Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бошқарув ходимлари сони 8 нафар ва 3-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси деб аталади)» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъсис этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ангрен» ЭИЗ бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвесторлар билан «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат эгалигидаги мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини билан шартномалар тузади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдим этади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ангрен» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012-2013 йиллар даврида «Ангрен» МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ангрен» МИЗ Маъмурий кенгаши бир ой муддатда «Ангрен» МИЗ дирекцияси уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. «Ангрен» МИЗ дирекцияси қуйидаги манзил бўйича Ангрен шаҳар ҳокимлиги биносида жойлаштирилсин: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Истиқлол кўчаси, 2-уй.
Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ангрен» МИЗ дирекциясини кўрсатилган манзил бўйича хизмат хоналари билан бепул таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 май,
146-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув ходимлари сони — 8 нафар.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 243-модда; 2013 й., 35-сон, 469-модда; 2017 й., 1-сон, 12-модда; 13-сон, 207-модда; 15-сон, 252-модда, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)