21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2329
Дата вступления в силу
02.03.2012
Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУХИТДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2012 йил 1 февраль,

2-ю-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 1 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-сон

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февраль 2-ю-сон, 7-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
абонент рақами — абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобиль алоқа абоненти — уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мобиль алоқа хизматлари — мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобил алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Тўловчи ва тўлов объекти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўловларни тўловчилари мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тўловнинг объекти бўлиб уяли алоқа компаниялари томонидан мобиль алоқа абонентларига ажратилган абонент рақамлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тўлов миқдори ва уни ҳисоблаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилиши бекор қилинган, тўхтатиб турилган ёки тугатилган ҳолатда тўлов ҳисобот даврида мобиль алоқа хизматлари тақдим этилган охирги кунга абонентлар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳисобот давридаги ҳақиқий иш вақтига мутаносиб равишда ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 12 декабрдаги 63-мҳ, 113-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-1, 19.12.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 676-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон 145-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўловни амалга ошириш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳисобот даври бўлиб бир ой ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тўловни амалга ошириш тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тўлов суммаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июлдаги 155-мҳ, 105-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-4, 28.07.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 762-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси 23411 ягона ҳисоб рақамига келиб тушади ва тўпланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ваколатли банкка тўлов ҳужжатларини тақдим этиш йўли билан тақсимланади.
(111-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб тегишли Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўлов суммасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми тегишли давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банк муассасаларида очилган баланс ҳисоб рақами 23402 бўлган тегишли транзит даромад ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
121. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июлдаги 155-мҳ, 105-сонли қарорига (рўйхат рақами 2329-4, 28.07.2017 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 762-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Тўловни тўғри ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун жавобгарлик ҳамда унинг назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-3, 14.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 246-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2012 йил 25 январь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎_______________________________________________________________
‎(юридик шахснинг номи)

‎‎20___ йил ____________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун
‎ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

Рўйхатдан ўтказилган жой
‎(манзил) бўйича абонент
‎ рақамларининг
‎ сони (бирл.)* ‎

Белгиланган тўлов
‎ миқдори (сўм) ‎

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм) ‎

Жами
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎

‎* Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади.

Раҳбар ‎

____________________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎

Бош бухгалтер‎

‎‎____________________________

‎‎(имзо) ‎

М.Ў.‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎20___ йил _______________ ойи учун абонент
‎рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг
‎ ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида
‎ ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р‎‏

Регионлар номи‎‏‎

Юридик шахснинг номи

Юридик шахснинг номи

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

Абонент рақамларининг сони
‎(бирл.) ‎‏

Тўлов суммаси
‎ (минг сўм.) ‎‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

ҳисобланган‎

Ҳақиқатан тўланган‎

Жами‎
шу жумладан:‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎
Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳар‎
Раҳбар‎ ‎‎_________________________________

‎‎(имзо)

М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 93-мҳ, 89-сонли қарори (рўйхат рақами 2329-2, 05.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 11-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда; 2013 й., 51-сон, 676-модда; 2015 й., 1-сон, 11-модда; 19-сон 246-модда; 2017 й., 30-сон, 762-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2329-5/0223-сон; 10.01.2020 й., 10/20/2329-6/0044-сон; 10.05.2021 й., 10/21/2329-7/0448-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 24.07.2023 й., 10/23/2329-8/0515-сон; 16.02.2026 й., 10/26/2329-9/0141-сон)