Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026 19.03.2013 йилдаги 82-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2013 йилдаги 82-сон
Дата вступления в силу
25.03.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Ҳужжат 27.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда — ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқланган Низомга мувофиқлаштирсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда — тасдиқланган Низомни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан унинг талабларига изчил риоя этилишини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан оқилона фойдаланилиши ва унинг муҳофаза қилиниши, шунингдек барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишнинг белгиланган лимитларига риоя этилиши, ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 19 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланувчи — сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) — юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчиси — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмаси — юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурслари — фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши лозим бўлган сув объектлари сувлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сувдан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек сувдан фойдаланишни бевосита ёки ҳавза (ҳудудий) бошқармалари орқали тартибга солувчи махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ер усти сувлари), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) ўз ваколатлари доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган трансчегаравий сув объектларидан (Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, Орол денгизи ва бошқа трансчегаравий сув объектларидан) фойдаланишни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Трансчегаравий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, сув хўжалиги ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси трансчегаравий сув объектларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида тартибга солинмаган қисмида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сув объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этишига қараб сувдан фойдаланиш сувдан умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз эҳтиёжларини ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадида сувдан фойдаланиш сувдан умумий фойдаланиш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сувдан фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш ҳисобланади. Сувдан махсус фойдаланишга, айрим ҳолларда, махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сувдан фойдаланиш ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатлари доирасида, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мақсадли фойдаланилишига кўра сув истеъмоли ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги сув истеъмолига ва бошқа турларга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Сув объектидан олинадиган сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда ўз шахсий ичимлик, маиший, рекреация, даволаш эҳтиёжлари, ҳайвонларни суғориш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш мақсадидаги сув истеъмоли умумий сув истеъмолидир. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бир суткада 5 куб метргача ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш умумий сув истеъмолига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда амалга ошириладиган сув истеъмоли махсус сув истеъмолидир. Махсус сув истеъмолига айрим ҳолларда махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўлламаган ҳолда, аммо сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган сув истеъмоли ҳам киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сув ресурслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда истеъмол учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Сувдан фойдаланиш объектлари ва сув истеъмоли манбалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сув объектлари ёки уларнинг қисмлари сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли манбалари бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш ёки сув истеъмолига берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахсларга бутунлай ёки қисман фойдаланишга берилган сув объекти танҳо фойдаланиладиган сув объектидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танҳо фойдаланишга берилмаган сув объекти биргаликда фойдаланиладиган сув объектидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади. Муддати аввалдан белгиланмаган ҳолда фойдаланиш — доимий фойдаланиш деб эътироф этилади. Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа — уч йилгача ва узоқ — йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув объектларидан вақтинча фойдаланиш муддатлари сувдан фойдаланувчи манфаатдор томонлар илтимосига биноан, шу сув объектини танҳо фойдаланиш учун бериш тўғрисида қарор чиқарган ёки сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома берган давлат органлари томонидан узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Сув объектлари сувдан фойдаланувчиларга сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги, ичимлик, даволаш ва маиший эҳтиёжларини, аҳолининг курорт, рекреация ва ўзга эҳтиёжларини, саноат, энергетика, транспорт, балиқчилик хўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилинган ҳолда фойдаланишга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва умумий сув истеъмолига шу сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари билан келишилган ҳолда белгиланган шартларга кўра йўл қўйилади, зарур ҳолларда эса, бундай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланишга ва сув истеъмол қилишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган шартларда, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари билан келишув бўйича рухсат этилади, зарурат бўлганда эса — қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқлаб қўйилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Сув олиш лимитлари ва уларни белгилаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Сув олиш лимитларини белгилаш учун сув ресурслари ҳажмлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси (ДМСК) йиғилиши протоколлари, шунингдек Ҳукуматлараро қарорлар билан (кичик трансчегаравий дарёлардан) белгиланган лимитлар бўйича трансчегаравий сув объектларининг (бир неча республикалар ҳудудидан ўтувчи Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари, уларнинг ирмоқлари) сув ресурслари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ҳудудидаги ҳақиқий серсувлигидан, шунингдек қайта тартибга солинганлиги ва бир ўзандан иккинчи ўзанга ташланганлигидан келиб чиқиб киритилган тузатишлар ҳисобига олинган ер усти сув манбалари ҳажмидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости сувларининг фойдаланилаётган захирасидан олинган сув ҳажмидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оқова сувлардан, шунингдек қулай коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланиш ҳажмидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Сув олиш лимитлари барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Сув олиш лимитлари қуйидаги тартибдаги устуворлиги билан белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ичимлик, даволаниш ва коммунал-маиший хўжалик учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария ва табиат муҳофазаси мақсадларида сув чиқариш учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Кўкаламзорлаштириш, спорт ва соғломлаштириш объектлари эҳтиёжлари учун белгиланадиган сув олиш лимитлари устуворлигига кўра коммунал эҳтиёжларга тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув олиш лимитлари бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Сув олиш лимитлари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари хизмат кўрсатадиган бошқа сув истеъмолчилари, шунингдек тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиладиган коммунал ҳамда маиший хўжалик корхона ва ташкилотлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Сув олиш лимитлари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари (дарёлар, коллектор-дренаж сувлари, шунингдек бошқа ер усти сувлари) бўйича, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер ости сувларидан сув олиш лимитлари геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишган ҳолда қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Сув олиш лимитлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан — ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, йирик ва алоҳида муҳим сув, энергетика ва коммунал-маиший объектлардан фойдаланувчи алоҳида корхоналар ва ташкилотларга — манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ёки туманлараро аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари бошқармалари томонидан — сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига — туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан — фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, улар хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган бошқа сув истеъмолчиларига белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигидан ташқари эҳтиёжлар учун ер ости сувларидан сув олиш лимити сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда рухсатнома амал қиладиган муддат даври учун белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Коммунал сув таъминоти тизимидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларга сув олиш лимити Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун манбаларнинг тахмин қилинган ва ҳақиқий сувлилиги ҳисобга олинган ҳолда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун - бир йилда икки марта ҳамда бошқа эҳтиёжлар учун - бир йилда бир марта белгиланади ва улар учун мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сув олиш лимитларини белгилаш, биринчи навбатда, аҳолининг ичимлик сувга бўлган ва маиший эҳтиёжларини қондиришни, сувнинг сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида илмий асосда тақсимланишини, сувни муҳофаза қилиш шартларини ва сув етказадиган зарарли таъсирнинг олдини олишни таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда давлат сув кадастридаги маълумотлар, сув хўжалиги баланслари, сувдан комплекс фойдаланиш ва сувни муҳофаза қилиш схемалари ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари улар томонидан қуйидагилар белгиланган тартибда тақдим этилган тақдирда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг белгиланган тартибда тасдиқланган режалари (сув қувури – коммунал сув таъминоти тизимининг сувдан фойдаланувчилари ва сув истеъмолчилари бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари паспортга эга бўлиши, хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак. Сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари (гидропост) билан жиҳозланиши, улар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги учун сувни истеъмол қилишга олинадиган сувни ҳисобга олиш уларнинг тегишли сув олиш жойлари сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлангунгача, ҳажмий, ҳисобий ва бошқа усулларда, ҳақиқий суғориладиган майдонларни, суғоришлар сонини, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режимини, сув олиш давомийлиги қанча ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларининг паспортларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек сувни ҳисобга олиш воситаларини (гидропостларни) аттестациядан ўтказиш тартиби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари балансидаги ва бошқа корхоналар ҳисобида бўлган сунъий сув объектларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари бўйича) билан келишган ҳолда — табиий сув объектларида;
(29-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишган ҳолда — ер ости иссиқ ва минерал сувлардан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан – коммунал сув таъминоти тизимида белгиланади.
(29-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун сув олиш лимитлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан — ҳар йили 15 сентябргача бўлган муддатда – куз-қиш даври учун (1 октябрдан 31 мартгача) ҳамда 15 мартгача — вегетация даври учун (1 апрелдан 30 сентябргача);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан — ҳар йили 20 сентябргача бўлган муддатда – куз-қиш даври учун ҳамда 20 мартгача — вегетация даври учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизими бошқармалари томонидан — ҳар йили 25 сентябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 25 мартгача — вегетация даври учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан — ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда — куз-қиш даври учун ҳамда 1 апрелгача — вегетация даври учун белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига сув олиш лимитлари йилига бир марта – ҳар йили 1 октябргача белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига ер ости сувларидан сув олиш лимитлари бир марта – махсус рухсатнома амал қиладиган муддатга белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Сув олиш лимитлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан - Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича кенгаш тавсияси асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси буйруғи билан – Бошқарманинг сув хўжалиги кенгаши тавсияси асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизими бошқармаси буйруғи билан – Бошқарманинг сув комиссияси тавсияси асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмаларининг умумий мажлиси протоколи билан – туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишув бўйича тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Коммунал-маиший хўжалик эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув олиш лимитлари Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, улар хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув лимитлари олиш учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари куз-қиш ва вегетация даври бошланишидан бир ой олдин, қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун эса — ҳар йили 1 сентябргача — уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотларига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ рўйхат бўйича зарур ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Сув олиш лимитлари рухсат этилган жами сув олиш миқдорини сув манбалари (дарё, сой, булоқ сув ҳавзаси, ирригация тизими, магистрал канал (тизим) ва шу кабилар) бўйича акс эттириб, улар ҳар ўн кунликлар кесимида аниқ сув олиш жойларига тақсимланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Сув олиш лимитларини белгилашда тармоқнинг устуворлигига ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг алоҳида манбалар ва ирригация тизимлари бўйича кутилаётган сувлиликни ҳисобга олиб сув билан тенг фоизда таъминланишига риоя этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Сув олиш лимитлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг сувлилиги камайган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манбаларда сув ҳажми камайган ёки кўпайган ҳолатларда сув олиш лимитларига, юқори ваколатли ташкилотнинг рухсати билан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмол қилиш режаси параметрлари ўзгартирилмасдан, дарҳол тузатишлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугагандан кейин икки ой муддатда ваколатли ташкилотлар томонидан, манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдори ҳисобга олинган ҳолда, ўтган давр учун сув олишнинг узил-кесил лимитлари тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини режалаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли, ҳар йилги сув билан ҳақиқий таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари асосида амалга оширилади. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коллектор-дренаж тармоқларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини режалаштириш ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда коллектор-дренаж суви сифатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва бошқа сув истеъмолчиларининг сув истеъмоли режалари уларга хизмат кўрсатадиган сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тасдиқланади. Сув истеъмолчилари уюшмалари сув таъминоти режаларини умумлаштирадилар ва уюшмаларнинг сувдан фойдаланиш режаларини тузадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув истеъмолчилари уюшмаларининг, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш режалари ирригация тизимлари бошқармалари ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг тузилган ва умумлаштирилган режалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда ирригация тизими бошқармаси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳавза ирригация тизими бўйича, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Коммунал-маиший хўжаликлар эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ тузилади ва тасдиқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режалари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Сувдан фойдаланувчиларнинг сувни етказиб бериш бўйича хизматлари, шунингдек кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун шартнома асосида ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари томонидан сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш шартлари ва ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шакллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (коммунал сув таъминоти тизимида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳолатларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан (табиий сув объектларидан сув олишда), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан (ер ости сувларини олишда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувларни олишда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишув бўйича тасдиқланади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шакллари Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ тасдиқланади.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Юридик ва жисмоний шахслар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда мажбурий талаб ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида белгиланган тартибда тузилган шартномалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек йирик ва алоҳида муҳим объектлардан фойдаланувчи айрим ташкилотлар билан тузилган шартномалар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси таркибига кирадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар — ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда улар хизмат кўрсатадиган зонадаги бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасида, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинадиган шартномалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар реестри Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси ва унинг ҳудудий таркибий бўлинмаларига (сунъий сув объектларида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли органларига (табиий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида) белгиланган тартибда назоратни таъминлаш учун берилади.
(48-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал сув таъминоти тизимининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан тузилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
(48-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Сув ресурсларини олиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида ҳисобга олишни ва ҳисоботни, шунингдек уларнинг мониторингини юритиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли учун сув ресурсларини олиш фақат хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Сув объектларидан сув олиш фақат сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомалари бўйича (коммунал сув таъминоти тизимидаги, шунингдек ер ости сув ҳавзаларидан сув олиш ҳолатларидан ташқари), уларнинг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолига тайёрлигига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаси асосида, белгиланган сув олиш лимити доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан хизмат кўрсатадиган фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига сув олиш бошланишидан ўн кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг мақсади кўрсатилган ҳолда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув манбаидан сув олиш учун буюртманомада кўрсатилган сув ресурслари миқдори тасдиқланган сув олиш лимитидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сув ресурсларини олиш ҳажмини камайтириш ёки тўхтатиш зарур бўлган тақдирда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бу тўғрида тегишли хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотига ёки унинг ваколатли шахсига ёзма равишда (авария ҳолатларида – телефон орқали) хабар қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Сув ресурсларини олиш жойлари уларни бошқариш ва ҳисобга олишнинг тегишли воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари доимо соз иш ҳолатида бўлиши зарур. Сув олиш жойларини сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш мансублигига кўра сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ажратилган сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишга, шунингдек сувни муҳофаза қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўришга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Сувларни давлат томонидан ҳисобга олишни ва улардан фойдаланишни таъминлаш, Давлат сув кадастрини юритиш ҳамда сув хўжалиги балансларини тузиш мақсадида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳамда уларнинг мониторингини юритишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (ер ости сувлари) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар) билан, уларнинг ваколатлари доирасида келишган ҳолда белгиланадиган тартибга мувофиқ тизимли ҳисобга олиш ва ҳисобот юритилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коммунал сув таъминоти тизимидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларини олиш, ҳисобини ва ҳисоботини юритиш тартиби Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчиларининг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан сув олинган тақдирда эса — Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, шунингдек сув чиқариш тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботни юритишлари, ахборот тақдим этишлари шарт.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ҳуқуқини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланишга, сув истеъмолига эҳтиёж қолмаганда ёки улардан воз кечилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли муддати тугаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона, муассаса, ташкилот, фермер хўжалиги тугатилганда, деҳқон хўжалиги тугатилганда (фаолияти тўхтатилганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги иншоотлари бошқа сувдан фойдаланувчиларга берилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танҳо фойдаланилаётган сув объектларини қайтариб олишга зарурат туғилганда бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ҳуқуқи (ичиш ёки маиший истеъмолдан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари) қуйидаги ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли ва сувларни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганда (тегишли шартнома тузмасдан сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш, сув олишга буюртманома ва рухсатнома бўлмасдан туриб сув ресурсларини олиш, рўйхатдан ўтказилмаган жойлардан сув олиш, сувни бошқариш ва ҳисобга олишнинг техник жиҳатдан яроқсиз воситаларидан фойдаланиш, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлаш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича сув олиш ҳисобини ва ҳисоботини мунтазам равишда юритмаслик, белгиланган нормадан ортиқча ва паст сифатли оқинди сувларни сув объектларига ташлаш ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган мақсаддан ташқари сувдан фойдаланганда ёки сувни истеъмол қилганда (сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномаларда кўрсатилмаган мақсадларда сувдан фойдаланиш, суғориш сувини коллектор-дренаж тармоқларига оқизиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг агротехника усулларига риоя этмаслик ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувни лимитдан ортиқча олганда (сув истеъмоли бўйича шартномада белгиланган сув олиш лимитидан ортиқча сув олиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномада назарда тутилган ҳақни тўламаганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқи қуйидаги йўллар билан тўхтатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномани бекор қилиш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномани бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танҳо фойдаланиш учун берилган сув объектларини қайтариб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш унга рухсатнома берган органнинг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилган тақдирда хизмат кўрсатувчи фойдаланиш ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан шартномада назарда тутилган чоралар қўлланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий сув объектлари сувидан фойдаланиш ва истеъмол қилиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сунъий сув объектлари сувидан фойдаланиш ва сувини истеъмол қилиш тартибига риоя этилиши юзасидан назорат «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганлик учун фуқаролар ва мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун — лимитдан ортиқча олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 фоизи миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув олишга рухсат этилмаган жойлардан сув олганлик учун, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик учун – олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига нисбатан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун жарима санкциялари бир йилда икки марта (куз-қиш ва вегетация даврлари якунлари бўйича), қолган сув истеъмолчилари учун эса – календарь йил якуни бўйича бир марта қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари, белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси ҳамда унинг маҳаллий бўлинмалари томонидан – сунъий сув объектларидан сув олишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан сув олишда қўлланилади.
(61-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Коммунал-маиший хўжаликда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартиби бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қолган ҳолатларда жарима санкцияларини қўлланиш ушбу Низомнинг 61-бандида кўрсатилган органлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Ўзбошимчалик билан сув олиш жойини тугатиш ва уни дастлабки ҳолатига келтириш қонунбузувчининг ўзи томонидан ёки унинг маблағи ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар), фермер ва деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш натижасида етказилган зарарларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Х. Жарима санкцияларини қўллашдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкцияларини қўллашдан тушган пул маблағлари Давлат бюджети, «Ўзсувназорат» республика сув инспекциясининг махсус ҳисоб рақами ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда қуйидаги тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 фоизи – сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоғини техник ҳолатини тиклаш ҳамда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда кадрларни тайёрлашга, шунингдек уларнинг малакасини оширишга, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланганлик учун сув истеъмолчиларини моддий рағбатлантиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15 фоизи – сув ресурсларини оқилона бошқарганлик учун сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлари ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари ходимларини рағбатлантиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25 фоизидан — «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини рағбатлантиришга, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва шартнома асосида мутахассислар жалб этишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган маблағлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган, шунингдек ўзгартириш киритилаётган қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида» 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 88-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-илова 20-бандининг «Шакллантириш манбаи» устунидаги «Сув лимити ортиқча олинганлиги учун жарималар» сўзлари «Сувни лимитдан ортиқча олганлик, сувни рухсат этилмаган сув олиш жойларидан олганлик, шунингдек сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жарималар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 155-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон), 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон, 10.10.2018 й., 09/18/813/2027-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 03.04.2021 й., 09/21/174/0279-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 19.02.2024 й., 09/24/79/0136-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)