02.08.2012 йилдаги ПФ-4459-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУД ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар дастурининг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган қонунлар, хусусан, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши конституциявий принципини амалга ошириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни ўтмишдаги қатағон ва жазолаш қуролидан қонун ҳимоясида турадиган чинакам мустақил институтга айлантириш борасида миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар олиб борилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди, бунда асосан жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси муҳим роль ўйнайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ривожланган демократик давлатларнинг тажрибаси ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтган давр давомидаги ишларнинг танқидий таҳлили шундан далолат берадики, суд органларининг давлат бошқарувидаги роли ва аҳамияти янада оширилишини таъминламасдан, уларнинг ваколатлари ва мустақиллигини кучайтирмасдан туриб мамлакатни сиёсий ҳамда иқтисодий янгилаш ва модернизация қилишда муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни шу боисдан 2010 йилнинг 12 ноябрида қабул қилинган ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган Мамлакатимизда Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида зикр этилган муаммоларни ҳал этишга, шу жумладан, суд ишларини мустақил юритиш ва суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини муҳофаза қилиш учун зарур ҳуқуқий ва социал кафолатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд ва судлар судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари 1 — 4-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда мазкур судлардаги даражали унвонга эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама ҳақ миқдори 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конституциявий суд ва судларнинг судьялари хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судьяларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари беришни, шунингдек турар жойлар ижараси учун ҳар ойда пул компенсацияси тўлаб боришни назарда тутадиган тартибни тасдиқласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди билан келишилган ҳолда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судларнинг таркибий тузилмасида ахборотлаштириш масалалари бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг мавжуд иш юкламасини, туманлараро судларнинг ўзларига бириктирилган ҳудудларга нисбатан қанчалик олисда жойлашганини ўрганиб чиқсин ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар тизимини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин. Бунда судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларнинг тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судида мажбурий тайёргарлик ва стажировка ўташлари назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда юридик таълимни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқшунослик фанини ривожлантириш, замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси Б.А.Коканбаев зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 2 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-4459-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 355-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5482/1506-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)