07.04.1999 йилдаги ПФ-2282-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқимизнинг муқаддас эътиқоди — ислом динига оид бой маънавий-маданий меросини асраб авайлаш, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ғоялари ва асарларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил этиш ва замонавий руҳда ривожлантириш, шу соҳада илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш, замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларга лозим бўлган шарт-шароитлар яратиш ҳамда аждодларимиздан қолган ноёб манбалар асосидаги тадқиқ этилган маълумотлар билан халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тошкент ислом университети ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ислом университети ўз фаолиятини олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тааллуқли амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда унинг диний таълим соҳасидаги кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиш асосида юритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Университетнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диншунослик асослари, йўналишлари, илмий-тадқиқот тамойиллари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни ҳамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассис — бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш ҳамда мавжуд кадрларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислом динига оид таълим йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш борасида жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ва Тошкент ислом университетидаги ўқув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқотлар натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон цивилизацияси тарихида ислом динининг тутган ўрнини тадқиқ этиш асосида ҳозирги кўпдинлилик шароитида дунёда, минтақада ва мамлакатимиздаги исломнинг роли ва аҳамиятини аниқлаш, ривожланиш йўналишлари, ғоялари ва қонуниятларини назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз таълим тизими ва кенг жамоатчилик учун диншунослик, хусусан, ислом таълимоти ва фалсафаси бўйича илмий оммабоп асарлар, дарсликлар, ўқув дастури ва қўлланмалар яратиш ҳамда уларни нашр этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хориждан соҳанинг етук мутахассис — ўқитувчиларини жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Университетнинг тузилмаси, низоми, икки босқичли олий таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда жаҳондаги илғор ижобий тажрибалар атрофлича ўрганилсин, таҳлил этилсин ва амалиётга жорий қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Университетнинг илмий-педагогик кадрлар таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган, жумладан, шу йўналишда хориждаги таълим ва илмий марказларда малакасини ошириб келган, юқори савияли ўқитувчилар ва ходимлар, шунингдек, салоҳиятли соҳа мутахассислари — амалиётчилар қаторидан шакллантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Университет таркибида қуйидаги икки таълим факультети ташкил этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислом тарихи ва фалсафаси факультети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар факультети.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Университет қошида исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицей ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий ва ўқув тарбия жараёнларига энг замонавий тадқиқотчилик, педагогик ва ахборот технологияларни тадбиқ этиш кўзда тутилсин ва таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мамлакатимизда ҳамда чет элларда мавжуд бўлган ва юртимизга олиб келинган ислом таълимотига оид манбаларни жамлаш, рўйхатга олиш, талаб даражасида сақлаш ва келажак авлод учун етказиш мақсадида Ислом университети таркибида манбалар хазинаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Университетни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин. Жамғарманинг фаолиятини маблағлар билан таъминлашнинг асосий манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин: давлат грантлари, тўлов-контракт асосидаги маблағлар, ўзбекистонлик ва хорижий юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро инвестициялар, хайрия бадаллари ва ўз фаолиятидан тушадиган даромад маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма божхона тўловлари ва барча турдаги солиқлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Университетни ташкил этиш билан боғлиқ барча ишлар 1999 йил июл ойига қадар тугатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 7 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-2282-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 4-сон, 91-модда)