Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонунини амалга ошириш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш тартибининг ягона тарзда қўлланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини қайта кўриб чиқиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектлари жойлашувини хатловдан ўтказиш, шунингдек уларни янги жойларга жойлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ҳар бир савдо объекти бўйича қайта жойлаштиришнинг аниқ муддатларини белгилаш, шунингдек жойлаштириладиган янги жойларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларини оптималлаштириш ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи савдо объектларининг амалдаги жойлашуви ҳамда жойлашуви қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган савдо объектларини қайта жойлаштириш юзасидан таклифларни уч кун муддатда Ишчи гуруҳга тақдим этсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ қарори асосида, белгиланган муддатларда, савдо объектлари қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарга қайта жойлаштирилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳнинг чакана савдо объектлари қайта жойлаштирилиши, уларни қайта жойлаштириш муддатлари ва жойи тўғрисидаги қарорини тегишли тадбиркорлик субъектларига етказсинлар;
тегишли савдо объектларини қонун ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган янги жойларга қайта жойлаштиришда тадбиркорлик субъектларига зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ишчи гуруҳ (Азимов Р.С.) алкоголли маҳсулотларни чакана сотувчи ишлаб турган савдо объектларининг жойлашувини хатловдан ўтказиш асосида уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари кўриб чиқилишини ва келишилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки, ишлаб турган савдо объектлари улар янги жойга жойлаштирилгунга қадар, кечи билан 2012 йил 1 октябргача илгари берилган рухсат гувоҳномаларига мувофиқ алкоголли, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бундан буён алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари беришда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш объектларини жойлаштириш юзасидан қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсинлар.
9. Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун илгари берилган рухсат гувоҳномалари улар берилган муддат тугагунгача амал қилиши ҳамда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолиши маълумот учун қабул қилинсин.
10. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
б) 63-банддаги «Умумий овқатланиш савдо объектларида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида (қарорга 2-илова):
б) 9-банднинг биринчи хатбошидаги «савдо объектларининг» сўзлари «корхоналарининг» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 15-банддаги «савдо объектлари» сўзлари «умумий овқатланиш объектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«20. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлганда сотилади.
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликлар прейскурантларида ичимликлар номи, бутилкасининг сиғими, бутилка умумий сиғимининг, шунингдек 100 ёки 50 граммининг нархи кўрсатилиши керак».