30.12.2012 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2012 йилдаги 378-сон
Дата вступления в силу
14.01.2013
Ҳужжат 16.03.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек электрон шаклда маълумотларнинг тўлиқ айирбошланишини, сўровларни расмийлаштириш тартиботларини жадаллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ягона портал:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларга электрон шаклда маълумотлар айирбошлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеграцияланган интерактив давлат хизматларидан, шу жумладан пулли асосда фойдаланишнинг ягона нуқтаси орқали сўровларни расмийлаштириш имкониятлари берилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.

3. 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона портал орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари йиғма реестрини (кейинги ўринларда Йиғма реестр деб аталади) бир ой муддатда тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда давлат хизматларини босқичма-босқич интерактив давлат хизматларига ўтказиш ва Йиғма реестрга киритишнинг аниқ муддатларини белгилаган ҳолда давлат хизматлари рўйхатини тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги интерактив давлат хизматларини Йиғма реестрга киритиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ишларининг аҳволи тўғрисидаги масалаларни ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишга ўтиш бўйича норматив-методик раҳбарликни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ягона портални ишлаб чиқсин ва Интернет тармоғида ишга туширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 1 декабргача 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот ва Йиғма реестр рўйхатини кенгайтириш бўйича қўшимча таклифлар киритсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона порталда Йиғма реестр таркибига кирадиган интерактив давлат хизматлари ўз вақтида ишга туширилишини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларда электрон шаклга ўтишни таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва масъул ижрочилари интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 30 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
378-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон, «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорларига мувофиқ интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлиги шартлари ва тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга мувофиқ рўйхатга олиш ва авторлаштириш тартиботидан ўтган аризачилар учун амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат тили Ягона порталнинг асосий мулоқот тили ҳисобланади, шунингдек рус, инглиз тиллари ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ягона порталнинг ахборот ва техник кузатуви Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) — фойдаланувчиларнинг интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишини, шунингдек электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатишни таъминловчи Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталидаги маълумот-ахборот портали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчининг шахсий кабинети — интерактив давлат хизматлари олишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлар учун ўзида фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан шахсий маълумотлар, мавжуд бўлган Ягона порталдаги электрон ресурс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ягона порталнинг мақсади ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ягона портал фойдаланувчилар томонидан интерактив давлат хизматларидан, шу жумладан пулли асосда эркин фойдаланиш мақсадида ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ягона порталнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«электрон ҳукумат»ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчининг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ягона порталдан эркин фойдаланишга рухсатнома бериш шартлари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ягона порталдан эркин фойдаланишга рухсатнома фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жисмоний шахслар (ариза ва паспорт асосида) ва юридик шахслар (ариза ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида) учун шахсий кабинетдан эркин фойдаланиш учун рухсатнома:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзинфоком» маркази ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Компьютерлаштириш маркази томонидан бир иш кун мобайнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари томонидан икки иш куни мобайнида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. «Ўзинфоком» маркази ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари фойдаланувчининг ташаббусига кўра Ягона порталдан эркин фойдаланишни бекитиб қўйиш ёки ёпиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фойдаланувчи ўзи тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар ўзгарганда беш кун муддатда бу ҳақда «Ўзинфоком» маркази ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари масъул шахсига хабар бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ягона портал орқали фойдаланувчига бир томонлама ва икки томонлама шаклдаги интерактив давлат хизматлари, шунингдек давлат органлари томонидан кўрсатиладиган транзакцион хизматлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Интерактив давлат хизматлари Йиғма реестри (кейинги ўринларда Йиғма реестр деб аталади) 2013—2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Йиғма реестрга киритилган интерактив давлат хизматлари мажбурий тартибда Ягона портал орқали берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Мурожаатларни бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Фойдаланувчилар шахсий кабинет орқали ўз мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва давлат органларига (кейинги ўринларда Олувчи деб аталади) юборишлари мумкин. Мурожаат бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда мурожаатларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирадиган бир нечта давлат органларига юборилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
171. Фойдаланувчиларнинг шахсий кабинети орқали Олувчига юбориладиган мурожаатлари электрон рақамли имзо ва уларни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитлар билан тасдиқланиши керак.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Фойдаланувчи ўз мурожаатига: мурожаат шакли тўлдирилганда кўрсатилган почта манзилига электрон шаклда – электрон почта манзилига ёхуд ёзма равишда жавоб олиш турини танлаш имкониятига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий кабинетдан мурожаат олингандан кейин уни кўриб чиқиш ишлари ёзма мурожаатлар учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланувчига унинг мурожаатига электрон тарздаги жавоб раҳбарнинг ёки Олувчининг бошқа мансабдор ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мурожаат олувчи мажбурий тартибда фойдаланувчига мурожаат электрон шаклда қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома жўнатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қуйидагилар фойдаланувчининг шахсий кабинет орқали тушган мурожаатини кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олувчи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш рад этилганда бир иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқишни рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда фойдаланувчига электрон шаклда рад этиш тўғрисида хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21.Фойдаланувчи томонидан шахсий кабинет орқали юборилган мурожаат унда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган давлат органларига тушганда, беш кун муддатдан кечикмасдан танланган хабар бериш турига асосан бу тўғрида фойдаланувчини хабардор қилган ҳолда тегишли органга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Шахсий кабинет орқали берилган мурожаат мажбурий қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда ушбу мурожаат Олувчининг электрон почтасига келиб тушган сана мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Олувчига шахсий кабинет орқали келиб тушган фойдаланувчининг мурожаати Олувчи ёки мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юкланган мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қонунда назарда тутилган ҳолларда Олувчи мурожаатни кўрмай қолдиради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ягона порталда «Кўпинча бериладиган саволлар» бўлими ташкил этилади. Ушбу бўлимни шакллантириш ва сақлаш учун жавобгарлик Олувчига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Фойдаланувчининг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифлар — Олувчига келиб тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда, қўшимча ўрганишлар талаб қилинадиган таклифлардан ташқари, бу тўғрида таклиф киритган Фойдаланувчига ўн кун муддатда хабар берилади;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризалар ёки шикоятлар — Олувчига келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида масалани моҳияти бўйича ҳал этилиши, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар сўраб олиш талаб қилинган тақдирда эса — бир ойгача муддатда ҳал этилиши шарт.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Фойдаланувчининг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, мурожаатни қабул қилиш ва кўриб чиқишда камситиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Назорат ва жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат органлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари Ягона портал орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг асоссиз рад этилганлиги ва хизматлар сифатсиз кўрсатилганлиги учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Фойдаланувчи нотўғри маълумотлар берганлиги, уйдирма ва ҳақоратлар бўлган мурожаатлар узатганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 3, 16, 17-бандларидаги ва 19-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2-илованинг 13-бандидаги ва 19-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» ва «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» ва «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банддаги, 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 4-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 1-илованинг 19 ва 20-бандларидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 2-илованинг 38 — 40, 40-1 — 40-6, 45-бандларидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 71-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 3-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2-иловадаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 1-илованинг 72, 83 ва 84-бандларидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-банддаги «тегишли бўлинмасига» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва уни ривожлантириш гуруҳига қадар» сўзлари қўшилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III бўлимга қуйидаги мазмундаги 121-банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«121. Порталга ахборотни жойлаштириш тартиби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот хизмати бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг расмий веб-сайтига умумлаштирилган ахборотни, ушбу ахборотга гиперҳавола эса — Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг Контент билан бошқариш тизимига жойлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гуруҳ ташкилотнинг веб-сайтига жойлаштирилган ахборотга гиперҳавола Тизимга жойлаштирилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни Порталнинг тегишли бўлимларига жойлаштиради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интернет тармоғида Ҳукумат порталига жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этишнинг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 3-илованинг 12-бандидаги ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Низомга иловадаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 23-модда; 2015 й., 10-сон, 113-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда, 2017 й., 38-сон, 1037-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2025 й., 09/25/54/0099-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)