LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалаба кунини нишонлаш юзасидан ва уруш қатнашчиларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
1. Иккинчи жаҳон урушининг ногиронлари ва қатнашчиларига энг оз меҳнат пенсияси миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.
2. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати мазкур мукофотнинг тўланишини таъминласинлар.