Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023 25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2453
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 25.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2453
Дата вступления в силу
29.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2023
Ҳужжат 29.04.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2453]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 16 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6/2-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 мартдаги 6/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотларида ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талабларни ҳамда унинг фаолиятини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудит — микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари фаолиятини улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларга риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини, корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилувчи ва баҳоловчи микрокредит ташкилотининг ички аудит хизмати фаолияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудит хизмати — мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи қарори билан ташкил этиладиган микрокредит ташкилотининг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ҳар бир микрокредит ташкилоти ички аудит хизматини ташкил этиши, шунингдек микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи тасдиқлайдиган Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни ҳамда ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ички аудит хизматининг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш ва унинг натижалари тўғрисида микрокредит ташкилоти бошқарув органларига объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва таклифлар тақдим этиш, шу орқали микрокредит ташкилотининг самарали фаолият юритишини таъминлашда унинг юқори бошқарув органига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича микрокредит ташкилоти фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилоти бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аудиторлик текшируви режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботларини (ойлик, чораклик, йиллик) аниқлиги ва ишончлилиги юзасидан жорий аудиторлик текширувидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти томонидан тузиладиган микромолиявий хизматлар кўрсатишга доир ва бошқа хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда микрокредит ташкилотининг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк, микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бўйича маслаҳатлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда ҳамда ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилотининг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан микрокредит ташкилоти фаолиятига боғлиқ бўлган ёки аудит предмети ҳисобланган барча зарур ҳужжатларни (раҳбар буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларни) талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳужжатлардан нусхалар олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур бўлганда белгиланган тартибда (келгусида сақланиши гумон бўлган) ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ички аудит хизмати қуйидаги мажбуриятларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 21—27-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда дарҳол микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
активларни хатловдан ўтказишда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга ёки махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатига эга бўлишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк иши, микромолиялаш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан ўриндошлик асосида) камида икки йиллик амалий иш стажига эга бўлишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари бўйича етарли билимларга эга бўлишлари, шу жумладан Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билишлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ички аудит хизматига малакали ва етарли тажрибага эга мутахассислар ишга қабул қилинишини таъминлайди ҳамда уларнинг иш фаолияти устидан бевосита назорат ўрнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали бажариш учун етарли бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ички аудит хизмати ходими лавозими бўшаган тақдирда, микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи бир ой муддат ичида ушбу лавозимга бошқа ходим қабул қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакаси уларни тегишли таълим муассасаларида мунтазам равишда ўқитиш орқали ошириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ёки унинг қарори билан микрокредит ташкилоти муассислари (иштирокчилари) таркибидан сайланган комиссия томонидан ички аудит хизмати ходимларининг қонун ҳужжатлари талабларини билиши, ахборот танлаш, текширувлар ўтказиш, хулосаларни баҳолаш ва тайёрлаш борасидаги касбий маҳоратлари даражаси ҳар йили баҳолаб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ички аудит хизматининг мустақиллиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ички аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ички аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган асосий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ички аудит микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланадиган аудиторлик текшируви режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида ва ҳисобот йили якунлари бўйича текширилаётган давр тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси ва мазкур Низом талаблари асосида батафсил аудиторлик дастури ишлаб чиқилади. Аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича жавобгарлик ички аудит хизматига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ички аудит хизмати ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан ҳар йили камида бир марта қайта кўриб чиқилиши ва тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ички аудит:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолатини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
активларнинг ҳолатини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўтказилган ички аудит текширишлари натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:

а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда аниқланган сабаблар баёни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги, микрокредит ташкилоти муассисларининг (иштирокчиларининг) қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва микрокредит ташкилоти бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти томонидан ўтказилган молия-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот микрокредит ташкилоти томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига, шу жумладан Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ёки номувофиқлигини баҳолаш ва баён этишни ўз ичига олиши лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилоти таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўтказиладиган аудит текширишлари бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари (ходими) томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Йиғма ҳисобот:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳлилий қисмни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний қисмни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Йиғма ҳисоботнинг якуний қисми:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига умумий баҳони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 5 кун ичида тугатилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Йиғма ҳисобот бевосита микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Йиғма ҳисобот тасдиқлангандан кейин унинг 1 нусхаси микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи аудит текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Ички аудит хизматининг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ички аудит хизмати ходимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари ўтказган текширишлар натижаларини бузиб кўрсатганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уларга тақдим этилган ёки хизмат вазифаларининг бажарилиши жараёнида уларга маълум бўлган микрокредит ташкилотининг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминламаганлиги учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Марказий банк лозим бўлганда микрокредит ташкилотидан ички аудит хизмати ўтказган текширишлар ҳисоботларини ва улар билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 230-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)