12.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2244
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси қарори, 12.07.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2244
Дата вступления в силу
22.07.2011
Ҳужжат 22.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (1-СОН РХМС) «РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 июлда 2244-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2011 йил 13 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01/19-18/03-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2011 йил 13 июндаги 01/19-18/03-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматлари миллий стандарти (1-сон РХМС) «Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон «Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) қарорига мувофиқ риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Риэлторлик ташкилотининг ички қоидалари (кейинги ўринларда ички қоидалар деб юритилади) дейилганда риэлторлик ташкилоти томонидан риэлторлик фаолиятини амалга оширишда самарадорликни ва унинг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тасдиқланган ва риэлторлик хизматларини амалга оширишга доир талабларни белгиловчи ҳужжатлар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-сон РХМСнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички қоидаларни ишлаб чиқишда риэлторлик ташкилотларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
риэлторлар ва риэлторлик ташкилотларнинг бошқа ходимлари томонидан ички қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга оширишни тавсифлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ички қоидаларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш барча риэлторлик ташкилотлари учун риэлторлик фаолиятини амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ички қоидаларни қўллаш риэлторлик ташкилотларига риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларнинг иши устидан қўшимча тарзда назорат қилишни таъминлашга ва бу билан риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини оширишга имкон яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ички қоидалар риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларининг мазкур риэлторлик ташкилоти доирасидаги фаолиятини тартибга солади ҳамда улар ва риэлторлик ташкилотининг раҳбарияти ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал этишнинг асосини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ички қоидалар риэлторлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ички қоидаларга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ўз ички қоидаларини ишлаб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ички қоидалар риэлторларга ва риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимларига амалиётда риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш ҳамда риэлторлик хизматларининг сифатини ошириш бўйича ўз хатти-ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилашга қаратилган тавсиялардан иборат бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ички қоидалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қоидалардан иборат қоидалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
риэлторлик хизматларининг амалга оширилаётган турларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатилаётган риэлторлик хизматлари сифатининг ички назоратини амалга оширишни белгиловчи қоидалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ички қоидаларда риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солишга қаратилган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички қоидалар риэторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ички қоидаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ички қоидаларнинг баён этилиши қисқача ва аниқ бўлиши, турли хилда талқин этиш имкониятига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички қоидалар ҳажми ва мазмунига қараб ўз номига эга бўлган алоҳида бўлимларга бўлинади. Бўлимлар рим рақамлари билан рақамланган, барча бўлимларнинг бандлари изчил кетма-кетликда араб рақамлари билан ифодаланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ички қоидаларнинг ҳар бир банди тўлиқ бир кўрсатмадан иборат бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкларнинг намуналари иловаларда жойлаштирилиши, матнда эса тегишли ҳаволалар кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандартларида айрим ҳолатлар ички қоидалар сифатида қўшимча тарзда тасдиқланиши лозимлиги ҳақида бевосита кўрсатмалар берилган тақдирда, риэлторлик ташкилоти мазкур кўрсатманинг биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ички қоидалар талаблари бажарилишининг назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ички қоидаларга риоя этилиши устидан лозим даражада назоратни таъминлаш учун уларнинг қўлланиши зарурлиги риэлтор ва риэлторлик ташкилоти ўртасидаги меҳнат муносабатларида назарда тутилган риэлторнинг функционал мажбуриятларига кириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ички қоидаларнинг талаблари бажарилишининг назорати риэлторлик фаолиятини амалга оширишнинг раҳбаридан бошлаб риэлторлик ташкилотининг риэлторгача бўлган барча даражаларида ташкил қилинган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Риэлторлик ташкилотларининг ходимларига ички қоидаларнинг мазмунини ошкор этмаслик ва улардан мазкур риэлторлик ташкилоти фаолиятининг ташқарисида фойдаланмаслик мажбурияти татбиқ этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 297-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/2244-1/2870-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 04.11.2025 й., 10/25/2244-2/1007-сон)