Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 24 июлда Сингапурда имзоланган икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2011 йил 14 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 август,
ПҚ-1593-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 325-модда)