Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2007 йил 28 декабрдаги Битимга мувофиқ ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 360 ўқувчи ўрнига ва 100 ўринли ётоқхонага эга бўлган Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиши тугалланганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказда касб-ҳунарга ўқитилганлиги тўғрисидаги диплом ва қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига 70 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказ уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин ҳамда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда қабул ўқиётганларни ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, жисмоний шахс) шартнома мавжуд бўлганда, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари йўлланмаси бўйича танлов асосида амалга оширилиши назарда тутилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган даромад нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказнинг моддий-техникани ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасалари учун белгиланган педагогик ва ўқув ишлаб чиқариш нормаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомалари бўйича Марказ ишида қатнашадиган корейс мутахассисларига белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги белгиланган тартибда корейс мутахассисларини Марказда ишлашга жалб этишга рухсатномалар берилишини таъминласин.