Навоий вилояти ҳокимининг
Қарори
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 26 февралдаги «Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги Қ-46-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Навоий вилоятида янада қулай тадбиркорлик муҳитини шакллантириш мақсадида қарор қиламан:
1. Вилоят бозорлари ва савдо комплекслари ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Навоий вилоят бўлими томонидан берилган таклифларни инобатга олиб, Навоий вилояти ҳокимининг 2011 йил 26 февралдаги Қ-46-сонли қарорининг 3-иловаси ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда иловага мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Самадов зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Навоий вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Навоий ш.,
2011 йил 23 март,
Қ-68-сон
Вилоят ҳокимининг 2011 йил 23 мартдаги Қ-68-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг
миқдорлари
| |
сўм | |||
|
Т/р |
Кўрсатиладиган хизматлар тури |
Ўлчов бирлиги |
Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари |
Бошқа туманлар |
| 1. | Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоот ва қурилмаларни ижарага олиб, бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ойлик тўлов |
| | |
| | Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш |
1 кв. метр учун |
38000 |
19000 |
| | Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш |
1 кв. метр учун |
30000 |
15000 |
| | Умумий овқатланиш |
1 кв. метр учун |
30000 | 15000 |
| | Маиший хизмат кўрсатиш |
1 кв. метр учун |
18000 | 9000 |
| | Бошқа турлар (омбор, офис, аптека, пайнет) | 1 кв. метр учун | 15000 |
7500 |
| 2. | Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида қурилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бино, иншоот ва қурилмалар эгаллаган ер майдонларидан (ерга эгалик ҳуқуқи бўлмаган объектлар учун) ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ойлик тўлов |
| | |
| | Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш |
1 кв.метр учун |
4500 |
3000 |
| | Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш |
1 кв.метр учун |
4500 | 3000 |
| | Умумий овқатланиш |
1 кв.метр учун |
4500 | 3000 |
| | Маиший хизмат кўрсатиш |
1 кв.метр учун |
3500 | 2500 |
| | Бошқа турлар (омбор, офис, аптека, пайнет) |
1 кв.метр учун |
3500 | 2500 |
| 3. | Бозор ннфратузилмасидан фойдаланганлик учун ойлик тўлов (Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида қурилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли, ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган бино, иншоот ҳамда қурилмалар эгаларидан ундирилади) | 1 кв.метр учун | 1200 | 1000 |