 метр баландликда тагликларга ўрнатилади. Ёзги мавсумда омборхоналардаги ҳаво ҳарорати штабелларнинг энг юқори қаторлари даражасида ҳам ўлчанади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Лабораторияга эга бўлмаган ташкилотларда сақлашда талаб этиладиган ҳарорат-намлик меъёрларини назорат этиш бўйича барча ишлар сақлаш участкалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Ҳарорат-намлик даражасини назорат қилувчи асбобларнинг кўрсаткичлари тўғрилигини текшириш лаборатория ходимлари томонидан Метрологик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тасдиқланган Метеорологик асбоблардан фойдаланиш ва текшириш бўйича методик кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Маҳсулотларни узоқ муддатли сақлашни таъминлашга шароит яратиш учун омборхоналарни шамоллатиш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотларнинг яхши ҳолатда сақланиши учун конденсатлар тушишига имкон қолдирилмаслик, омборхоналарда ҳавонинг энг маъқул намлиги ва ҳароратини таъминлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Омборхоналарда талаб этилувчи ҳарорат-намлик даражасини таъминлаш иситиш (совутиш) ва биноларни шамоллатиш ёрдамида, шунингдек ҳаво намлигини бир хилда сақлашни техник йўсинда бажариш орқали амалга оширилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Омборхоналарда шамоллатиш ҳавонинг нисбий намлигини тушириш ёки кўтариш мақсадида, шунингдек ҳаво ва маҳсулотлар ҳароратини тушириш ёки кўтариш учун амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Гигроскопик маҳсулотларнинг намланишини олдини олиш ва конденсат тушишига йўл қўймаслик мақсадида омборхоналардаги ҳавонинг нисбий намлиги туширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳавонинг нисбий намлигини пасайтириш мақсадида омборхонани шамоллатиш ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги омборхона ичидаги ҳавонинг мутлақ намлигидан паст бўлганда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конденсат тушишининг олдини олиш мақсадида шамоллатганда омборхонадаги ҳавонинг ўсиш нуқтасидан келиб чиқиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар консерва банкалар устидаги ҳарорат (бу амалда идишдаги бор маҳсулотнинг умумий ҳароратига тенг) омборхонадаги ҳавонинг ўсиш нуқтасидан баланд бўладиган бўлса, унда банкалар устига конденсат тушмаслиги таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги омборхонадаги ҳавонинг нисбий намлигига тенг бўлган, ташқаридаги ҳаво ҳарорати эса омборхонадаги ҳаво ҳароратидан баланд бўлган шароитда омборхона ҳавосининг нисбий намлиги пасайиши учун омборхона шамоллатилади. Бундай шароитда, омборхонадаги ҳаво ҳароратининг кўтарилиш жараёни катта миқдордаги маҳсулотларнинг илиши билан боғлиқлиги сабабли шамоллатиш узоқ давом этиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Омборхонадаги ҳавонинг қуруқланиши учун кондиционерлар, ҳаво совутгичлари ва сорбентлардан (мисол учун, силикагель, хлорли кальций ва бошқалардан) фойдаланиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Омборхоналарда ҳавонинг нисбий намлигини ошириш айрим маҳсулотларнинг (қанд-шакар, қоғоз) ўта қуруқланишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳавонинг нисбий намлигини ошириш учун шамоллатиш ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги омборхонадаги ҳавонинг мутлақ намлигидан баланд бўлган пайтда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бинолардаги ҳаво намлигини ошириш учун сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимларидан фойдаланилганда сув сочиш, буғ бериш ёки ҳароратни пасайтириш қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Иситилмайдиган омборхоналардаги ҳавонинг, маҳсулотларнинг ҳароратини кўтариш қишги сақлашдан баҳорги-ёзги сақлашга ўтишда маҳсулотлар ҳароратининг кўтарилиши орқада қолиб кетишининг олдини олиш, конденсат тушишининг ва штабел доирасида намликнинг нозарур қайта тақсимланиши оқибатида маҳсулотнинг кейинчалик нотекис илишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотлар ҳароратини кўтариш учун шамоллатиш ташқаридаги ҳаво ҳарорати омборхонадаги ҳаво ҳароратидан баланд, шу билан бирга ташқаридаги ҳавонинг ўсиш ҳарорати омборхонадаги минимал ҳароратдан паст бўлган даврда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузги-қишки мавсумда омборхоналарни иситиш, эшиклар, дефлекторлар, шамоллатиш туйнукларини зич бекилишини таъминлаш орқали маҳсулотларнинг ҳаддан ортиқ совушининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади. Эшик олдлари брезент шторалар билан яхшилаб ёпилиши, омборхонага кириб-чиқиш битта эшик орқали амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Ёзги мавсумда омборхоналарда ҳаво ва маҳсулотларнинг ҳароратини пасайтириш айрим турдаги маҳсулотларнинг сақланишига бирмунча яхши шароит яратиш учун амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотлар ҳароратини пасайтириш учун шамоллатиш ташқаридаги ҳаво ҳарорати омборхонадаги ҳаво ҳароратидан паст бўлган, ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги эса омборхонадаги ҳавонинг мутлақ намлигига тенг ёки ундан паст бўлган даврда, одатда куннинг тунги ва эрталабки вақтида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Оқиб кирувчи-тортувчи» шамоллатишдан фойдаланилганда ҳаво олиш омборхонанинг юқори қисмидан, ташқарига чиқариш эса пастки қисмидан амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Омбор шамоллатилмайдиган ҳолатларга қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман, ёмғир ва қор ёғингарчилиги пайтлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташқи ҳаво параметрлари 95 — 100 фоиз нисбий намликка яқин ҳоллар (омборда ҳаво намлигини ошириш мақсадида шамоллатиш ҳолларидан ташқари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Омборларни шамоллатиш имконсиз ҳолатларда товар ёки идишларнинг намланиш, қуриш, совиш, ҳарорати кўтарилишини олдини олувчи чора-тадбирлар кўрилиши шарт. Омбор ичида ишлар бажарилганда эшиклар ёпиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни тушириш ва юклашда товарлар сақланишининг оптимал шароитларини яратиш талабларига амал қилиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Шамол йўналиши тез-тез ўзгариб туриши сабабли самарали шамоллатишга эришиш учун ҳар сафар омбор эшиклари очилганда ҳаво омборга айнан қайси эшиклар орқали кириши ва чиқишини назорат қилиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Баҳор-ёз мавсумларида иссиқ ҳаво оқими ер бўйлаб эсишини ва ерни ҳамда штабел қаторларида жойлашган маҳсулотларни иситишини инобатга олиб, омборнинг шамолга рўпара томонида ҳароратни кўтариш учун барча эшик ва туйнуклар очилиши, шамолга тескари томонида эса фақат туйнуклар очилиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Намланган ёки иссиқ ҳавони чиқариб юборишда омборнинг юқори қисмида шамол ва иссиқлик босими таъсирида ишловчи дефлекторлар ёки ҳаво тортувчи туйнуклардан фойдаланилади. Бунда эшик ёки туйнуклар албатта очиб қўйилиши керак. Дефлекторлар сурма клапанлар ва сув чиқарувчи трубкали қабул қилувчи лотоклар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Кўчма ва стационар шамоллатиш қурилмалардан фойдаланиш орқали табиий ҳаво алмашинишининг самарадорлигини янада ошириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳор-ёз мавсумларида омборхона поллари ва штабелларнинг пастки қаторидаги товарлар ҳароратини кўтаришда ташқи ҳаво шамоллатиш қурилмалари ёрдамида омборга ҳайдалади ва қувурлар тизими орқали товарлар штабелига берилади, бунда ишлатилган ҳавони ташқарига чиқариш учун омбор туйнуклари очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаво намлиги ва ҳароратини пасайтиришда оқим тортувчи ускуналар бир вақтда ишга туширилади, бу омборга оптимал параметрли ташқи ҳавони киритиш ҳамда омборнинг юқори қисмидаги иссиқ ёки нам ҳавони чиқариш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Иситиладиган омборларнинг ҳарорат-намлик режими қиш мавсумда иситиш орқали бошқарилади, ёз ойларида иситиш тизими ўчирилганда бу омборлардаги меъёр уларни шамоллатиш ва совитиш орқали заруратга қараб амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Омборларнинг куз фаслида иситилиши ҳар бир товар йўриқномасида кўрсатилган ҳароратларда бошланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Куз-қиш мавсумларида маҳсулотлар сақланадиган омборлар ҳарорати мазкур Йўриқномада белгиланган чегарада тутиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Баҳор мавсуми келиши билан ташқи ҳаво ҳароратининг ошиб бориши туфайли шакар ва гигроскопик маҳсулотлар намланишини ҳамда консерваланган банкалар сиртига конденсат тушишининг олдини олиш учун иситиш мавсуми тугашидан 3-4 ҳафта олдин омборхона ҳарорати аста-секин оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Омборнинг ҳар бир бўлими ва совитгич камераларида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китоби (Z-28-сон шакл) юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Ҳар бир омбор (бўлим) бўйича иситишнинг бошланиши ва якунланиши Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китобига (Z-28-сон шакл) қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Калориферли иситиш самарадорлигини ошириш учун иссиқ ҳаво қувур тизими орқали омборнинг пастки қисмига маҳсулотлар штабелининг пастки қаторлари даражасида берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Консерваланган маҳсулотлар сақланадиган омборларда маҳсулотларни сақлашнинг талаб қилинган режими кондиционерлар ёрдамида бошқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Сув ва батарея билан иситиш тизимларида яшик, қопнинг тасодифан тушиб кетиши ва штабелларнинг қулаши сабаб юзага келадиган эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш учун иситиш тизимлари радиаторлари стационар тўсиқ билан ёки штабеллар қурилиши пайтида вақтинчалик деворлар билан жиҳозланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Иссиқлик тармоқларидаги иссиқ сув томчиларини, иситиш радиаторлардаги эҳтимолий аварияларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда сақланаётган товарлар бузилишини олдини олиш мақсадида сақлаш участкаси ходимлари омборни кунлик назоратдан ўтказишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Иссиқликни тежаш учун моддий бойликларни иситиладиган омборларда сақлашда куйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иситиш мавсуми бошланишидан аввал омборни пухталик билан герметизация қилиш, деворлар ва вентиляцион туйнукларни иситиш, тирқишлар ва юпқа деворлар билан тўсиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омборлардаги ҳарорат режимини сақланадиган маҳсулот турига қараб белгиланган меъёрлардан оширмаслик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Совутиш хоналарида белгиланган ҳарорат меъёри совутиш ускуналари ёрдамида таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Совуқликни ошириш мақсадида сақлаш хоналарида деворга ўрнатилган совутувчи батареялар қор қопламидан мунтазам тозалаб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Музлатилган гўшт кўп қаватли музлатгичларнинг кам иссиқлик оқими ва ҳавонинг юқори нисбий намлигини таъминловчи шароитлари мавжуд бўлган ўрта қават хоналарда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Музлатилган гўштни гўштнинг қуришини олдини олиш, ҳаво намлигини ошириш ва сақлаш камераларида ҳарорат меъёрини мувозанатлаштириш учун муз экранлари ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Экранлар девордан 600 мм масофада ўрнатилган совутувчи батареяларда ёки ердан 1800 мм пастликда совутувчи батареяларда ишловчи камера деворлари периметрлари бўйлаб ўрнатилади. Экранлар ерга ва камера шифтига маҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Экрандаги совутувчи батареяларга ўтиш учун экранни тайёрлашда қўлланилган материалдан махсус эшик тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Экран юзасига девор тарафдан 20 мм қалинликда, камера томондан эса камида 60 мм қалинликдаги муз қатлами музлатилади. Муз қатлами экранга бир текис ҳолда бир хил қалинликда ва экранга мустаҳкам ҳолда музлатилади. Экрандаги барча нотекисликлар пухта текисланиши ва муз қатлами билан қопланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Музлатилган гўшт штабел ва экранлар орасида ҳеч қандай ўтиш йўли қолдирмай экранга зич қилиб жойланади. Экранларга зиён бермаслик учун музлатилган гўшт экранга эҳтиёткорлик билан жойланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Камералар ишга тушгач ва керакли ҳароратга эришилгач, камераларнинг ўрта қаватидаги шифтдаги совутувчи батареялар ўчирилиши керак. Камерадаги ҳароратни пасайтириш зарурати туғилганда эса шифтдаги совутувчи батареялар қайта ёқилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Музлатилган гўштни камераларнинг биринчи қаватида сақлашда штабел тагига қор сепиш керак. Қор 60 — 80 мм қалинликда рейкалар орасига сепилади, бунда махсус қор ишлаб чиқарадиган мосламада чиқарилган қордан фойдаланилади. Ҳавони микробиологик заҳарланишдан дезинфекция қилиш далолатномаси бор бўлса, штабелларни яхши тахлаш ва кўпроқ сиғимга эга бўлиш учун музлатилган гўштни олдиндан 8 — 10 см лик қор билан қопланган тоза ерга жойлашга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Музлатилган гўштни сақлаш камераларининг юқори қаватида сақлашда штабеллар ўраб боғлаш учун ишлатиладиган мато билан ёпилади ва мазкур матода 10 — 12 мм қалинликда қор қатлами музлатилиб қўйилади. Музлатилган гўшт штабеллари мустаҳкам, туйнук ва бўшлиқларсиз ёпилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Музлатилган гўштни совутиш жараёнида экран ва матодаги муз қатламини назорат қилиб туриш керак, муз қатлами зарарланган ҳолатда ва унинг сублимация даражасига қараб музлатилган гўшт сифатини сақлаб қолиш учун қор қатлами ҳарорат максимал пасайтирилган қўшимча музлатиш орқали қайта тикланади. Совитгичнинг сақлаш камераларида гўшт сақлашнинг табиий камайиш меъёрларига амал қилиш учун 97 фоиздан кам бўлмаган нисбий намлик таъминланиши даркор. Нисбий намлик меъёрий кўрсатгичдан (97 фоиз) пасайган ҳолларда мазкур кўрсатгични тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилади, жумладан, камераларда ҳарорат максимал даражага пасайтирилади. Меъёрий нисбий намликни (97 фоиз) ўз вақтида таъминлаб туриш маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланишини кафолатлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
88. Музлатиш учун ишлатиладиган сув сифати ичимлик суви талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
89. Совутгичларнинг ертўла камераларида маҳсулотни сақлашнинг керакли режими кондиционерлар ёрдамида бошқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90. Бир хил товарларни бир хил (айни шароитларга эга бўлган) иситилмайдиган омборларда сақлашда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги мазкур гуруҳ омборларидан бирида назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Ҳаво ҳарорати ва намлиги назорат қилинадиган омборлар рўйхати лаборатория мудири ва сақлаш участкаси бошлиғи тавсияси билан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иситиладиган ва иситилмайдиган омборхоналарда ҳаво ҳарорати ва намлиги ҳар куни соат 9:00 да, шунингдек омборхона шамоллатилгандан сўнг ўлчанади ва рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92. Ташкилот лабораторияси (лаборатория йўқ бўлса, махсус тайинланган ходим) томонидан Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китобига (Z-28-сонли шакл) тегишли қайдлар ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93. Омборхоналарни шамоллатиш ҳақида кўрсатма лаборатория ходимлари ёки махсус ажратилган ходимлар (лаборатория бўлмаган ташкилотларда) томонидан ташқаридаги ҳавонинг ҳарорати, намлиги, шабнам нуқтаси, маҳсулот ҳолати, омборхона ичидаги ҳавонинг ҳарорати ва намлиги бўйича маълумотлар асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
94. Омборхоналарни шамоллатиш вақтида лаборатория ходимлари ёки белгиланган ходимлар ҳар икки соатда ташқаридаги ҳавонинг ҳарорати ва нисбий намлигини ўлчаб туради. Метеорологик шароитлар ёмонлашганда омборхонани шамоллатиш тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95. Омборхона шамоллатилганда Омборхонада (сақлаш камерасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китобига (Z-28-сонли шакл) сақлаш участкаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан шамоллатишнинг бошланиши ва охирида омборхонадаги ва омборхона ташқарисидаги ҳаво ҳарорати ва намлиги тўғрисидаги маълумотлари киритилади, шунингдек китобнинг 10-графасида ҳам тегишли изоҳ берилади. Китобнинг 4, 6, ва 8-графалари лабораториядан олинган маълумотларга асосан тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
96. Ҳавонинг ҳарорати ва нисбий намлигини аниқлаш учун автоматик тизимлар, термографлар ва гигрографлар бўлган тақдирда уларнинг кўрсаткичлари ҳам Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китобига (Z-28-сонли шакл) ҳар куни белгиланган вақтда ёзиб қўйилади. Термографлар ва гигрографларнинг барча ленталари маҳсулотлар сақланишининг белгиланган муддати давомида сақланади ва қўшимча тарзда истеъмолчида низоли вазиятлар келиб чиқиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот бериб юборилгандан сўнг камида 12 ой сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
97. Совитгичлар учун Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш китобининг (Z-28-сонли шакл) 10-графасида совутувчи батареялардан қор пўстинини ечиш, экранга муз тушириш белгилаб қўйилади ва камераларда ҳарорат кўтарилиши сабаблари тўғрисида белгилар қўйилади ва шифт батареяларининг ёқилиш ва ўчирилиш кунлари қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
98. Ташкилотда йил охирида Қўмитага жўнатиладиган, омборхоналарда ҳарорат-намлик даражасини тартибга солиш ва маҳсулотларни сақлашнинг энг мақбул шароитларини яратиш бўйича йил давомида ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумотнома тузилади ва маҳсулотларни сақлаш шароитларини яхшилаш бўйича янги вазифалар ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV боб. Санитария қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
99. Ташкилот ҳудуди ўралган, транспорт ва одамларнинг ҳаракати учун махсус йўлакчалар ва ўтиш йўллари ўтказилган, шунингдек шохобча йўллар (темир йўл, автомобиль йўллари) тўлиқ равишда техник соз ва тегишли санитар ҳолатда бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100. Омборхона, совутгич ва резервуарлар атрофидаги йўлаклар ва тарновлар созланган ҳолда сақланиши ва сувнинг оқиб кетишини таъминлаши керак. Омборхона ва совитгич атрофидаги резервуар парк ҳудуди озода сақланиши, ўтлар ўриб олиниши ва дарҳол омборхона хўжалиги ҳудудидан олиб ташланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. Ҳудудда қурилиш материаллари, ускуналар, инвентарлар, идишларнинг сақланишига фақат тегишлича тартибда, махсус тайёрланган жойларда рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
102. Чиқинди ва ахлат учун идишлар металлдан тайёрланган бўлиши ва жипс ёпиладиган қопқоқли, туби ёки деворларидан кемирувчилар кира олмайдиган бўлиши керак. Улар асфалтланган (бетонланган) майдончаларда омборхона ва ишлаб чиқариш биноларидан 25 м яқин бўлмаган жойларга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахлат қутилари ўз вақтида тозаланиши керак, уларнинг 2/3 қисмидан ортиқ тўлиб кетишига йўл қўйилмайди, йилнинг иссиқ фаслида тизимли тарзда, ҳафтада бир мартадан кам бўлмаган тарзда дезинфекция қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103. Йилда икки марта — баҳорда (қор эригандан сўнг) ва кузда ташкилотларнинг бутун ҳудуди кўриб чиқилади, тўлиқ тозаланади. Ҳудудга мунтазам қараб туриш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Ҳудуд мунтазам тозалаб турилиши керак, йилнинг иссиқ даврида совитгич ҳудуди, албатта, сув қўйиб тозаланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104. Ташкилот ҳудудига ахлат ва чиқиндиларни кўмиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
105. Ташкилот ҳудуди идиш ва озиқ-овқат маҳсулотларида дезактивация, дегазация ва дезинфекция ўтказиш учун майдон билан жиҳозланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106. Ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун ташкилот норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган сув билан таъминланган бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
107. Ташкилотни сув билан таъминлаш, имкон қадар маҳаллий водопровод тармоғига улаш йўли билан, у бўлмаган тақдирда артезиан қудуқлари ускуналари ёрдамида амалга оширилиши керак. Сув таъминоти манбаи сифатида очиқ сув ҳавзалари, дарё, сой, кўллардан фойдаланилган тақдирда сув насос бўлинмаларида сув тозалагич ускуналар ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
108. Ташкилот ичимлик суви ва сув таъминоти манбалари сифати юзасидан тизимли назорат ўрнатиши ва назорат натижалари махсус журналда белгиланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
109. Ташкилотлардаги ичимлик суви иншоотларининг санитар ҳолати хўжалик-ичимлик сувини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг санитар қоидаларида кўзда тутилган талабларга жавоб бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
110. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборхоналар техник жиҳатдан соз, қуруқ, озода, яхши шамоллатиладиган, моғор, пўпанак билан қопланмаган ва сақлаш жараёнида маҳсулотларга ўтиши мумкин бўлган бегона ҳидларсиз бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111. Сақлаш жойлари ва ишлаб чиқариш биноларини тозаловчи шахслар соз ускуналар (челак, чўтка, курак, хокандоз, ёки кичикроқ брандспойт, сув қуйгич) шунингдек ювиш ва дезинфекция қилиш воситалари (совун, сув, ишқор, хлорли оҳак, сода ва бошқалар) билан таъминланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
112. Сақлаш жойларини ўраб турувчи иншоотлар (том, деворлар) бинони атмосфера ёғинлари (ёмғир, қор), шунингдек чангдан ишончли ҳимоя қилиши керак. Иншоот ёриқлари сув ўтказмайдиган воситалар (профил ёки ғалвирак резина, параизол, пенопласт ва ҳоказодан ясалган тиқинлар) билан тўлдирилиши керак. Коммуникацияларнинг (сув, иссиқ сув ва бошқалар) ўтказиш жойлари махсус деворлар билан яхшилаб ўралган бўлиши керак. Бинодаги поллар сув ўтмайдиган, тешиклар ва ёриқлардан холи бўлиши керак. Омборхона биноларининг эшик ўринлари унда сақланаётган маҳсулотларни ифлосланишдан ҳимоя қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эшик ўринларининг ёпилиш зичлиги махсус қисқич ва зулфинлар билан таъминланган бўлиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омборхоналардаги эшик ўринлари брезент пардалар ва маҳкамловчи ускуналар билан жиҳозланиши керак. Ёз вақтида очиладиган эшик ўринлари ва туйнуклари қуш ва ҳашаротларнинг киришидан металл сеткалар билан ҳимояланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
113. Иситиш-шамоллатиш ускуналари тўлиқ соз ҳолатда сақланиши ва ҳамиша фойдаланишга яроқли бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дефлекторлар ва бошқа шамоллатиш ускуналари ташқи муҳитдан герметик зулфинлар билан ажратилиши зарур. Зулфинлар ҳаво чиқарувчи ускунанинг кириш-чиқиш жойига имкон қадар яқин ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
114. Резервуар деворларини ички томондан юваётган ходимлар брезентдан тикилган махсус кийим ва резина этикларни кийишлари даркор. Махсус кийим ва пойафзал кириш люки олдидаги тўшалган брезентда ёки тоза фанер лист устида кийилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резервуарларнинг ички деворларини тозалаш ишларида кийиладиган махсус кийимлар, улар учун махсус ажратилган шкафларда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
115. Баҳор ва куз фаслида маҳсулот ўтказгич ва зулфинлар жойлашган жойларга сув ўтиб кетмаслиги учун қудуқлар ва каналлардан бохабар бўлиб туриш керак. Сув кириб қоладиган бўлса, уни дарҳол йўқотиш, совуқ пайтда пайдо бўладиган музларни эса эҳтиёткорлик билан синдириб, олиб ташлаш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
116. Бинони таъмирлаш, оқлаш ва дезинфекция қилиш зарурий ҳолларда амалга оширилади. Таъмирлашдан олдин сақлаш жойи маҳсулот қолдиқларидан тозаланиши керак. Таъмирлашдан кейин эса омборхона бинолари қурилиш материаллари қолдиқлари ва чиқиндилардан яхшилаб тозаланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
117. Идишли ҳамда идишсиз барча юклар омборхона ва камераларга жойлаштирилганда ёғоч таглик ва рейкаларга қўйилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
118. Металлдан ясалган инвентарь ва ички омборхона транспортлари (осма мосламалар, электр юклагичлар ва бошқалар), коррозияга қарши қопламага (металлизациялаш, бўяш) эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
119. Ёғоч ускуналар (маҳсулот тагликлари, рейкалар, брус ва ҳоказо) эскириши билан янгисига алмаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
120. Совитгичларга ишлатиладиган металл ва ёғоч мосламалар ишлатилгандан сўнг тозаланиши, ювилиши, дезинфекцияланиши, қайтадан сувда ювилиши ва қуритилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
121. Ишлатишга мўлжалланган қоп ва брезентлар учун махсус жой ажратилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
122. Механизмлар ва ускуналар, шунингдек инвентарлар ёпиқ биноларда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
123. Биноларда механизмлар, ускуналар, инвентарларни ҳид тарқатадиган материаллар, химикатлар, цемент, оҳак ёки бошқа кимёвий моддалар билан бирга сақлаш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
124. Механизмлар, ускуналар, инвентарлар сақланадиган бинолар доим озода сақланиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
125. Ҳар бир омборхонанинг кириш жойида пойабзални лой ҳамда чангдан тозалаш учун қирғичлар ва оёқартгич ўрнатилиши, кийимни тозалаш учун чўткалар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
126. Маҳсулотларни омборхоналарга жойлаш ва уларни тахлаш норматив ҳужжат ва технологик хариталарга мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларни ёнма-ён тахлашда рухсат этиладиган тартибни бузмаган тарзда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
127. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жараёнида даврий тарзда, лекин ойда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда барча омборхона биноларини тўлиқ йиғиштириш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айниқса, бурчаклар, иситиш ускуналари, радиатор ортидаги бўшлиқлар, балкалар, иситиш каналлари, тор йўлаклар ва штабеллар тагидаги бўш жойлар диққат билан тозаланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йилнинг иссиқ вақтида омборхона ичидаги конструкциялар кучсиз каустик сода эритмасида намланган латта билан артиб чиқилади. Поллар нам латта ўралган чўтка ёки чангютгич ёрдамида супурилади. Нам тозалашни амалга ошираётган кишилар резина қўлқопларда ишлашлари керак. Гигроскопик маҳсулотлар жойлаштирилган омборхоналарда полларни ювиш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш жойларида юклаш-тушириш ишларини ўтказишда йиғиштириш (полларни супуриш ва кирларни йўқотиш) кунига камида бир марта ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
128. Сақлаш жойлари ва ишлаб чиқариш бинолари бегона буюмлар билан тўлдирилмаган бўлиши керак, йўлаклар ва ўтиш жойлари доимо очиқ сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
129. Маҳсулотлар билан бўладиган ҳар бир операциядан (қабул қилиш, бериб юбориш ва ишлов бериш) сўнг носоз қутилар, барабанлар ва маҳсулот солинган йиртиқ қоплар таъмирланиши ва штабелларга қўйиб қўйилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
130. Маҳсулот тагликлари, қистирмаларни маҳсулот алмаштирилишидан сўнг диққат билан тозалаш, ишқорли қайноқ сув билан ювиш, дезинфекция қилиш ва қуритиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
131. Ифлосланишдан огоҳлантириш, шунингдек сақланаётган маҳсулотларни кўздан кечириш ва текшириш қулай бўлиши учун ҳар бир омборхонага технологик харитага мувофиқ зарурий миқдордаги инвентарь ва махсус кийим бириктирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сақлаш жойига бириктирилган инвентарлар (белкураклар, хокандозлар ва бошқалар) махсус жавонларда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
132. Омборхона биноларида ишга ва сақланаётган маҳсулотларга алоқаси йўқ ускуналар, материаллар, инвентарлар ва бошқа буюмларнинг сақланишига йўл қўйилмайди, шунингдек ишловчиларнинг шахсий буюмларини сақлашга ҳам рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
133. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан бўладиган барча ишлар белгиланган меъёрлар асосида бериладиган санитария кийимларида бажарилиши зарур. Штабелларни тахлаш ва қисмларга ажратиш, маҳсулотларни кўздан кечириш ва санаш юмшоқ махсус пойабзалда амалга оширилади, бу пойабзал махсус кийимлар сарасига киритилиб, у билан бошқа жойларда юришга рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
134. Озиқ-овқат маҳсулотларини бевосита полга тахлаш, уни пол бўйлаб уриш ва судраш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
135. Сақлаш жараёнида маҳсулотлар яхши сифатда эмаслигига шубҳа туғилган вазиятда улар алоҳида камерага жойлаштирилади, уларни реализация қилиш эҳтимоли ва шартлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда ҳал қилинади.
(135-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
136. Қор пўстин билан ўралган совутувчи батареяли камераларни тозалашда қайноқ аммиак ёрдамида ёки механик йўл билан эритиш орқали тозалаш кураклар, шунингдек дағал супургилар билан супуриш ёрдамида, камералар юкдан тўлиқ тозалангандан сўнг амалга оширилади. Маҳсулот юкланган камераларда батареяларни қор пўстиндан тозалашга фақат механик йўл билан рухсат этилади, бунда қор пўстинни ечиш жойларида юклар тоза брезент ёки парусина билан ўралиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
137. Юк платформалари, зина панжаралари, коридорлар ва совутгичнинг бошқа жойлари сувалган ва янги оҳак билан оқланган ёки бўялган бўлиши лозим. Камера деворлари текис юзага эга бўлиши кўзда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
138. Биноларни жорий таъмирлаш зарурат туғилганда амалга оширилади. Сақлаш камераларини таъмирлаш камералар юклардан бўшатилгандан сўнг бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
139. Мусбат ҳароратли совитгичли биноларда ёғ босган ва ифлосланган поллар ва эшиклар, зина панжараларидаги коридорлар совун-ишқор эритмасида мунтазам тарзда ювиб турилади. Супуриш ёки ювишдан сўнг полдаги нам ерларни қуритиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
140. Сақлаш камералари бош муҳандис, ветеринар врач, сақлаш участкаси бошлиғи, лаборатория мудиридан иборат комиссия томонидан санитария эпидемология хизмати кўрсатмаси асосида дезинфекциядан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
141. Дезинфекция ўтказиш учун ташкилот раҳбари ёки бош муҳандис махсус бригада ажратади. Бригада буюмлар, ускуналар ва шахсий ҳимоя воситалари (кўзойнаклар, дока тутқичлар, респираторлар ёки противогазлар ва бошқалар) билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бригадага дезнифекцияни ўтказиш тартиби ва шахсий профилактика чора-тадбирлари тўғрисида кўрсатмаларни ташкилот лабораторияси мудири ёки ветеринар врачи беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
142. Дезинфекция қилиниши керак бўлган камера унда мавжуд барча юклардан, қистирилган материаллардан ва бошқа буюмлардан тўла бўшатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
143. Дезинфекция ўтказилгандан сўнг мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ Камераларда дезинфекция ўтказилгани тўғрисида далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
144. Совутгичнинг санитария ҳолати устидан назорат ветеринар врач зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
145. Озиқ-овқат маҳсулотларини кемирувчилардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деворларда, полларда, қувур ўтказмалари атрофларида ва омбордаги (камералардаги) бошқа ерлардаги тешиклар металл қириндиси ва цемент аралашмаси билан яхшилаб беркитилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шамоллатиш тешиклари мустаҳкам металл тўрлари (0,5 см. ячейкали) билан ёпилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омборхона ва совитгич бинолари доим яхши санитар ҳолатда сақланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келиб тушган юкларда кемирувчилар бор-йўқлиги яхшилаб текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
146. Омборхона, сақлаш камераларидаги кемирувчиларни йўқотиш учун кимёвий воситалардан фойдаланилади. Кемирувчиларни йўқотишда кимёвий воситалардан фойдаланиш ишларини дератизатор мутахассислари ўтказади. Зарурат туғилганда омборхона ва сақлаш камераларида кемирувчиларни тутиш учун қопқонлар ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
147. Озиқ-овқат маҳсулотларини юклаш учун бериладиган транспорт воситалар тоза, соз ҳолатида бўлиши шарт. Маҳсулотларни юклашдан олдин ветеринар врачи (совутгичда), лаборатория мудири (сақлашнинг бошқа участкаларида) транспортни кўздан кечиради. Музлатилган гўшт ва мол ёғи махсус (совутгичли) транспортда ташилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
148. Санитария-эпидемология ҳолатига хавф туғдирувчи юкларни ташишда (ўғит, ахлат, кўмир, химикат ва бошқа шу каби юкларни) фойдаланиладиган транспортда озиқ-овқат ташишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
149. Ташкилот ичида маҳсулотларни ташишга мўлжалланган платформалар, очиқ автомобиллар ва бошқа воситалар (асосан авария ҳолатлари билан боғлиқ вазиятларда) ташиладиган маҳсулот идиши қандай бўлишидан қатъи назар, брезент ва бошқа материаллар билан (парусина, қоп-қанор ва ҳоказо) таъминланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
150. Ташкилотнинг барча турдаги транспорт воситалари (автомобиллар, осма мосламали электр юклагичлар ва бошқалар) тоза жойда сақланиши лозим. Зарур бўлган ҳолларда транспорт воситалари тозаланиши ҳамда иссиқ сув ва кучли буғ ва икки фоизли хлор оҳак эритмасида ювилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланган транспортга юклаш, уларни ифлосланган транспортда қабул қилиш, шунингдек маҳсулотларни кир ва носоз идишларга ўраш, боғлаш ва тахлаш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
151. Ташкилотнинг шахсий транспорт воситаларига санитар ишлов бериш ва уларни дезинфекция қилиш учун ҳудудга махсус (оқова сувлар учун нишабли) майдонча (бетонланган, асфальтланган ёки тўлдирилган) қуриш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
152. Ташкилотда қуйидагилар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус кийимларни алоҳида сақлаш учун эркаклар ва аёллар учун етарли жавонга эга бўлган гардероб. Ёпиқ жавонларда уларни шамоллатиш учун ускуналар (панжара, пардалар ва бошқалар) кўзда тутилган бўлиши лозим;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маиший хоналарда қўл ювиш учун раковиналар, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган, аралаштиргичи бўлган, совун, дезинфекцияловчи аралашма ( l сувга 100 мг. фаол хлор қўшилади, 0,1 — 0,2 фоизли хлорамин эритмаси), тоза сочиқ ёки қўл учун электр қуритгич;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
душхоналар (эркаклар ва аёллар учун) гардероб билан қўшилган бинога қоидага кўра, хизмат ва уй кийими гардероблари орасида жойлаштирилиши керак. Душ сеткалари ва душхоналар сони 7 кишига 1 та душ сеткаси ҳисоби бўйича аниқланади (энг кўп сменадагилар сонига нисбатан). Сменада 6 ёки ундан кам ходимлар ишлайдиган ташкилотларда бир душ сеткали индивидуал душ кабинасига рухсат этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
душхоналар кийиниш хоналари, ўриндиқ, илгичлар (битта душ сеткаси учун учта ўринли илгич ҳисобидан) билан таъминланган бўлиши керак. Ўриндиқлар орасидаги масофа 1 метр дан кам бўлмаслиги керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иситилмайдиган биноларда ва очиқ ҳавода ишловчилар учун ходимлар исиниши учун хоналар. Улар стол, стул, курси, иссиқ сув ва қайнатилган сувни сақловчи махсус идишлар, совун ва сочиқли бет-қўл ювгичлар билан жиҳозланган бўлиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кийимларни қуритиш учун хоналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ва канализацияга уланган тиббий кўрик хонаси (тиббий пункт йўқ бўлган шароитда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
153. Маиший хоналар доим тоза сақланиши керак. Маиший хоналарни йиғиштириш ва шамоллатиш ҳар бир сменадан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
154. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлайдиган ташкилот ходимлари шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари зарур, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишга тоза кийим ва пойабзалда келиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омборхона бўлмасига, совутгич хонасига киришдан олдин пойабзални лойдан, қордан, чангдан яхшилаб тозалаш ва махсус кийимини кийиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омборхона ва музлатиш хоналарида овқатланмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш тугагандан сўнг иш ўрнини тоза ва саранжом тарзда топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кетишда кийимини ечиш ва уни гардеробга илиб қўйиш ёки махсус кийимларни қабул қилиш ва бериш учун масъул бўлган кишиларга топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кучли инфекцион касалликка чалинганда (ходим ва унинг оила аъзолари) раҳбариятга ёки ташкилот тиббий хонасига дарҳол хабар бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
155. Ҳар бир ходим ўз ишлаш жойи гардеробининг (индивидуал жавоннинг) тозалигига ва ундан тўғри фойдаланишга жавобгар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
156. Ташкилот маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир ходимни санитария кийимлари, махсус кийимлар ва махсус пойабзал билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария кийимлари, махсус кийимлар ва махсус пойабзалнинг доимий ювилиши ва таъмирланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимга санитария кийимлари, махсус кийимлар ва махсус пойабзалларни фақат иш вақтида кийиш учун бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус кийимни қуритиш учун хоналарнинг бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув таъминоти билан ишловчи ишда банд бўлган ҳар бир ходим учун санитар минимуми бўйича машғулотлар ташкил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
157. Санитария қоидалари бажарилиши устидан жавобгарлик ташкилот раҳбарларига юклатилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби, сув таъминоти манбалари, сақлаш жойлари ва ҳудудлари, юк кўтарувчи механизмлар ва транспорт воситалари устидан тизимли санитария назоратини ташкилотнинг лаборатория ходимлари амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Омборхона, совутгичлар, резервуар гуруҳлари ва бошқа цехларнинг санитария ҳолати устидан жавобгарлик сақлаш участкалари ва цехлари бошлиқларига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш жойларининг санитария ҳолатига бригадирлар ва ходимлар, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга эса ташкилотнинг барча ходимлари жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
158. Совитгичнинг санитария кўриги лаборатория ходимлари томонидан, ветеренар врач, моддий жавобгар шахслар иштирокида ҳафтада бир марта, маҳсулотни қабул қилиш ва бериб юборишда эса ҳар куни ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
159. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 21 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 21 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 21 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 21 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 21 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотни сақлаш ва бериб юборишда лаборатория таҳлиллари турлари ҳамда харж
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЪЁРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот номи‎

Таҳлил тури‎

Харжнинг граммлардаги
‎меъёри
‎(қайтмайдиган йўқолишлар)‎
1‎

2‎

3‎
‎‏Шакар кукуни

Сифатни (таъм, ранг) органолептик аниқлаш‎

25 гр‎

Намнинг масса ҳиссасини аниқлаш‎

20 гр‎

‎‏Қора байха чойи Сифатни (таъм, ширин ҳид, қайнатиб олинган
‎барг ранги,дамлама ) органолептик аниқлаш ‎
3 гр‎
Намнинг масса ҳиссасини аниқлаш‎ 6 гр‎
‎‏Йодланган истеъмол тузи Сифатни (ранг, ҳид) органолептик аниқлаш ‎ –‎
Намнинг масса ҳиссасини аниқлаш‎ 20 гр‎

Мол ёғи ‎

Сифатни (таъм, ҳид, ранг ва консистенция)
‎органолептик аниқлаш‎

10 гр‎

‎‏‏Ўсимлик ёғи Сифатни (таъм, ҳид, ранг) органолептик
‎аниқлаш ‎
5 гр‎
Намнинг масса ҳиссасини ва учувчи
‎моддаларни аниқлаш ‎
10 гр‎
Кислота миқдорини аниқлаш‎ 5 гр‎
Йод миқдорини аниқлаш‎ 5 гр‎
Ёғсиз қўшимчаларнинг масса ҳиссасини
‎аниқлаш ‎
5 гр‎
Совунлаб бўлмайдиган моддаларнинг масса
‎ҳиссасини аниқлаш ‎
5 гр‎
Мойдаги эритувчи ҳиссасини аниқлаш‎ 5 гр‎
‎‏‏‏Этил спирти Сифатни (таъм, ҳид, ранг,шаффофлик)
‎органолептик аниқлаш ‎
10 см3
Концентрацияни аниқлаш‎ –‎
Тозалик учун намуна‎ 10 см3‎‎
Оксидланиш учун намуна‎ 50 см3
Альдегидларнинг масса концентрациясини
‎аниқлаш‎
5 см3
Сивуха мойи масса концентрациясини аниқлаш ‎ 5 см3‎‎
Кислота ва мураккаб эфирларнинг масса
‎концентрациясини аниқлаш‎
100 см3‎‎
Метил спиртининг ҳажм ҳиссасини аниқлаш‎ 0,1 см3
Фурфурол учун намуна‎ 10 см3
Қаттиқ хўжалик совуни‎ Сифатни (консистенция, ҳид, ранг, ташқи
‎кўриниш) органолептик аниқлаш ‎
–‎
Гўшт ва балиқ консервалари Сифатни (консистенция, ҳид, таъм, бульон,
‎қуйиш сифати) органолептик аниқлаш‎
Штабелдан 2 банка (1 партияга
‎2 банкадан кўп эмас)
Банкаларнинг ташқи ва ички ҳолатини аниқлаш‎
Қўрғошинни аниқлаш‎
‎‏Сут консервалари‎ Сифатни (консистенция, ҳид, таъм) органолептик
‎аниқлаш‎
1 банка
Банкаларнинг ташқи ва ички ҳолатини аниқлаш ‎
Кислоталилигини аниқлаш‎
Музлатилган гўшт‎ Қайнатиш йўли билан янгилигини аниқлаш‎ 500 гр‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: 1. Лаборатория таҳлилларига ишлатиладиган қайтмайдиган маҳсулот йўқолишлари лабораторияда тарозида тортиш йўли билан аниқланади ва жадвалда кўзда тутилган меъёрлар чегарасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади (мол ёғи бўйича йўқолишлардан ташқари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мол ёғи йўқолишлари ҳисобдан чиқарилмайди, чунки ёғни ишлаб чиқаришда белгиланган стандарт тарозига ҳар бир қутига бу йўқолишларни қоплаб кетувчи ортиқча ёғ қуйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Музлатилган гўштнинг янгилиги қайнатиш йўли билан, фақатгина уларнинг ташқи кўринишлари шубҳа уйғотганда, аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сақланиши керак бўлган, лаборатория таҳлиллари учун олинган намуналардан қолган маҳсулот миқдори омборхонага топширилади ва алоҳида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Z-28-сонли шакл)‎

‎‎Омборхонада (совутиш хонасида) ва омборхонадан ташқарида
‎ҳаво ҳарорати ва намлигини рўйхатга олиш
‎К И Т О Б И

Кун, ой, йил‎‏ Ўлчов вақти (соат)‎‏ Ҳарорат‎‎ Ҳавонинг нисбий намлиги‎‎ Ҳавонинг абсолют намлиги‎‎ Ташқаридаги ҳавонинг
‎шабнамга айланиш
‎нуқтаси ҳарорати‎‏
Омборхонани шамоллатиш
‎ҳақида изоҳ ‎
Омборхонада
‎ (совитгич камерасида)
Омборхонада
‎ (совитгич камерасида)‎
Омборхона
‎ташқарисида‎
Омборхонада‎ Омборхонада‎ Омборхона ташқарисида‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
‎‏‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Камераларда дезинфекция ўтказилганлиги тўғрисидаги
‎Д А Л О Л А Т Н О М А

________________‎ кун ‎ _________________‎‎ ой ________________‎ йилда ташкилотда‎

‎‎‎‎тузилди_______________________ шу ҳақдаким,‎ ____________‎ ‎‎совитгич камераларида
‎‎________ м² майдонда дезинфекция ўтказилди, ‎‎шу бирга деворлар _________ м², шифт
‎‎_________ м² ни ташкил этади.

‎Дезинфекция ойнинг ______ санаси, соат__________ да бошланиб 20___ й., ойнинг ___________ санаси, соат ______ да ўз якунига етди

‎‎Дезинфекция қилувчи восита сифатида _________________________дан фойдаланилди
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(номи, концентрацияси, хлорли оҳак бўлганида эса – унинг фаоллиги)

‎‎Жами _______________________ литр эритма ва ____________ кг қуруқ дезинфекция моддаси ишлатилди

‎‎Ўтказилган дезинфекциянинг самарадорлиги, камерани юклашга тайёрлаш назорати _____________лаборатория мудири __________ __________, ветеринар врач __________ ____________ ва санитар врач ______________ _____________ томонидан __________ баҳога аниқланди.

‎‎Камералар маҳсулотларни юклашга тайёр деб ҳисоблансин.
‎‎Имзолар: ________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 394-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон; 17.07.2026 й., 10/26/2482-1/0749-сон)