27.05.2011 йилдаги ПФ-4315-сон
Ҳужжат 27.05.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида» 2005 йил 2 апрелдаги ПФ-3590-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати томонидан амалга оширилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати томонидан амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари ҳамда ташкилий-назорат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 мартдаги ПФ-4094-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида авф этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича шуъбаси томонидан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 майдаги ПФ-4305-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Уставининг 5-банди ўн иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.