Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2432]
[Кўчирма]
1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 1999 йил 24 июлда 3-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари талабалари (ўқувчилари) ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 793, 1999 йил 6 август), Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 794, 1999 йил 6 август) ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 795, 1999 йил 6 август) ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2005 йил 14 ноябрдаги 248-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 795-1, 2005 йил 28 декабрь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош вазир ўринбосари, Давлат комиссиясининг раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 декабрь,
9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 121-модда)