Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Болгария Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
иқтисодиёт, савдо, маданият, фан ва техника соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун интеллектуал мулкни самарали ҳимоя қилишнинг муҳимлигини англаб,
1967 йил 14 июлда Стокгольмда имзоланган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис Конвенция қоидаларига асосланиб (бундан кейин— Конвенция),
1996 йил 21 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа ҳамжамиятлари ва уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида Битимга мувофиқ,
Тенглик ва ўзаро манфаатдорлик принциплари асосида интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида қулай шароитлар яратиб беришни истаб ва ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини англаб,
қуйидагилар ҳақида келишдилар:
1 - модда
Ушбу Битим мақсадлари учун «интеллектуал мулк» термини Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатилган маънода тушунилади.
2 - модда
1. Томонлар давлатларнинг миллий қонунчиликлари ва ўзлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ, иккала давлат резидентлари субъектларининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрадилар.
2. Интеллектуал мулк соҳасида бир давлатнинг жисмоний ва юридик шахслари бошқа давлат ҳудудида шу давлат қонунчилиги томонидан ўзининг жисмоний ва юридик шахсларига ҳозирги вақтда берилган ёки бериладиган шундай ҳуқуқ ва имтиёзлардан ва шунингдек уларни шундай асосларда ва ҳажмда муҳофаза қилиш усулларидан фойдаланадилар.
3- модда
Томонлар ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
1) интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
2) интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ахборот алмашиш ва бу йўналишда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
3) интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида тадбирлар ўтказишдан тажриба алмашиш;
4) ўқув, услубий ва махсус адабиётлар алмашиш;
5) интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш;
6) Томонларнинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича кўп томонлама халқаро шартномаларда иштирок этиши ва шу шартномалар билан боғлиқ мажбуриятларини бажариш бўйича халқаро ҳамкорликдан тажриба ва ахборот алмашиш;
7) Томонлар ўртасида илмий – техникавий ҳамкорликнинг аҳволи тўғрисида ахборот алмашиш;
8) интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш масалалари бўйича биргаликда семинар ва конференциялар ўтказиш ҳамда кўргазмалар ташкил этиш;
9) ва шунингдек ҳамкорликнинг бошқа соҳаларини қамраб олиш.
Муаллифлик ва бошқа турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишга, ва шунингдек ушбу ташкилотлар ўртасида маълумотлар базаси алмашинувига масъул бўлган ташкилотлараро алоқа ўрнатиш.
Томонлар ҳудудларида асарлар ва турдош ҳуқуқларга эга бўлган объектлардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақини ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш мақсадида муаллифлар ҳамда уларнинг асарлари тўғрисида маълумотлар базаси, ва бошқа ахборотлар алмашиш.
4 - модда
Томонлар ўз давлатларининг қонунчилигига ва улар иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрадилар.
5 - модда
Агар икки томонлама ҳамкорликни амалга оширишда интеллектуал мулкнинг махфий объектларини яратиш ёки улардан фойдаланиш назарда тутилса, тегишли контракт ёки битимларни махфийликни сақлаш тўғрисида қоидалар киритилади.
6 - модда
1. Томонларнинг ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш бўйича ваколатли органлари қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан: Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ва Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги;
Болгария Республикаси Ҳукумати номидан: Болгария Республикаси Маданият вазирлиги.
2. Ваколатли органларнинг номлари ёки вазифалари ўзгарганда Томонлар дипломатик каналлар орқали ўз вақтида хабардор қиладилар.
7- модда
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. У алоҳида протоколлар сифатида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
8 - модда
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда баҳс ва келишмовчиликлар юзага келганда Томонлар уларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
9 - модда
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг ўзлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
10 - модда
Ушбу Битим интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида Томонларнинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликда тўсқинлик қилмайди.
11 - модда
Ушбу Битим доирасида Томонлар ваколатли органларининг ишчи ҳамкорлик тили рус тили ҳисобланади.
12 - модда
1. Ушбу Битим кучга кириши учун зарур бўладиган ички давлат тартиб-қоидаларини Томонлар бажаргани тўғрисида охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган кундан бошлаб кучга киради.
2. Ушбу Битим беш йиллик муддатга тузилади ва агар Томонлардан ҳеч бири навбатдаги беш йиллик муддат тугашига камида олти ой қолганга қадар бошқа Томонга унинг амалини тўхтатиш нияти борлиги ҳақида ёзма хабарнома юбормаса, кейинги беш йиллик муддатларга узайтирилади .
13 - модда
1. Ушбу Битим амали тўхтатилган тақдирда унинг қоидалари агар Томонлар бошқача фикрга келмаса, ушбу Битим доирасида бошлаб қўйилган ва охирига етказилмаган барча тадбирларга нисбатан қўлланишда давом этади.
2. Ушбу Битим амалини тўхтатилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларига, ва шунингдек Битим амали тугатилгунга қадар пайдо бўлган интеллектуал мулк объектларига нисбатан сир сақлаш тўғрисидаги Томонларнинг мажбуриятларига дахл қилмайди.
Тошкент шаҳрида 2008 йил 6 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, болгар ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчилик юзага келса, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)