20.03.2012 йилдаги ПҚ-1729-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъкидлаш жоизки, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс марказининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича бир қатор ташкилий-техник чора-тадбирлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро тажрибани ва кутубхона фойдаланувчиларининг, энг аввало, ёшларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, қироатхона залларининг ихтисослашуви ва жойлашиши такомиллаштирилди. Ихтисослаштирилган электрон кутубхона зали, мультимедиа технологиялари зали ташкил этилди, барча залларда Интернет тармоғидан фойдаланиш таъминланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхонанинг 600 мингта қайдлар ва 200 мингта тўлиқ матнли электрон ресурсларни ўз ичига олган электрон каталоги орқали маълумотларни ички ва узоқ масофадан туриб фойдаланишда тезкор излаш имкониятини таъминловчи кутубхона жараёнларини автоматлаштириш тизими жорий этилди. Етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда кутубхона ходимларининг малакасини ошириш ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотларни қидириш ва олиш учун визуал ва виртуал ахборот тақдим этган ҳолда интерфаол ахборот воситалари, актив панеллар ва мониторлар орқали кутубхона фойдаланувчиларини хабардор қилишнинг замонавий тизими ўрнатилди. Нашрларни тезкор тарзда етказиб берувчи «телелифт» тизими жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг илғор ахборот-компьютер технологиялари билан жиҳозланган, энг аввало, республика ёшларининг интеллектуал ва маданий эҳтиёжларини максимал даражада қондириш учун миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан кенг фойдаланиш имконини берадиган, замонавий мутлақо янги, энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган ахборот ресурс маркази сифатидаги самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 ноябрдаги Р–3750-сонли фармойиши билан тузилган Комиссия томонидан ахборот-ресурс таъминоти соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқилган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Ушбу Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхона томонидан бош вазифани амалга ошириш -замонавий юқори самарадор ахборот-компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган ахборотни олиш манбалари, шакллари ва услубларини танлаш имкониятини таъминлаш принципи асосида аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал, маданий ва билим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар ва кенг ахборот ресурс базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг барча ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш функциясини амалга ошириш, аҳолини ахборот-кутубхона билан таъминлаш даражасини ошириш ва доимий такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда уларни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларидан республиканинг ҳар қандай жойидан туриб фойдаланишни, шунингдек етакчи хорижий ахборот-кутубхона фондларининг маълумотлар базасига уланишни ўз ичига олган ҳолда фойдаланувчиларга тақдим этиладиган электрон хизмат кенгайишини таъминловчи янги, халқаро амалиётда тажрибадан ўтган хизмат кўрсатиш шаклларини ва илғор дастурий маҳсулотларни тизимли асосда жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг барча ахборот-кутубхона марказлари ва муассасаларининг уланиши имконияти билан бирга мамлакатнинг ягона ахборот-кутубхона фондини шакллантириш учун Миллий кутубхона базасида ахборот ресурслари ва электрон (рақамли) нашрларнинг йиғма умумреспублика электрон каталогини ташкил этиш орқали кутубхона фаолиятининг барча жараёнларини автоматлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхонанинг нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган, жумладан қўлёзма нашрларини реставрация, консервация қилиш ва энг замонавий ихтисослашган ускуналарда электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш орқали уларнинг сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-кутубхона технологияларини жорий этиш, Миллий кутубхонада ахборот-кутубхона муассасалари кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасидаги тадбирларни ташкил этиш бўйича норматив-методик базани янада такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (Ш.М. Мирзиёев) тасдиқланган Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишини Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида ҳар чорак кўриб чиққан ҳолда уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс марказининг Миллий кутубхона ҳузурида 2-иловага* мувофиқ таркибда Республика методик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2-илова берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс марказининг Миллий кутубхона ҳузурида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридаги йиллик ажратмалар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тузиладиган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагича белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 фоизи Миллий кутубхона ва республиканинг ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини дастурий таъминлаш, янги ахборот-кутубхона ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25 фоизи Миллий кутубхона ходимлари учун лавозим маошининг 25 фоизидан 75 фоизигача миқдорда рағбатлантирувчи устамалар белгилашга, уларни замонавий ахборот технологияларидан юксак малакали тарзда фойдаланганлиги, чет тилларини билганлиги ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этганлиги учун мукофотлашга, шунингдек моддий ёрдам кўрсатишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15 фоизи Миллий кутубхонада ишлатиладиган технологик ускуналар, жумладан Миллий кутубхонанинг нодир ва алоҳида қимматга эга бўлган нашрларини реставрация ва консервация қилиш ҳамда сақланишини таъминлашга мўлжалланган ускуналар учун сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмларни харид қилишга, шунингдек миллий ва хорижий нашрларни сотиб олиш ҳамда обуна бўлишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро тажрибадан келиб чиқиб, кутубхоначи ва библиограф лавозимларини тугатишни ҳамда ахборот-кутубхона технологиялари бўйича мутахассис, етакчи мутахассис ва бош мутахассис лавозимларини жорий этишни назарда тутган ҳолда, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ва республиканинг ахборот-ресурс марказлари ходимлари касб ва лавозимларининг янги классификаторини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 ноябрдаги Ф–3750-сонли фармойиши билан тузилган Комиссиянинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази раҳбар ва мутахассисларига, Миллий кутубхона ходимларининг иш ҳақига 15 фоизгача миқдорда илгари белгиланган устама ҳақларни сақлаб қолган ҳолда, республика ва вилоят ахборот-кутубхона муассасалари учун назарда тутилганидан 1 разряд юқори миқдорда иш ҳақи ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхона бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Миллий кутубхона раҳбар ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган разрядларини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази тўғрисидаги низом ва унинг янгиланган тузилмаси ҳамда Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаган ҳолда, Миллий кутубхона фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 20 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-1729-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 129-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 07/17/3349/0168-сон; 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)