Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ИДОРАЛАРИНИ ҲАМДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СИСТЕМАСИНИ ПАРТИЯДАН ҲОЛИ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва умум таълим мактаблари партиядан ҳоли этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, республика давлат аппарати идораларида ва халқ таълими системасида сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига бундан буён йўл қўйилмайди.
Ушбу Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 17 сентябрь,
ПФ-260-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 241-модда)