26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилди. Бунинг натижасида, жаҳон бозорларидаги конъюктуранинг сезиларли ўзгаришларига қарамай, охирги 5 йил ичида маҳсулотлар экспорти 1,67 баробар ўсди, унинг тузилмасини диверсификация қилиш таъминланмоқда — экспорт умумий ҳажмида тайёр маҳсулотларнинг улуши 68,5 фоиздан ортиқни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни экспортга етказиб беришда расмийлаштириш тартиботлари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Божхона расмийлаштируви, декларациялаш, сертификатлаш, санитария-эпидемиология назорати ва божхона расмийлаштирувининг бошқа тартиботлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилишини таъминлайдиган «бир дарча» тамойили бўйича экспорт битимларининг божхона расмийлаштируви механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт қилувчи корхоналарга, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектларига маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларида кўмаклашиш бўйича ихтисослашган тузилмалар ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, тан олиш жоизки, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, тикувчилик, чинни-фаянс, фармацевтика, мебель, электротехника саноати каби тармоқларда экспорт ҳажми ошмаяпти. Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқариш билан деярли шуғулланмаётган корхоналар фаолият кўрсатишда давом этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу, биринчи навбатда, кўпчилик корхоналар раҳбарларининг фикрлаш доираси торлиги ва ноқобиллиги, ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш, маҳсулот сифатини тубдан яхшилаш, уларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маҳсулот сотиш бозорларини излаш режаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Охир оқибатда — бу Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳақиқий рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда имтиёз ва божхона афзалликлари тизимидан тўғри фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаганлиги натижасидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспортга етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш, уларга маҳсулотларини янги жаҳон ва минтақавий бозорларга олиб чиқишда кўмаклашиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Республикада экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида экспорт қилувчи корхоналар учун иловага мувофиқ солиқ имтиёзлари ва афзалликлари тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов бошчилигида Махсус эксперт комиссиясини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус эксперт комиссияси (У.У. Розуқулов) уч ой муддатда экспортга маҳсулот ишлаб чиқармайдиган ва ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари билан шуғулланмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини кўриб чиқсин, уларнинг ушбу масала бўйича резерв ва имкониятларини ўргансин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун зарур таклифларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ўз мажлисида ушбу масалаларни муҳокама қилсин ҳамда республикада экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш борасидаги ишларнинг аҳволини тубдан яхшилаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш корхоналар раҳбарларининг фаолиятини баҳолашдаги энг муҳим мезонлардан бири сифатида кўриб чиқилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш корхоналарнинг экспортга етказиб беришга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рўйхатини ва уларнинг қанчаси халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича сертификатланганлигини пухта ўрганиб чиқсин ҳамда ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига сертификатланган маҳсулотлар турлари миқдорини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Махсус эксперт комиссиясига (У.У. Розуқулов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ишлаб чиқарувчи корхоналари ва ташқи савдо компанияларига маҳсулотларни жаҳон бозорида реал шаклланган нархлар бўйича, шу жумладан, таннархидан паст қийматда экспорт қилишга рухсат бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда ўз таклифларини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган шартномалар фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилган ва экспорт қилувчи корхоналардек солиқ имтиёзлари берилган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб бўлинадиган муддатга қадар озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришнинг амалдаги тартиби микрофирмалар ва кичик корхоналар учун тадбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини амалга ошириш ҳажмини кенгайтириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 26 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1731-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ–1731-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчиликка мувофиқ экспорт қилувчи корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Акциз тўланадиган товарларни уларнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан экспортга реализация қилишга акциз солиғи солинмайди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари бундан мустасно (Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, 230-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади (Солиқ кодекси, 212-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Экспорт қилувчи корхоналар (хом ашё товарларини сотиш бундан мустасно) учун фойда солиғи ва мулк солиғи ставкаси умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш, хизмат)лар экспортидаги улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида — 30 фоизга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида — 2 маротаба.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–2613-сонли Фармони).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси қуйидагича камайтирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий сотиш ҳажмида экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганида 30 фоизга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ бўлганида — 2 маротаба.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 июндаги «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–2613-сонли Фармони).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2016 йил 1 январга қадар республикадаги ўз маҳсулоти ҳажмининг, жумладан ярим тайёр маҳсулотларининг (калава, газлама, трикотаж газлама ва пахта йигириш чиқиндилари) 80 фоизи ва ундан ортиғини эркин алмаштириладиган валютага сотадиган тўқимачилик саноати корхоналари мулк солиғи тўлашдан озод қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1512-сонли қарори).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Товар (иш, хизмат)ларнинг барча турларига экспорт божхона божлари ва специфик товарлардан ташқари бошқа товар (иш, хизмат)лар экспортини лицензиялаш бекор қилинган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–1871-сонли Фармони).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви йиғимларининг амалдаги ставкасига қараганда ўртача 2 маротабага камайтирилган янги ставкалари тасдиқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–1604-сонли қарори).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–4354-сонли Фармони).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 140-модда; 2014 й., 28-сон, 336-модда; 2016 й., 48-сон, 547-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон)