01.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 01.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321
Дата вступления в силу
11.02.2012
Ҳужжат 11.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

АЙРИМ ФАНЛАР ЧУҚУР ЎРГАНИЛАДИГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАРИГА, ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2321-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда) ҳамда 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 379-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 27 мартдаги 4/4, 01-11 қ/қ-сонли «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1950, 2009 йил 29 апрель) қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 232-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2011 йил 26 декабрь,

38-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 26 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42 қ/қ-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38, 42 қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 312-модда) ҳамда 2011 йил 9 сентябрдаги 254-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 379-модда) қарорларига мувофиқ, давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ҳужжатларни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими вакили ҳамда умумтаълим муассасаси ўқитувчилари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби)нинг раҳбарияти танловни сифатли ва рақобатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги газеталарда) эълон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи учун ҳужжатлар 1 — 31 июль кунлари ҳамда 5-синфи учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-синфга ўқувчилар қабули бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, 25 июль кунига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар улар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун танловлар 5 — 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Танлов ишларини ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 1-синф ўқувчилари Комиссия томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси бошланғич таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғзаки ва ёзма синовлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Комиссия томонидан, психологик-педагогик диагностика Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида танловлар ўтказиладиган кунларнинг аниқ муддати Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностика мазкур муассасада таълим олиб бориладиган тилда ҳамда умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва дастурлари асосида Комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ҳар бир синфда бир вақтда ўтказилади. Ёзма синовлар 45 дақиқа ва оғзаки синовлар ҳар бир ўқувчи учун 5 дақиқа ҳамда психологик-педагогик диагностика 45 дақиқа давом этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Комиссия томонидан 2-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича қуйидаги фанлардан оғзаки ва ёзма синовлар ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филология — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
математика — математикадан ёзма иш (3 та мисол ва 2 та масала), масала матнини ўқиб, оғзаки ечимини айтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инсон ва жамият — муассасада таълим олиб бориладиган тилдан диктант (25 та сўз), ёд билган шеърини ёки 25 та сўздан иборат матнни ифодали ўқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тегишли фанлар бўйича оғзаки ва ёзма синовларнинг ҳамда психологик-педагогик диагностиканинг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади. Оғзаки ва ёзма синов натижалари яхлит, психологик-педагогик диагностикаси эса алоҳида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтисослаштирилган синф, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида оғзаки ва ёзма синовларни ҳамда психологик-педагогик диагностикани ташкиллаштириш, баҳолашнинг рейтингли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишни Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда) мувофиқ амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфига ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари асосида танлаб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ва методикаси — бошланғич ва умумий ўрта таълим соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси таълим соҳаларидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида муассасада таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи учун тест синовлари 60 дақиқа давом этади. Психологик-педагогик диагностика синовлари ҳам 60 дақиқа давом этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. 5-синфга қабул учун таълим соҳалари бўйича Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанлардан тест синовлари ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий билимлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
математика — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий билимлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маънавият — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санъат — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўқувчилар Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тест синовлари ва психологик-педагогик диагностика синовларининг ҳар биридан 70 фоиздан кам бўлмаган натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар рейтинги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўқувчиларга танловлар ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча танловлар ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўқувчиларнинг танловлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Танловларнинг якуний натижалари 5 кун ичида Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Танловлардан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари (5-банднинг саккизинчи хатбошиси бундан мустасно) ота-оналарига қайтариб берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Танловларни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Комиссияга, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Давлат тест марказига ва унинг жойлардаги доимий вакилларига мурожаат этишлари мумкин. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар берилган жавоблардан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар танлов ўтказилган йилнинг 25 августига қадар ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ўқувчиларни ўқишдан четлатиш ва бўш ўринларга қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим муассасаси ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, таълим соҳалари бўйича тегишли фанлардан 70 фоиздан ортиқ натижа кўрсатган, лекин ўтиш бали юқори бўлганлиги сабабли қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 2-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 5-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилинади ва ўтказилади. Бунда танлов ўқувчининг битирган синф ҳажмидаги ўқув фанларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 22 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2020 й., 10/20/2321-1/1627-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.09.2022 й., 10/22/2321-2/0827-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)