11.09.2012 йилдаги ЎРҚ-333-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИГА ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА АРАЛАШГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 12 июлда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда) қуйидаги мазмундаги 2061-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2061-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) текширишлар ўтказиш, ушбу субъектларнинг фаолиятини ва (ёки) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда бундай шахс томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида ахборот талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўша ҳаракатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўша ҳаракатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қуйидаги мазмундаги 2412-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2412-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) текширишлар ўтказиш, ушбу субъектларнинг фаолиятини ва (ёки) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда бундай шахс томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида ахборот талаб қилиб олиш, –
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 245-модданинг биринчи қисми «2411» рақамидан кейин «2412» рақами билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 11 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ–333-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 423-модда)