ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚАТАР ДАВЛАТИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати (бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кучайтириш ҳамда ўзаро фикр алмашиш асосида ўз мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида,
иккала мамлакат иқтисодиётида туризмнинг муҳим ўрнини ҳамда ўзаро англашув йўлидаги аҳамиятини инобатга олган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1 - модда
Ҳамкорлик муҳитини яратиш
Ҳамкорлик муҳитини яратиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат манфаатдорлиги асосида туризм соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитлар яратадилар.
2 - модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳамкорлик йўналишлари
Аҳдлашувчи Томонлар ўз мамлакатларининг тегишли қонунчиликларига мувофиқ ҳолда туризмни ривожлантириш мақсадида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ўртасида тажриба, нашриёт, статистика ва маълумотлар билан ўзаро алмашадилар. Ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ўртасида ўзаро дастурлар, реклама материаллари, нашриётлар, фильмлар, маркетинг ва туризм маҳсулотларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этишга доир маълумотлар билан алмашадилар, ҳамда икки мамлакат фуқароларини дам олиши мақсадида ўзаро саёҳатга таклиф қиладилар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, туризм соҳаси мутахассислари учун саёҳатлар уюштирадилар.
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат туризм секторлари, туроператорлар ва турагентлар, бошқа хусусий туристик фирмалар ва бюролар ўртасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Аҳдлашувчи Томонлар ўз мамлакатлари давлат ва хусусий секторларини туризм соҳасига инвестициялар киритишга рағбатлантирадилар. Аҳдлашувчи Томонлар ўз манфаатдорлигидан келиб чиқиб туризм лойиҳаларини ривожлантириш ва амалга оширишга қаратилган ҳамкорликка алоҳида аҳамият берадилар.
3 - модда
Молиявий жиҳатлар
Молиявий жиҳатлар
Мазкур Англашув меморандуми доирасидаги ҳамкорлик фаолияти харажатларини қоплаш бўйича молиявий масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг молиявий имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб, хар бир ҳолат учун улар ўртасида алоҳида келишилади.
4 - модда
Қўшма қўмита
Қўшма қўмита
1. Аҳдлашувчи Томонлар маслаҳатлашувлар ўтказиш ва икки мамлакат ўртасида туризм соҳасида ўзаро манфаатли ва фойдали масалалар бўйича ҳамкорликни енгиллаштириш учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Қўшма комиссия (бундан буён комиссия деб аталади) ташкил этадилар.
2. Комиссия таркиби ва процедуралари Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.
3. Комиссия ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг хоҳишига биноан қуйидаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ёки Қатар Давлатида навбат билан чақирилади:
А) ушбу Англашув меморандумининг бажарилиши юзасидан вужудга келган масалаларни муҳокама қилиш;
Б) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш йўллари ва воситаларини белгилаш;
В) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида янги ҳамкорлик соҳаларини ишлаб чиқиш;
4. Комиссия Аҳдлашувчи Томонларга қулай ва ўзаро келишилган муддатда чақирилади;
5. Комиссиянинг қарорлари учрашув баёнотига киритилади ва ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу қарорларнинг бажарилиши учун зарур чораларни кўради.
5 - модда
Мувофиқлаштириш
Мувофиқлаштириш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг позицияларини ихтисослашган халқаро туризм ташкилотларининг учрашувлари, конференциялари ва форумларида мувофиқлаштириб турадилар.
6 - модда
Бошқа келишувларга муносабат
Бошқа келишувларга муносабат
Мазкур Англашув меморандуми ёки унинг доирасида имзоланган бошқа ҳужжатлар Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган бошқа битим ёки конвенциялардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
7 - модда
Низоларнинг ҳал қилиниши
Низоларнинг ҳал қилиниши
Ушбу Англашув меморандумининг бажарилиши юзасидан келиб чиқадиган барча низо ёки келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади. Бу тарзда амалга оширилишининг имконияти бўлмаса низолар дипломатик йўллар билан ҳал қилинади.
8 - модда
Меморандумга ўзгартиришлар киритиш тартиби
Меморандумга ўзгартиришлар киритиш тартиби
Ушбу Англашув меморандумига унинг амалдаги муддати давомида Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро ёзма ҳолда номалар алмашиниш йўли билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар ушбу Англашув меморандумида кўрсатилган қонуний тартибда кучга киради. Ҳар қандай ўзгартиришлар ушбу Англашув меморандумидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
9 - модда
Кучга кириш тартиби
Кучга кириш тартиби
Ушбу Англашув меморандуми имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва беш (5) йил давомида амал қилади. Агар томонларнинг бири Меморандум муддати тугашидан олти (6) ой олдин ёзма равишда унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этмаса, ушбу Меморандумнинг муддати ўз-ўзидан кейинги беш (5) йиллик муддатларга узайтирилади.
Меморандум муддатининг тугатилиши унинг амал қилиш вақтида бошланган ва тугатилмаган тадбирлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг тугалланишига таъсир кўрсатмайди.
Юқоридагиларни тасдиқлаб, ўз Ҳукуматлари томонидан тегишли ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Англашув меморандумини имзоладилар
Доҳа шаҳрида Ҳижрий 1431 12/18 да 2010 йил 24 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матнга мурожаат қилинади.
(имзолар)