Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2013 29.02.2012 йилдаги 194-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2013
Ҳужжат 29.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Янгибозор тумани ҳокимининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокимининг 2013 йил 31 январдаги 82-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2012 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2012 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига асосан қарор қиламан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларининг 2012 йилги техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (1 мартдан 1 июнгача), шунингдек тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркама 1 йилда 2 маротаба (1 мартдан 1 июнгача ва 3 сентябрдан 31 октябргача), жисмоний шахсларга карашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин. Ушбу банднинг биринчи хатбошида қайд этилган, 1 йилда 2 марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ юридик шахсларга қарашли автомототранспорт воситалари тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг 2012 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш графиги 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-2 иловалар берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тумандаги суғурта ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш борасидаги ишларни ташкиллаштириш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туман тиббиёт бирлашмаси (Д. Мадаминова)га техник кўрик даврида ҳайдовчиларнинг тиббий ҳолатини текширишда, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман инспектори (О.Курбаниязов)га транспорт воситаларининг атмосферага чиқараётган заҳарли газларни ўлчашда комиссия аъзоларига амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри бўлган «Янгибозор кўзгуси» газетаси орқали эълон қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2011 йил 12 февралдаги 79-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига автомототранспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2012 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Рузметов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳоким А.С. МАДРАХИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янгибозор т.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 29 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
194-сон