Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ СОҲАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ўз ваколатларига мувофиқ қуйидагиларни таъминласинлар:
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар берган ҳолда атрофлича ўрганиш;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида географик объектларга бир хил номлар берилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш.
Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари зиммасига географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўн кун муддатда:
тасдиқланган Намунавий низом асосида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари бошчилик қиладиган ҳудудий комиссияларнинг шахсий таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар таркибига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларини, фуқаролик жамияти институтларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилларини, шунингдек фан ва маданият арбобларини, экспертларни, мутахассисларни ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни киритсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда:
2013 йил 25 декабргача «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқ расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ва бошқа манбалар маълумотлари асосида туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ҳамда уларнинг таркибий қисмлари номларини хатловдан ўтказиш ва мақбуллаштириш ишларини амалга оширсинлар;
амалга оширилган ишлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига белгиланган тартибда тегишли таклифлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси:
мавжуд бўлинмалар негизида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига идоравий мансуб ташкилотлар бошқарув ходимларининг сони доирасида Республика топонимика хизматини ташкил этсин, унга давлат экспертизасидан ўтказиш, топонимик ва бошқа илмий тадқиқотларни бажариш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш, Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, географик объектларнинг номлари каталоглари ҳамда маълумотномаларини ишлаб чиқиш функцияларини юкласин;
расмий картография ва маълумотнома нашрлари, статистика, архив, тарихий ҳамда бошқа манбалар маълумотлари асосида географик объектларнинг номларини қайта кўриб чиқиш бўйича илмий асосланган, тизимли ишларни ташкил этсин;
уч ой муддатда география ва топонимика соҳаси экспертларини, шунингдек тегишли тармоқлар етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказишнинг самарали тизимини ишлаб чиқсин ҳамда жорий қилсин;
уч ой муддатда Географик объектлар номлари давлат реестрини тузиш ва юритиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин, маълумотларнинг электрон базасини шакллантирсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан ҳамда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, географик объектларнинг номларини белгилаш, мақбуллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек уларнинг расмий каталоглари ва маълумотномаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади .
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Республика комиссияси 2014 йил 1 мартгача бўлган муддатда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига географик объектларни номлаш соҳасидаги ишларни тартибга солиш борасида бажарилган ишларнинг якунлари тўғрисида ахборот ва пайдо бўлаётган масалаларни ҳал этиш ҳамда Қонун талабларининг ижро этилишини назорат қилишга оид тегишли умумлаштирилган таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб, 5440500 «География» таълим йўналишлари асосида «Топонимика» мутахассислиги бўйича магистратурада кадрлар тайёрлашни бошлаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
9. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 203-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларининг ўзгартирилиши, тўлдирилиши ва ўз кучини йўқотган деб топилиши тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 4-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида» 2004 йил 11 августдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 8-банди «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказади, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини амалга оширади, Географик объектлар номлари давлат реестрини юритади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 октябрь,
295-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус орган ҳисобланади.
2. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Республика комиссиясининг таркиби манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, мутахассислардан ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
II. Республика комиссиясининг вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
4. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
туманлар, шаҳарлар, вилоятлар, табиий объектлар, транспорт ҳамда муҳандислик-техник инфратузилма объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этади ҳамда тегишли хулосалар беради, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жўнатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туманлар, шаҳарлар, вилоятлар, табиий объектлар, транспорт ҳамда муҳандислик-техник инфратузилма объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини тайинлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширади;
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширади.
III. Республика комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
5. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ҳудудий комиссиялар қарорларининг қабул қилиниши ва ижро этилиши тизимли мониторингини амалга ошириш ҳамда уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш.
6. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Республика комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
IV. Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш
7. Республика комиссиясига унинг раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қилади.
8. Республика комиссиясининг раиси:
Республика комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Республика комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика комиссиясининг иш режаларини, кўриб чиқиш учун тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Республика комиссияси мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Республика комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
9. Республика комиссиясининг аъзолари:
Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссиясига географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
Республика комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Республика комиссияси аъзолари Республика комиссиясидаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
10. Республика комиссиясининг котиби:
Республика комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича Республика комиссиясининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Республика комиссиясининг раиси билан келишади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Республика комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Республика комиссиясининг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Республика комиссияси ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Республика комиссиясининг раиси томонидан Республика комиссияси аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар баён этилиши лозим бўлган ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Республика комиссиясининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Республика комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда мажлисни Республика комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
Республика комиссиясининг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, Республика комиссиясининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
13. Республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
V. Республика комиссияси томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Республика комиссиясининг қарори Республика комиссиясининг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Республика комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Республика комиссиясининг узил-кесил қарорини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган давлат экспертизасининг хулосаси инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссиясининг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
15. Республика комиссиясининг раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Республика комиссиясининг қарорларини унинг аъзолари билан сўров ўтказиш йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича тасдиқлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Республика комиссиясининг қарорлари Республика комиссияси мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Республика комиссияси мажлисининг протоколига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, уни котиб имзолайди, Республика комиссиясининг раиси тасдиқлайди ва у бир ҳафта муддатда Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Республика комиссияси протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Республика комиссияси қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
19. Республика комиссиясининг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент Республика комиссияси томонидан қабул қилинади.
20. Республика комиссиясига тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
VI. Республика комиссиясининг атрибутлари
21. Республика комиссияси белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муҳридан фойдаланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларини кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус органлар ҳисобланади.
2. Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қиладилар.
Ҳудудий комиссияларнинг таркиби манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, мутахассислардан ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий комиссиялар аъзоларининг шахсий таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
II. Ҳудудий комиссияларнинг вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
4. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этадилар ҳамда тегишли хулосалар берадилар, уларни ушбу таклифларни киритган туманлар, шаҳарлар ҳокимларига жўнатадилар;
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борадилар;
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштирадилар;
географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширадилар;
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини тайинлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ҳудудий комиссияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
5. Ҳудудий комиссиялар уларга юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш.
6. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳудудий комиссиялар ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳисобот берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясига ахборот тақдим этадилар.
Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ахборот тақдим этадилар.
IV. Ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилиш
7. Ҳудудий комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, туман, шаҳар ҳокими бошчилик қилади.
8. Ҳудудий комиссия раиси:
ҳудудий комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ҳудудий комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
ҳудудий комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
9. Ҳудудий комиссиянинг аъзолари:
ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
ҳудудий комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Ҳудудий комиссия аъзолари комиссиядаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
10. Ҳудудий комиссия котиби:
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини ҳудудий комиссия раиси билан келишади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
ҳудудий комиссиянинг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳудудий комиссия ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан ҳудудий комиссия аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар баён этилиши лозим бўлган ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳудудий комиссиянинг мажлисини унинг раиси олиб боради. Ҳудудий комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
13. Ҳудудий комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
V. Ҳудудий комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Ҳудудий комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган ҳудудий комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳудудий комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий комиссияларининг узил-кесил қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган экспертиза хулосаси инобатга олинади.
Ҳудудий комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
15. Ҳудудий комиссиянинг раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссиянинг қарорларини унинг аъзолари билан сўров ўтказиш йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича тасдиқлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий комиссиянинг қарорлари ҳудудий комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Ҳудудий комиссия мажлисининг протоколига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, уни котиб имзолайди, ҳудудий комиссиянинг раиси тасдиқлайди ва у бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳудудий комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг ижро этувчи аппаратида сақланади.
18. Ҳудудий комиссия котиби комиссия аъзолари ёрдамида комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боради, зарурат бўлганда ҳудудий комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
19. Ҳудудий комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
20. Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинади.
21. Ҳудудий комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
VI. Ҳудудий комиссиянинг атрибутлари
22. Ҳудудий комиссиялар белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўладилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг муҳридан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 42-сон, 490-модда; 2017 й., 30-сон, 733-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)