02.05.2012 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2012 йилдаги 126-сон
Дата вступления в силу
02.05.2012
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИДА УЛАРГА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада қишлоқ хўжалиги техникасини бир маромда ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини маркетингнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда сотишни ташкил этишни яхшилаш, сифатли сервис хизмати кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек шу асосда маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти ва бошқа қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан бош дистрибьюторлик ташкилоти ва/ёки бир нечта минтақавий дистрибьюторлик ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш асосида республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган тармоқни шакллантириш тадбирлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг, эксперимент тариқасида, 2012—2014 йилларда «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти маҳсулотларини расмий дистрибьютор — «Автосаноат Агромашсавдо» масъулияти чекланган жамият билан дистрибьюторлик битими тузиш йўли билан сотиш ҳамда «Автосаноат Агромашсавдо» масъулияти чекланган жамият томонидан минтақавий «Агротехсервис» корхоналари негизида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи, дилерлик тармоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий дистрибьюторга «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси сотишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақаларда фаолият кўрсатаётган «Агротехсервис» корхоналари негизида қишлоқ хўжалиги техникасини уларнинг фойдаланиш тавсифларини намойиш қилган ва механизаторларни ўқитган ҳолда сотиш, сервис хизмати кўрсатиш ва таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга доир комплекс хизматлар кўрсатиш бўйича «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти талабларига мувофиқ зарур техник ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тегишли инфратузилмани ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий дистрибьютор томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни, «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти билан келишилган ҳажмлар ва етказиб бериш жадваллари бўйича ишлаб чиқаришнинг бир маромдаги таъминотини мақбул муддатларда таъминлаш учун, сотиб олинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг камида 70 фоизи ҳажмида аванс тарзида молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 2014 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган эксперимент натижалари тўғрисида таҳлилий ахборот, шунингдек «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини республика минтақаларига етказиб бериш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ ҳам қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхона, ҳам унинг расмий дистрибьютори билан тузиладиган олди-сотди шартномалари асосида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси орқали лизингга беришга рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ва республиканинг бошқа қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасининг монопол турларига нархларни шакллантиришда узил-кесил сотиш нархи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги техникасини бевосита ишлаб чиқариш, шунингдек уларни расмий дистрибьютор ёки дилерлар жойлашган жойгача ташиш билан боғлиқ харажатларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий дистрибьюторга, ишлаб чиқаришни аванс тарзида молиялаштириш учун тижорат банкларининг жалб қилинадиган кредитларига хизмат кўрсатиш харажатларини, минтақавий дилерлик тармоқларининг таъминоти харажатларини ва расмий дистрибьюторнинг ўз харажатларини ўз ичига олувчи воситачилик ҳақи тўлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясининг расмий дистрибьютори орқали лизингга етказиб беришда расмий дистрибьюторнинг воситачилик ҳақидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни аванс тарзида молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатларини ва минтақавий дилерлик тармоқларининг таъминоти харажатларини чиқариб ташлаш ҳисобига қўшимча чегирма берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз маблағлари ҳисобига, дистрибьюторлик ташкилотлари маблағларини жалб этмасдан расмий дистрибьютор билан келишилган етказиб бериш ҳажмларидан ортиқча ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари бўйича сотишга йўл қўйилади. Бунда техника ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўшимча фойда олиниши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди, сотишдан олинган қўшимча соф фойда эса қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда ундан корхоналарни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек маркетинг ва сервисни ривожлантириш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамияти — бир ой муддатда, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳсулотларининг монопол турларини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар — дистрибьюторлар билан шартномалар тузилишига қараб, расмий дистрибьюторнинг устамасини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги техникасининг монопол турларига нархларни декларация қилиш учун материалларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларнинг расмий дистрибьюторлари билан шартномалар бўйича етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан олдиндан ҳақ тўлаш миқдорини кўпайтириш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У.Розуқулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 2 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
126-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 203-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда)