Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АНГРЕН» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ангрен» махсус индустриал зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 13 июль,
213-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ангрен» махсус индустриал зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг Устави
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. «Ангрен» махсус индустриал зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Angren» maxsus industrial zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Angren « MIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной индустриальной зоны «Ангрен»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СИЗ «Ангрен»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of special industrial zone «Angren» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of SIZ «Angren» SUC.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Истиқлол кўчаси, 2-уй.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция давлат бошқа корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
II. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ангрен» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ангрен» МИЗ» деб аталади) фаолиятини, шу жумладан «Ангрен» МИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ангрен» МИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ангрен» МИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ангрен» МИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматлардан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
1) «Ангрен» МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) «Ангрен» МИЗ ҳудудида «Ангрен» МИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ангрен» МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ангрен» МИЗ қатнашчилари билан фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни нол харид қиймати бўйича сотиш ҳамда «Ангрен» МИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини «Ангрен» МИЗнинг Маъмурий кенгашига тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) «Ангрен» МИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган объектлардаги кўчмас мулкни Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) «Ангрен» МИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7) Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
8) қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни ҳамда фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни сотиш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш ҳақида Маъмурий кенгаш қарорлари асосида судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш;
9) «Ангрен» МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
III. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекция томонидан ўзига берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битишувларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарликни ва уни назорат қилишни, шунингдек «Ангрен» МИЗнинг мустақил бюджети ҳамда «Ангрен» МИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маъмурий кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:
«Ангрен» МИЗни ривожлантириш бўйича Дирекция фаолиятининг стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш ҳамда «Ангрен» МИЗни ривожлантиришнинг тегишли ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
«Ангрен» МИЗнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил этиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш;
Муассис номидан Дирекция директорини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш ва бекор қилиш;
Дирекциянинг бошқарув аппарати тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар рўйхатини ва харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ангрен» МИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор муассис ва Маъмурий кенгаш олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ангрен» МИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ангрен» МИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
IV. Дирекция устав фондининг миқдори
25. Дирекциянинг устав фонди «Ангрен» МИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлардан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
V. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
VI. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
VII. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бинолар ва ишноотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
VIII. Захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Маъмурий кенгаш қарорига кўра фойдаланилади.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
X. Ҳисоботлар тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XII. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари
42. Дирекция Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам унинг ташқарисида ҳам, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
43. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари унинг номидан Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади.
44. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ваколатхоналар ва филиаллар Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳамда ҳудудида ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
45. Дирекция филиали ёки ваколатхонасининг раҳбари Маъмурий кенгаш билан келишган ҳолда Директор томонидан тайинланади ва у берган ишончнома асосида фаолият кўрсатади, ишончнома ушбу раҳбар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда Директор томонидан бекор қилиниши керак.
46. Дирекция томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича Дирекция жавоб беради.
XIII. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
47. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
48. Дирекцияни тугатиш Дирекциянинг фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.