Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА ОЛГАНЛИК (ИЖАРАДА ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«турар жойни ижарага олганлик (ижара) шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 апрель,
113-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 183-модда)