Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1551-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сон буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси «туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси),» деган сўзлардан кейин «туман фермерлар кенгаши,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Ушбу буйруқ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 ноябрь,
182-сон
Келишилган:
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
2012 йил 28 ноябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 598-модда)