Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 9 январда 2310-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2310-2, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 398-модда)
1. Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
79-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 12 декабрь,
2011-37-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги
Низом
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2310-2, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 398-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
табиий газ — конлардан қазиб олинадиган, газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар томонидан қайта ишланадиган ва утилизация қилинадиган табиий газ;
пировард истеъмолчилар — табиий газдан ишлаб чиқариш ва/ёки маиший мақсадларда фойдаланадиган ташкилотлар, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари;
газ билан таъминловчи ташкилот — газнинг пировард истеъмолчиларга етказиб берилиши, узатилиши ва тақсимланишини таъминловчи «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 13-1-иловасига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига, шу жумладан экспортига акциз солиғи солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, аҳолига реализация қилинадиган, табиий газнинг нархида назарда тутилган табиий газга ҳисобланган акциз солиғи суммаси, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли равишда йўналтириш учун «Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолдириладиган, аҳолига реализация қилинадиган табиий газ бўйича акциз солиғи суммасини аниқлаш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2310-2, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 398-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тузилган Маҳсулот тақсимотига оид битимда акциз солиғи тўланиши бўйича ушбу Низомда назарда тутилган тартибдан бошқача тартиб белгиланган бўлса, унда Маҳсулот тақсимотига оид битимда назарда тутилган тартиб қўлланилади.
II. Акциз солиғи тўловчилари ва солиқ солиш объекти
4. Қуйидаги табиий газга акциз солиғи солинади:
ички бозорда пировард истеъмолчига реализация қилинадиган;
экспортга етказиб бериладиган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар, шунингдек газ билан таъминловчи ташкилот томонидан ўз эҳтиёжи учун фойдаланиладиган;
газ билан таъминловчи ташкилотга газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича реализация қилинадиган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Табиий газга акциз солиғи тўловчилари қуйидагилардир:
а) газ билан таъминловчи ташкилот – ўзи сотиб олган ва ички бозорда пировард истеъмолчиларга ҳамда экспортга, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига реализация қиладиган ҳажмлар бўйича, шунингдек ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган ҳажмлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) табиий газни қазиб олишни, қайта ишлашни ва утилизация қилишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан қуйидаги ҳажмлар бўйича:
газ билан таъминловчи ташкилотга газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича реализация қилинадиган ҳажмлар бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий газ ҳажмини газ билан таъминловчи ташкилотга реализация қилмаган ҳолда ички бозорда пировард истеъмолчиларга ва экспортга реализация қилиш ҳажмлари бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган ҳажмлари бўйича.
III. Солиқ солинадиган база
6. Реализация қилинадиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база бўлиб реализация қилинган табиий газнинг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олмаган ҳолдаги қиймати ҳисобланади.
7. Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган табиий газ бўйича солиқ солинадиган база унинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади.
IV. Солиқдан чегирма
8. Газ билан таъминловчи ташкилот реализация қилинадиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқаришда газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган энг юқори декларация қилинадиган нархдан ошадиган нарх бўйича табиий газни қазиб чиқаришни, қайта ишлашни ва утилизация қилишни амалга оширувчи ташкилотлардан сотиб олинган табиий газга тўланган акциз солиғи суммасини чегириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Чегирма газ ва нефть қазиб олувчи, газни қайта ишловчи ва утилизация қилувчи ташкилотлар томонидан солиқ даврида реализация қилинган табиий газ ҳажмига тўғри келувчи сотиб олинган табиий газ ҳажмидан келиб чиқиб аниқланадиган ҳисобварақ-фактураларда ажратиб кўрсатилган акциз солиғи суммасига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ҳисоб-китобни тақдим этиш ва акциз солиғини тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2310-2, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 398-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2310-2, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 398-модда)
VI. Якуний қоидалар
12. Табиий газ учун акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ушбу Низом «Ўзбекнефтегаз» МХК билан келишилган.
«Ўзбекнефтегаз» МХК Бошқарув раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2011 йил 12 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда; 2013 й., 6-сон, 82-модда; 2016 й., 33-сон, 398-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 18.08.2023 й., 10/23/2310-3/0623-сон; 03.06.2026 й., 10/26/2310-4/0556-сон)