14.09.2012 йилдаги 12/239-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 14.09.2012 йилдаги 12/239-сон
Дата вступления в силу
14.09.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Судларга тадбиркорлик фаолияти субъектлари, яъни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларнинг эътибори тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги ишларни кўриш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ ва оғишмай амал қилиш зарурлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низоларни ҳал этишда судлар мазкур субъектларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиққа оид ва бошқа имтиёзлар, преференцияларни қўлламаслик, улар фаолиятини чеклаш сабабларини синчковлик билан ўрганишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги матнларда — Қонун) 13-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан берилган шикоят маъмурий судларга тааллуқлидир.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда, суд айбдор мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 67-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасига юклатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 26-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси мазмунидан келиб чиқиб судлар шуни назарда тутишлари керакки, якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлмаган фуқаро иштирокидаги низолар, фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли. Қонун бўйича бундай низоларни ҳал этиш маъмурий судлар ваколатига ўтказилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Хусусан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқа масалалар билан бир қаторда текширишларни ўтказиш асослари, даврийлиги ва муддатлари тартибга солинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш ўтказишга асос бўлган ҳужжат бекор қилинганида ёки ҳақиқий эмас деб топилганида ёҳуд текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми, ИПК 66-моддасининг иккинчи қисми ва МСИЮтК 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлардан ташқари тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли Қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб туриш юклатилган.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар инобатга олишлари керакки, давлат солиқ хизмати органлари бундай текшириш натижаси бўйича аниқланган қонун бузилишлар юзасидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қонун 39-моддасининг ўн биринчи қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти томонидан текширишда бирлашма вакилининг иштирок этиши истаги билдирилган тақдирда, унга бирлашма вакилини таклиф этиш учун имконият берилиши шарт. Судларга тушунтирилсинки, бундай имкониятнинг берилмаганлиги текширишни ноқонуний деб топиш учун асос бўлмайди. Шу билан бирга, судлар бундай ҳолатга йўл қўйган айбдор шахсларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо беришлари зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, агар қонунда молиявий санкция миқдори белгиланмаган бўлса, судлар санкциянинг миқдорини жавобгарнинг мулкий аҳволи, айбини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят (ариза) билан мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Ушбу қоида мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилинганда ҳам татбиқ этилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, бундай тоифадаги ишлар бўйича аризалар берилганда аризачидан давлат божидан озод қилиш ҳақидаги илтимоснома ёки молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотнома талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, тадбиркорлик субъектларига қонуний фаолиятни амалга оширишда, жумладан, солиқ, молия ва статистика органларига ҳисоботлар топширишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга оид қонуний имтиёзлар, преференциялар қўллашда, муҳандислик-коммуникация тармоқлари (энергия, газ, сув, канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа)га уланишга рухсат олинишида, пул маблағлари ёки моддий бойликлардан эркин фойдаланишида давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан ноқонуний аралашувлар, чекловлар, сансалорликлар ва бошқа шу каби тўсқинликларга йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланса, суд уларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш ҳақида хусусий ажрим чиқариши ёки шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Судларнинг эътибори тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришлари, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар бериб боришлари лозимлигига қаратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Б. МУСТАФАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий суд судьяси А. УСМАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Олий хўжалик судининг судьяси М. ИЗРАИЛБЕКОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 14 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12/239-сон