16.08.2010 йилдаги 188-Қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий вилояти ҳокимининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚарорИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 66-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2010 йил 31 май куни ўтказилган 41-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергиядан фойдаланишини тартибга солиш, электр тармоқларига рухсатсиз уланиш ва энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва ҳисоб-китоб қилиш механизми самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги барча тоифадаги истеъмолчиларнинг ҳисоб-китоб ҳисоблагичлари баланс бўйича мансублик нуқтасига, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли истеъмолчиларининг ҳисоблагичлари кириш йўлакларига, маҳаллаларда яшовчи аҳоли истеъмолчиларининг ҳисоблагичлари хонадонларнинг ташқарисига чиқарилиб, электр ҳисоблагичлар махсус темир қутилар (электр шкафлар)га ўрнатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шаҳар ва туман ҳокимликлари хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари билан ҳамкорликда хонадонлар ичида жойлашган электр ҳисоблагичларни йўлаклар ва хонадон ташқарисига чиқариб, махсус электр шкафларга ўрнатишда туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарига амалий ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ОАЖ (С.Ҳожиев)га туман ва шаҳар ҳокимлари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн беш кун муддатда ҳисоблагичларни баланс бўйича мансублик нуқтасига, кириш йўлакларига ва хонадонларнинг ташқарисига чиқариш бўйича истеъмолчилар сони ва манзилий рўйхатларини тузиш, маҳаллалар, истеъмолчилар кесимида ойма-ой режа-жадвални тайёрлаш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн беш кун муддатда барча тоифадаги истеъмолчиларни ушбу масала бўйича ёзма равишда огоҳлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларини баланс бўйича мансублик нуқтасига чиқариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириладиган ишларни молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туман ва шаҳар ҳокимларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир туман ва шаҳарларда ҳисоблагичларни баланс бўйича мансублик нуқтасига чиқариш билан боғлиқ бўлган электр жиҳозлари (электрон ҳисоблагич, махсус шкаф, электр ўтказгич, ажратгич ва ҳ.к.)ни барча тўлов турлари (жумладан пластик карточка) орқали савдо қилувчи хўжалик моллари дўконларида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этиш тавсия қилинсин ва дўконнинг фаолияти, манзили тўғрисида истеъмолчиларга оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилиб бориш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вилоят телерадиокомпанияси, «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари, туман ва шаҳарлар телевидения ва газеталари таҳририяти мазкур тадбирни амалга оширишдан кўзланган маънавий ва иқтисодий самарадорлик, «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га риоя этилишини таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ОАЖ, туман ва шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча тоифадаги истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичларини баланс бўйича мансублик нуқтасига чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича доимий таҳлил олиб борсин ва ойлик режа-жадвалнинг сўзсиз бажарилишини назоратга олсин ҳамда ушбу қарорнинг ижроси юзасидан ҳар ойда белгиланган тартибда вилоят ҳокимлигига ахборот бериб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 16 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
188-Қ-сон